B a s k e t b o L


Баскетболнинг ривожланиш босқичлари


Download 4.95 Mb.
bet3/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

2.2. Баскетболнинг ривожланиш босқичлари


I босқич. 1891-1918 йилларни ўз ичига олиб, баскетболнинг янги ўйин сифатида шаклланиб бориш босқичи ҳисобланади. Аввалига гимнастика дарсларини бироз жонлантириш учун яратилган баскетбол аста-секин спорт ўйинига айланиб, унинг ўзига хос барча хусусиятлари шакллана бошлайди. Унинг дастлабки расмий ўйин қоидалари яратилади. Унинг ўйин текникаси ва тактикаси шаклланади. Ўйинда иштирок этаётган жамоа аъзоларининг ҳар бири учун муайян функция вазифалар белгилаб берилади.
II босқич. 1919-1931 йиллардан иборат бўлиб, бу давр миллий баскетбол федерациялари ташкил этилганлиги билан ажралиб туради. Бу эса баскетболнинг спорт ўйини сифатида ривожланиб боришига ижобий таъсир кўрсатади. Худди шу даврда дастлабки баскетбол бўйича ҳалқаро турнир – мусобақалар ўтказилади.
III босқич. 1932-1947 йилларни ўз ичига олади. Бу давр бутун дунё бўйича баскетбол ўйини ҳар томонлама ривожланганлиги билан характерлидир. Бу даврда баскетбол ўйини федерацияси (ФИБ) ташкил этилади. Бу ходиса унутилмас воқеа билан баскетболни спортнинг Олимпия туридаги ўйинлар қаторига киритилиши билан бирга содир бўлади. Шу даврда собиқ совет баскетболчилари ҳам ҳалқаро майдонига чиқадилар. Баскетбол техникаси ва тактикасига янгиликлар киритилади.
IV босқич. 1948-1965 йилларни ўз ичига олади. Бу йилларда бутун дунёда баскетбол ўйини шиддат билан ривожланибгина қолмай, муайян сакрашлар тарзидаги тараққиёт ва спорт маҳоратининг ўсиши ҳам ана шу даврга тўғри келади. Тўпни бир қўл билан отиш қоидасипайдо бўлади, рақибнинг ҳужумига қарши ўзини ҳимоя қилиш техникаси ва тактикасида анча мураккаб малакалар пайдо бўлади. Мини-баскетбол ўйини вужудга келиб, дунё буйлаб тарқала бошлайди.
V босқич. 1986-1990 йилларда миллий Федерациялар сони ортади. Миллий профессионал баскетбол уюшмалари (НБА) пайдо бўлади. Баскетболчиларнинг ҳалқаро алоқалари мустаҳкамланади, ўйин техникаси ва тактикасида янгиликлар вужудга келади. Мусобақалар қоидаси ва ҳакамлик услубияти тақсимлаштирилади.



Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling