Б а ё н н о м а с и 12 январ 2018 йил Нанай қишлоғи Йиғилиш раиси: М. Абдувоҳидова
Download 39.4 Kb.
|
130 ga tadbirlar rejasi bayonnoma
- Bu sahifa navigatsiya:
- Б А Ё Н Н О М А С И 12 январ 2018 йил Нанай қишлоғи Йиғилиш раиси: М.Абдувоҳидова
- Қатнашдилар
- К У Н Т А Р Т И Б И
- Э Ш И Т И Л Д И: Йиғилишни 54-мактаб директори М.Абдувоҳидова
Янгиқўрғон тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига карашли 54-сонли умумий ўрта таълим мактабида “ Ижтимоий-маънавий мухитни янада соғломлаштириш ва диний ақидапарастликнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 130-сонли қарори бўйича ўтказилган йиғилиш Б А Ё Н Н О М А С И 12 январ 2018 йил Нанай қишлоғи Йиғилиш раиси: М.Абдувоҳидова кенгаш раиси. Йиғилиш котиби: С.Алимқулов –маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари . Қатнашдилар: Р.Шукуров-“Дўстлик”МФЙ раиси , посбони ва маслахатчиси, Б.Мамасолиев-“Ат-Термизий” жомеъ масжиди имом –хатиби ва мактабнинг жами педагогик жамоаси К У Н Т А Р Т И Б И: 1. “ Ижтимоий-маънавий мухитни янада соғломлаштириш ва диний ақидапарастликнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 130-сонли қарори бўйича 2017-йил олиб борилган ишлар ҳисоботи-маърузачи С.Алимқулов; 2. Ўқувчиларни хусусий диний билим олмасликлари, дарс вақтларида Жума намозларида қатнашишларининг олдини олиш ва мактабда чуқур дунёвий билим олишлари бўйича тушунчалар бериш; 3. “Фарзанд тарбияси. Ёшлар бизнинг келажагимиз, уларнинг турли оқимларга кириб кетишининг олдини олиш” номли маъруза-маърузачи-мактаб психологи Б.Сайтқосимов . Э Ш И Т И Л Д И: Йиғилишни 54-мактаб директори М.Абдувоҳидова очди ва олиб борди. У “Ижтимоий-маънавий мухитни янада соғломлаштириш ва диний ақидапарастликнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 130-сонли қарори бўйича вояга етмаган ўқувчи-ёшларнинг дарс пайтларида Жума намозларида қатнашишлари, уларнинг қаровсизлиги ва назоратсизлиги, улар ўртасида содир этилиши мумкин бўлган қонунбузилишлари олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар бўйича қисқача сўзлаб тушунчалар бериб ўтди. 2017-йил ҳисоботи учун сўзга С.Алимқулов чиқиб, 130-қарор бўйича 2017 йил давомида қандай ишлар қилингани ҳақида тўлиқ тушунчалар бериб, маълумотларни аниқ далиллар билан исботлаб берди. Йил давомида 8 марта Янгиқўрғон тумани ИИБ ходимилари билан, 4 марта “Ат-Термизий” жомеъ масжиди ходимлари билан, Дўстлик МФЙ вакиллари билан кўплаб учрашувлар ташкил қилинди, ҳар бир учрашув ҳақида ахборотлар ёзилиб, туман ХТБга хисоботлар бериб борилди, ўқувчилар билан режа асосида ташкил этилган эрталикларда маърузалар ўқиб эшиттирилди, 12 марта мактаб педагог ходимлари ва ўқувчиларга турли мавзудаги кинофильм ва видеороликлар намойиш қилинди. Кун тартибидаги 2 - масала юзасидан сўзни Дўстлик МФЙ раиси Р.Шукуровга берди. Нотиқ ўқувчиларнинг дарс вақтларида Жума намозларида қатнашишлари, хужраларда ноқонуний диний таълим олишлари, турли диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолиш щамда уларнинг назоратсиз ва қаровсиз холда қолдирилиши, бозорлар, савдо шахобчалари, комьпютер ўйинлари марказларида мақсадсиз дайдиб юришларини олдини олиш юзасидан олиб борилаётган ишлар буйича ўз фикрларини гапириб ўтди. Вояга етмаган ўқувчи-ёшларни дарс вақтларида Жума намозларида қатнашишлари, хужраларда ноқонуний диний таълим олишлари, турли диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолиш, улар ўртасида содир этилиши мумкин бўлган қонун бузилишлари олдини олиш мақсадида туман халқ таълими бўлими ва туман ИИБ ХООБ ВЕОХООГ инспекторлари томонидан хар жума кунлари жамоатчилик рейдлари ўтказилётганини таъкидлаб ўтди. Ўқувчиларга дарс пайтларида намоз ўқишга келишдан кўра мактабда дунёвий илм олиши зарурлиги, дарси якунланган бўлса, мактабдаги тўгаракларга иштирок этиши, бундай ишлар билан шуғулланишлари қонунга зид эканлиги бўйича тушунчалар берди. Кун тартибидаги 2-масала юзасидан “Ат-Термизий” жомъе масжиди имом хатиби Б.Мамасолиев сўз олиб ёшларнинг таълим-тарбияси, турли жой ва шароитларда ўзини қандай тутиш кераклиги, хозирги кундаги турли экстремистик оқимлар ва улардан эхтиёт бўлиш тўғрисида жуда кенг кўламли , маъноли ва таъсирчан маъруза қилиб берди. Имом хатибнинг маърузасидан кейин қатнашчилар ўзларинини қизиқтирган саволлар билан маърузачига мурожаат қилдилар ва берган саволларига қониқарли жавоблар олишди. Кун тартибидаги 3 - масала юзасидан 54- мактаб психологи Б.Сайтқосимов «Ёшлик – умр бахори» илм олиш фазилати хақида сухбат ўтказди. У сухбат давомида ўқитувчиларга турли саволлар билан мурожаат қилиб, уларнинг дунёқараши ва қизиқишига қараб, хаётий ва китобий мисоллар билан сухбат олиб борди. У ўз сўзида мактабдан қочиб, дайдилик ва номаъқул ишлар билан машғул бўлиб юрган, ИИБ ХООБ рўйхатига олинган ўқувчиларнинг ишлари катта хатолиги, уларнинг шундай юришида махалланинг, ўртоқларининг хам айби борлигини уқдириб ўтди. Тарбиявий ишларга, ўқувчилар давоматига жиддий эътибор қаратилиши лозимлигини, «Психолог-мактаб-инспектори» Низоми талабларини бажарилишини таъминлаш лозимлигига барчани эътиборини қаратди. Кун тартибидаги масала ва ўтказилган тадбир бўйича Дўстлик МФЙ маслаҳатчиси Н.Рўзиева музокарага чиқиб, маърузачининг фикрларини маъқуллаган холда ўқувчи-ёшлар қаровсизлиги нафақат мактабнинг балки, ота-оналарнинг биринчи галдаги вазифаси эканлигини унутмаслик лозимлигини ота-оналарга тўғри тушунтириш зарурлигини таъкидладилар. Баъзи ота ва боболар масжидга ўзлари билан бирга фарзандлари ёки набираларини хам етаклаб келаётганликлари, уларга бундай қилишлари нотўғри эканлиги тушунтирилса, улар бепарволик билан қарашаётганлигини ачиниб гапирдилар. Бундай холатлар эса сохадаги ишларимизга салбий таъсир кўрсатаётганлигини эътироф этдилар. Эндиликда бизлар ота-оналар билан кЎпроқ ва самаралироқ иш ташкил этишимиз лозим, янги ишлаб чиқилган «Психолог-мактаб-инспектори» Низоми талаблари асосида амалиётчи психологларни ишини тўғри ташкил этишга ва унинг устида доимий назорат қилиб боришни мазкур йўналишдаги биринчи галдаги вазифа деб қараб, белгиланган ишларни ўз вақтида бажарилишига ваъда бериб, барчани янада унумли ва самарали ишларга даъват этдилар.Махалламиз ёшлари туманимиздаги энг намунали ўсмирлардир. Лекин энг биринчи вазифа билим олишдир. Билим олганда хам аввало дунёвий билимларни эгаллаш керак. Бунинг учун мактабга мунтазам қатнашиб , дарсларга актив қатнашиш ва вазифаларни тўла бажариш керак. Давлатимизда ёшларга берилаётган эътибор , уларга яратилган шарт-шароитлар жуда яхши. Вақтни, ёшликни қадрига етиб булардан унумли фойдаланиш зарур эканлигини таъкидлаб , Масжид асосан катталар учунлиги , ёшлар хам вақти келиб бемалол чиқиши мумкинлиги , хозирги асосий вазифа ўқиш , келажакнинг хақиқий эгаси бўлиш учун тинмай харакат қилиш , билим олиш ва дунеқарашларни китоб, матбуот ва компьютер ёрдамида ошириб бориш керак. Баъзи ёшлар шуларга эътибор бермай калтафахмлик қилиб, узоқни кўрмай вақтинчалик бўлаётган қийинчиликларга хам бардош беролмаяпганини куюниб гапирди. Бозорда арава тортиш , кўчада сигарет ва жевачка сотиш билан келажакда ўз ўрнини топа олмаслиги кўплаб мисоллар билан исботлаб таъкидлаб ўтилди. Юқоридаги маърузалардан кейин ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва саволларга қониқарли жавоблар олишди. Юқорида келтирилган фикр ва мулоҳазаларга кўра йиғилиш Download 39.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling