Б а ё н н о м а с и №2023 йил 23 май Андижон шаҳар


Download 37.5 Kb.
Sana01.11.2023
Hajmi37.5 Kb.
#1738899
Bog'liq
Ота-оналар йиғилиш баённомаси



Андижон шахар 13-умумтаълим мактабида ота-оналар иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш


Б А Ё Н Н О М А С И № ____
2023 йил 23 май Андижон шаҳар

Қатнашдилар: мактаб директори, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари, 117 та ота-оналар вакиллари.

К У Н Т А Р Т И Б И Д А





  1. Мактаб таъмири учун ноқонуний пул йиғимларига йўл қўймаслик.




  1. Сўнги қўнғироқ тадбирлари, битирув кечаларини Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги кўрсатмаларига риоя этган ҳолда ўтказиш.

_________________________________________________________________
Йиғилиш кун тартибидаги 1-масала юзасидан мактаб директори Б.Усманов қуйидагиларни таъкидлади: Одатга кўра, ҳар ўқув йили тугагач, янги ўқув йилига тайёргарлик умумтаълим мактаблари, синфхоналар таъмирланишидан бошланади. Сўнгги кунларда жорий ўқув йили ниҳоясига етиш арафасида ижтимоий тармоқларда мактаб таъмирига ота-оналар томонидан пул йиғилаётганлиги масаласи кенг муҳокама қилинди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вазирлиги мактаб таъмири учун ота-оналардан пул йиғилиши ноқонуний эканлигини, бу жараёнларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармон ва Қарорларида умумтаълим мактаб­ларини янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёрлаш, таъмирлаш ва инфратузилмасини яхшилашга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари шахсан масъуллигини эслатиб ўтди... Шунингдек, мактаб таъмири учун ота-оналардан пул йиғилиши ҳолатлари кузатилса, фуқаролар вазирликнинг ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини маълум қилди.
Барчангизга маълум ҳозирда мактабимизда 4 406 нафар ўқувчи таълим олади. Ўқув йили охирига қадар мактабни яхши ҳолатда сақлашимиз учун ҳаракат қиламиз, лекин бинонинг асосан ички қисми йил давомида таъмирталаб ҳолатга келади. Ушбу жойларни асосан бино коридорлари, йўлакларини таъмирлаш учун маҳаллий ҳокимликлар ва Молия бўлимларидан кўмак олинади. Синф хоналарини таъмирлаш учун эса ҳомий ота-оналарнинг кўмагига муҳтож бўламиз. Бу ҳолатда синфдаги жами ўқувчилар сонига тенг тақсимлаб, маълум бир сумма айтилмайди. Иқтисодий имконияти яхши ҳомий ота-оналардан қурилиш ва бўёқ маҳсулотлари олинади.
Бир сўз билан айтадиган бўлсак 2022-2023 ўқув йили якунида мактаб таъмири учун ота-оналардан ҳеч қандай пул йиғимлари йиғилишига йўл қўйилмаслиги, ҳеч қайси ота-она мактаб таъмири учун мажбур эмаслиги таъкидланди.
Йиғилиш кун тартибидаги 2-масала юзасидан директор ўринбосарлари сўзга чиқиб, 25 май “Сўнги қўнғироқ” тадбири Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги кўрсатма хати ва йўриқномаси бўйича ташкил этилишини, бунинг учун ўқувчилар ва уларнинг ота-оналридан ҳеч қандай пул йиғимлари йиғилмаслигини эслатиб ўтдилар. Яна битирув дастурхонлари, битирув кечалари ва базмларини ташкил этиш ҳам мукин эмаслиги бўйича ота-оналар ва битирувчи синф раҳбарларини огоҳлантирдилар.

Юқорида баён этилганларга асосланиб йиғилиш:



Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:

1.Барча синф раҳбарларига ҳамда ота-оналарга :


- Мактаб таъмири учун ҳеч қандай пул маблағлари йиғилишига йўл қўйилмасин.
- “Сўнги қўнғироқ” тадбири Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги кўрсатма хати ва йўриқномаси бўйича ташкил этилсин. Ҳеч қандай пул йиғимларига йўл қўйилмасин.
- битирув дастурхонлари, битирув кечалари ва базмларини ташкил этилмасин.
2.Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Йиғилиш раиси: Б.Усманов.
Йиғилиш котиби: Т.Алижонов
Download 37.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling