Б а ё н н о м а с и 2020 йил 15- январь Нилоба маҳалласи
Download 134.5 Kb.
|
Янги дастур баённомаси
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
1. Мактабда Мактабнинг 2020 йил январдаги “Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идораларар комиссияси”нинг йиғилишида белгиланган вазифалар ижро учун қабул қилинсин. 2.Мактабда носоғлом оилаларда тарбияланаётган вояга етмаганлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури 1-иловага, вояга етмаганларнинг таълимдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида уларни мусиқа, саънат ва спорт билан мунтазам шуғулланишлари, шунингдек, болаларда меҳнатсеварлик кўникмаларини шакллантириш бўйича ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури 2-иловага, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, улар ўртасида ватанпарварликни тарғиб қилиш, назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, “оммавий маданият” таъсирига тушишининг олдини олиш борасида учрашувлар, давра суҳбати ва семинарлар ўтказиш бўйича режа жадвал 3-иловага, Вояга етмаганлар ишлари бўйича вилоят идоралараро комиссиясига юклатилган вазифаларни ўз ўрнида тўлиқ бажарилишини таъминлаш, комиссия аъзолари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, комиссия аъзолари фаолиятини мунтазам мувофиқлаштириб боришини таъминлаш мақсадида тасдиқлансин. 3 .Мактабдаги барча синф рахбарларига: - 3 кун муддатда ушбу йиғилиш қарорини ўзларини синф ота оналар ҳамда ўқувчилар билан биргаликда кенг муҳокама этиш ва чора-тадбирлар ишлаб чиқиш: - вояга етмаганлар билан ишлаш тизими уларни Ватанга мухаббат, ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга, ўсиб келаётган ёш авлодни терроризм, диний экстремизм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоялашга йўналтирилган ҳолда ривожлантириш: - маҳалла органи, участка нозирлари ва ички ишлар ходимлари билан биргаликда маҳалладанва бошқа маҳалладан келиб ўқийдиган ўқувчилар ўртасида турли спорт мусобақалари ва танловларнинг мунтазам ўтказилишини таъминлаб бориш: - мактабда назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида синфларда етарли даражада тўгараклар фаолиятини янада яхшилаш ва ижросини назоратга олиш: - болаларни таълимга жалб қилиш борасидаги ишларни тўғри ташкил этиш, мактаб ўқувчиларини ўқув машғулотларига доимий қатнашишларини назоратга олиш ва яшаш жойидан узоқ муддатга кетиб қолишларини олдини олиш бўйича кескин чора-тадбирлар белгилаш: - вояга етмаганларнинг ижтимоий ҳимояси, айниқса, синфдаги ҳақиқий эҳтиёжманд оилаларни аниқ рўйхати шакллантириб, уларга манзилли ёрдам кўрсатиш тадбирларининг самарадорлигини ошириш: - оилалардаги ўзаро муносабат, ижтимоий муҳит, фарзандлар тарбияси каби ҳолатларни ўрганиш, носоғлом муҳит шаклланган оилаларга маънавий таъсир кўрсатиш борасидаги ишларни кучайтириш: - мактабдаги таълим сифати ҳамда бу жараёнга масъул бўлган барча шахсларнинг, айниқса ота-оталарнинг масъулиятини ошириш йўли билан болаларнинг ўқишга қизиқтирилиши ва уларнинг дарсларга тўлиқ жалб этилишига эришиш ; - ўқувчиларнинг, айниқса тарбияси оғир ва профилактик ҳисобда турган болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун уларни турли тўгарак ва спорт машғулотларига жалб қилиниши, бу борадаги ҳисоботлар ҳаққонийлигини таъминлаш: - турли сабабларга қўра ўқишга бормай қўйган, шу жумладан чет давлатларга ноқонуний чиқиб кетган ўқувчиларнинг тўлиқ таълимга қайтарилиши борасида ички ишлар, маҳалла ва бошқа мутасадди идоралари билан ҳамкорликда ишларни ташкил этиш: - мактабда хавфсизлик, ўқитувчи-педагог ходимлар билан билим-малакаси каби соҳаларга алоҳида эътибор қаратиш: - вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг, ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш, шунингдек, эрта турмуш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда уларга чек қўйиш, уларнинг содир этилиши сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш бўйича чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш: - вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва қаровсизлик, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг аҳволини атрофлича муҳокама қилиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш: - вояга етмаганларнинг хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари химоя қилинишини таъминлаш, улар ўртасида ватанпарварликни тарғиб қилиш, назоратсизлик ва хуқуқбузарликларнинг олдини олиш, “оммавий маданият” таъсирига тушишининг олдини олиш борасида учрашувлар, давра суҳбати ва тадбирлар ўтказиб бориш: - ушбу йиғилиш қарорининг ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан раҳбариятга ҳар ойнинг 25- санасига қадар ахборот бериш топширилсин. 6. Ушбу йиғлиш қарориниг ижросини назорат қилишни мактаб директори М.Ҳамзаева зиммасига юклатилсин. Download 134.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling