Б а ё н н о м а с и 019 йил апрел Мактаб биносида


Download 44.17 Kb.
Sana29.04.2023
Hajmi44.17 Kb.
#1399996
Bog'liq
А. Темур баённомаси


Нуробод туман ХТМФМТ ва ТЭ бўлимига қарашли 75-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар билан ота- оналар иштирокида буюк саркарда Амир Темур таваллудининг 864 йиллигига багишлаб ўтказилган тадбирининг
Б А Ё Н Н О М А С И
2019 йил 9 апрел Мактаб биносида
Қатнашди: Мактаб директори Н.Турсункулов, Мактабнинг фахрий укитувчиси Х.Муродов, Мактаб ТТИБД ўринбосари М.Корабоев, Мактаб ММИБД ўринбосари Н.Тогаев, Мактабнинг жисмоний тарбия фани укитувчиси О.Сориева 21 нафар ўқитувчи, барча ўқувчилар, 13 нафар ота-оналар.
КУН ТАРТИБИ:
Тадбирни мактабнинг маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари Н.Тогаев кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги масала юзасидан куйдагиларни таъкидлади. А.Темур (тўлиқ исми-шарифи Амир Темур Кўрагон ибн Амир Тарағай Баҳодир, 1336, 9.04, ҳозирги Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Хўжаилғор қишлоғи, — 1405, 18.11., Ўтрор шаҳри) — йирик давлат арбоби, енгилмас саркарда, ўрта асрда энг катта давлатлардан бирининг бунёдкори, ташқи муносабатларда энг оқил йўлларни топа билган раҳбар, жанг санъати ва қонунларини ишлаб чиққан машҳур лашкарбоши. Отаси Амир Тарағай Баҳодир барлос қабиласи зодагонларидан бири, замонасининг кўзга кўринган бадавлат кишиси ҳисобланган, онаси Тегина бегим эса бухоролик олим Убайдуллоҳ аш-Шариъанинг қизи бўлганлигини таъкидлади ва мактабнинг жисмоний тарбия фани укитувчиси О.Сориевага суз берди.
Сузга чикди: Мактабнинг жисмоний тарбия фани укитувчиси О.Сориева. Ассалому-алайкум азиз устозлар,тадбир катнашчилари. Маълумки, А.Темур- нинг болалигиданоқ иродали, яхши ташкилотчи, ўткир жангчи эканлиги намоён бўла бошлади. У ўз кучи, ғайрати ва иродасини чиниқтириш мақсадида йигирма беш ёшигача бир қанча ҳукмдорлар хизматида бўлди. Бу даврда Мовароуннаҳр бир қанча амирликларга бўлинган, тарқоқлик кучайган, қабила ва элатлар ўртасидаги низолар авжига чиққан эди. Шундай мураккаб вазиятда Амир Темур ҳарбий ва дипломатик қобилияти туфайли Кеш (Шаҳрисабз) ҳокими даражасига кўтарила олди. 1370 йилда А.Темур Кешдан Балхга юриш қилиб, Амир Ҳусайн қўшинла-рини енгди, рақибини қатл қилди ва унинг хотинларидан бири Сароймулкхоним (Бибихоним)га уйланди. Хон қизига уйланганлиги муносабати билан А.Т. «кўрагон», яъни «хоннинг куёви» номини олди. 1370 йилиёқ кўчманчи зодагонлар, ўтроқ феодаллар ва мусулмон руҳонийлари А.Т.ни Мовароуннаҳр амири деб эълон қилдилар. А.Темур Самарқандни давлатнинг пойтахтига айлантирди, ўз яккоҳокимлиги ва давлати чегараларини мустаҳкамлаш мақсадида исёнчи амирларга қарши қатъий кураш бошлаб юборди. У Еттисув ва Шарқий Туркистонга юришлар қилди, 1388 йилга келиб Хоразмни узил-кесил забт этди. 1380 йилдан А.Темурнинг бошқа мамлакатларга юришлари бошланади: 1381 йилда Ҳиротни, 1383 йилда Сейистонни эгаллайди. 1386 йилдан «уч йиллик юриш», 1392 йилдан «беш йиллик юриш» ва 1399 йилдан эса «етти йиллик юриш»ларни бошлаб, уларни изчиллик билан амалга оширади. Натижада Кавказ, Эрон ҳамда Ироқни ўз давлатига бўйсундиради, Олтин ўрда хони Тўхтамишни Марказий Осиёдан ҳайдаб чиқаради, 1395 йилда А.Темур Тўхтамиш қўшинларининг Кавказортига ҳамласини қайтариб, уларни тор-мор қилди ва Москвадан 400 километр масофада жойлашган Елец шаҳригача қувиб борди, Олтин ўрда пойтахтини ишғол қилиб, 1396 йилда Самарқандга қайтди. А.Темур 1398 йилда Ҳиндистонга юриш бошлаб, Лоҳур ва Деҳлини эгаллади. 1400 йили Ҳалаб (Алеппо)ни, 1401 йилда Дамашқни олди, 1402 йилда Усмонли Туркия султони Боязид Йилдиримнинг қўшинларини тор-мор келтирди. 1404 йилда Самарқандга қайтиб, Хитойга юришни тайёрлашга киришди ва 1405 йилда қўшинлари билан йўлга чикиб, Тошкентдан шимоли-шарқдаги Ўтрор шаҳрига келганда, касалланиб вафот этди. А.Темур 20 дан ортиқ мамлакатни забт этди, Олтин Ўрда хони Тўхтамишни енгиб, Қадимги Русни мўғуллар истибдодидан қутқарилишини осонлаштирди, Туркия султони Боязид Йилдиримни енгиб, Болқон ярим ороли халқларини маълум муддат мустабидликдан сақланиб қолишига сабабчи бўлди. А.Темур давлатни мустаҳкамлашда савдогарларга, ҳунармандларга, шайхларга ва ислом динига таянди, ички ва ташқи савдони йўлга қўйди, илм-фан, адабиёт, санъат тараққиёти учун қулай шароитлар яратди, забт этилган мамлакатлардан олиму фузалоларни, илоҳиётчиларни, санъат намояндаларини Самарқандга олиб келди. Натижада меъморчилик, рассомчилик, наққошлик санъатлари юксак чўққиларга кўтарилди. У Самарқандни жаҳоннинг энг гўзал шаҳарларидан бирига айлантирди, атрофидаги қишлоқларга Бағдод, Қоҳира, Дамашқ, Фориш (Париж) каби номларни бериш билан пойтахт мавқеини оширишга ҳаракат қилди, қатор хорижий мамлакатлар билан, шу жумладан, Франция, Испания, Генуя, Англия билан алоқалар ўрнатди. Марказий Осиё Уйғониш даври А.Темур ва унинг авлодлари ҳукмронлиги йилларида мустаҳкам негизга эга бўлганлиги тарихдан яхши маълум. Хулоса килиб айтганда А.Темурнинг инсонпарварлик руҳи билан суғорилган ғоялари ҳозир ҳам башариятга хизмат қилмоқда. (эътиборингиз учун хаммага рахмат). Тадбир 7,8,9 синф укувчиларнинг “Амир Темур фахримиз-гуруримиз” мавзусидаги беллашувга уланиб кетди. Беллашувда 8 – синф укувчилари голиб булдилар. Барча тадбирга катнашган укуцвчилар мактаб маъмурияти тамонидан эсталик савгалари билан таъкдирландилар.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан
қарор қилинди.
1. Мактабнинг маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари Н.Тогаев ва жисмоний тарбия фани укитувчиси О.Сориева ларнинг марузаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилаб қуйилсинки, Амир Тумурнинг миллий ва умуминсоний қадриятлар ривожига кушган хиссаси барча синфлар кесмида ва маънавият дарсларида урганилиши синф рахбарлар зиммасига юклатилсин.
3. Ушбу тадбир карорини расмийлаштириш мактабнинг жисмоний тарбия фани укитувчиси О.Сориева зиммасига юклатилсин.
Мактаб директори: Н.Турсункулов.

Download 44.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling