B a s k e t b o L


мавзуси бўйича назорат саволлари


Download 4.95 Mb.
bet7/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

мавзуси бўйича назорат саволлари

1. Баскетбол қачон, қаерда ва ким томонидан ихтиро қилинган?


2. Баскетбол ўйинининг биринчи қоидалари ва уларни ўзгариш динамикасига тафсилот беринг?
3. Баскетбол Ўзбекистонда қачон ва қаерда вужудга келган?
4. Ўзбекистонда баскетболни бугунги аҳволи, уни “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсиада” каби оммавий мусобақалардаги ўрни?
5. Ўзбекистон ва Ҳалқаро баскетбол Федерациялари ҳақида тушунча?
3. ЗАМОНАВИЙ БАСКЕТБОЛНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

1891 йилда америкалик Джеймс Нейсмит томонидан ихтиро қилинган анъанавий баскетбол бугунги кунда ўзининг моҳияти ва мазмуни, техникаси ва тактикаси ҳамда ўйин шиддати жихатларидан илк баскетболдан тубдан фарқ қилади.


Баскетбол жисмоний тарбия ва соғломлаштириш воситаси сифатида ҳам энг оммавийлашган спорт турига мансубдир.Баскетбол ўзининг ҳаммабоблиги, гўзал ўйин мазмуни, каттаю-кичик ёшдаги инсонлар диққатини ўзига ром қилувчи ҳужум ва ҳимоя комбинациялари билан нафақат шаҳар ва туманлар марказларида, балки узоқ қишлоқларда, маҳаллаю-масканларда, тўй ва байрамларда баҳс-рақобат, сиҳат-саломатлик, жисмоний ва руҳий баркамоллик воситаси сифатида турли ёш ва қатламга мансуб аҳоли ҳаётига кириб бормоқда. Баскетбол ўқув фани ва саломатлик манбаи сифатида барча таълим муассасалари ўқув режасига киритилган. Айниқса, сўнгги йилларда баскетболни “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, “Универсиада”, “Хотин-қизлар спартакиадаси”, “Фахрийлар” мусобақалари каби кўп босқичли ва мунтазам ўтказилиб келинаётган нуфузли спорт тадбирлари дастуридан жой олиши уни географик чегараси ҳамда шуғулланувчилар сони кескин орта боришига замин яратди.
Замонавий баскетбол XX аср охирлари ва XXI асрдан, бошлаб ўзининг табиий тараққиёти туфайли ҳамда мусобақа қоидаларининг кескин ўзгариши эвазига янгича мазмунга эга бўлди. Ўйин қоидаларининг тубдан ўзгариши нафақат ғолибликка даъвогар жамоалар рақобати билан белгиланади, балки маълум даражада бозор мунособатларига ҳам боғлиқдир.
Маълумки, йирик нуфузли мусобақаларни (Жаҳон, Осиё чемпионатлари, Олимпиада ва Осиё ўйинлари ҳамда бошқа юқори рейтингли ҳалқаро турнирлар, Кубок мусобақалари) ўтказишда кўплаб телерадиокомпаниялар, журналистлар ушбу мусобақаларни телетрансляция қилиш, репортажлар олиб бориш учун махсус аккредицион талабларни қондиришлари лозим.
Спортнинг шиддат билан ривожланиши, хусусан баскетболнинг ривожлантирилиши, сўнгги йилларда турмушнинг янги ижтимоий-иқтисодий шароитларида мутахассислар тайёрлашни талаб этади. Ижтимоий иқтисодий реформаларнинг Ўзбекистонда амалга оширилиши аҳоли турмуш тарзининг барча кўринишларига таъсир қилди. Жисмоний тарбия ва спорт ҳам бошқа соҳалар каби бир қанча ўзгаришларга дуч келди. Бунга Ўзбекистон МОҚ ва Баскетбол федерацияси мисол бўла олади. Маҳаллий ташкилотларнинг жисмоний тарбия соҳасида йўналтирилган фаолиятлари қонун асосида бошқарила бошланди ва “Жисмоний тарбия ва спорт” қонунларига суянди.
Маҳаллий бошқарув ташкилотлари жисмоний тарбия ва спортни ўз ҳудудларида ривожлантириш дастурини қабул қилишлари, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасида режали ишларни амалга оширишлари лозим бўлади. Муаммолардан бири аҳолининг жисмоний тарбия ва спорт воситалари томонидан кўрсатиладиган хизматларига бўлган талаблар, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш. Умумжисмоний тарбия таълими жамиятнинг соғломлаштириш йўналишидаги талабларга мос келмайди. Шунинг учун аҳолини соғломлаштириш борасида миллий ғоялар юзага келтириш учун изланишлар олиб борилмоқда.
Давлат таълим стандартига жисмоний тарбияга инсонлар ҳаётий фаолиятини таъминловчи восита сифатида қаралади. Бир қанча муаллифлар миллатни соғломлаштиришга мутахассисларни йўналтириш саволини кўтармоқдалар. Аҳоли ҳамма табақаларининг саломатлигини мустаҳкамлаш муаммолари жисмоний тарбия ва соғлиқни сақлаш тизимларидаги мутахассисларининг малакали билан боғлиқлиги адолатлидир. Номуайян иқтисодий аҳвол ушбу муаммони ҳал қилишда чалғитувчи фактор бўлиб хизмат қилмоқда.
Баскетбол федерацияси фаолиятининг тарихий тахлили шуни кўрсатадики, уларнинг вазифасига уларнинг юқори кўрсаткичли спортни ривожлантиришгина эмас, балки оммавий баскетболни ривожлантириш ҳам киради.
Федерациянинг уставида аҳолининг кундалик ҳаётига баскетболни киритиш ва кучайтиришга урҳу берилган. Бироқ оммавий баскетболни ривожлантириш ва яхшилаш ишлари амалга оширилмади. Негаки мустақилликдан аввал Ўзбекистон Республикаси худудларида спорт иншоотлари қурилишини тақиқловчи яширин қарорлар мавжуд эди.
1991 йилдан кейин “Баркамол авлод”, “Умид ниҳоллари”, “Универсиада” спорт фистиваллари ўтказилиши учун бир қанча спорт иншоотлари комплекслари қурилди.
Баскетбол федерацияси маблағларини юқори натижаларга, республика ҳудудларида эса вилоят терма ва клуб жамоаларининг тайёргарлик ва мусобақаларни ўтказишга сарф этади.
Охирги йилларда баскетболни бошқариш тизимини ташкил этишга алоҳида эътибор берилмоқда, яъни ҳозирги тизимнинг таркиби фаолияти тартиблаштирилмоқда.шунингдек ташкилий, услубий, ижтимоий-иқтисодий характердаги янгиликлар яратишга эътибор берилмоқда. Федерациянинг инновацион фаолияти ходимлар сиёсати билан бевосита боғлиқ. Бу шуни билдирадики, спорт амалиётининг тез ўзгарувчан шароитларда баскетбол ютуқларига эришишда муҳим фактор бўлиб, билимларни янгилаш ва уларни тўлатиш хизмат қилади.
Баскетболда ютуқлар учун олим-мураббийлар, хакамлар, ташкилотчилар ва профессионал билимга эга жамоа билан ишлай оладиган, ўз устида ишлайдиган мутахассислар керак.
Турли малакадаги, турли жинсдаги баскетболчилар билан ишлайдиган мураббийлар таркибининг малакасини ошириш қисқа муддатли семинарлар, илмий-амалий конференциялар, махсус дастурли тортишувлар (спорт мушғулотларининг назарий-услубий аспектларини ўз ичига олувчи). Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг машғулот базасида, БЎСМ мураббийлари билан эса энг яхши БЎСМ базасида амалга оширилади.
Мураббийларнинг ҳохишларига кўра якка тартибда малака ошириш, тажриба алмашиш, яхши клублар ва БЎСМ базаларида ва терма жамоаларида амалга оширилади. Ҳакамлар, котибият апарати билан ушбу ишлар дефференциал дастур бўйича олиб борилади. Хусусан ҳакамлар билан ишлашда нафақат назарий машғулотлар балки доимий ҳаракатдаги амалиёт, жисмоний тайёргарлик ишлари (ҳакамлар учун) олиб борилади, охирида ФИБА томонидан ўрнатилган нормативлар бўйича синов ўтказилади.
Мураббий, ҳакам ва бошқа баскетбол мутахассисларининг профессионал билимларини ошириш бўйича ишлар, уларнинг иш мадакаларини ошириш Республикамиздаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлари мос ҳолда баскетбол федерациясининг фаолияти сифатида қаралади. Бу эса ўз навбатида клубларнинг ўқув-машғулот ишларида янги спорт машғулотлари технологияси борасида янги билимларни қўллаш имкониятини беради. Кўпгина мутахассисларнинг фикрича ҳозирги пайтда уч йўналишни, ўйин олиб боришнинг уч мактабини кўрсатиш мумкин: Европача, Америкача, Осиёча.
Америка баскетболи атлетизм билан характерланади, ҳамма ҳаракатлар: хусусан тўп билан ҳаракатланиш юқори даражаси, юқори старт тезлиги, сакровчанлик, қарши ҳужумлардан унумли фойдаланиш, олишув шароитида ҳаводаги тўп учун кураш, зарур пайтда ҳужумга ўтиш ва ҳимояланиш ётади.
Осиё баскетболи – ўйинчилар ҳаракатчан, манёврли, уч очкли тўп ташлашдан кўп фойдаланилади, ҳужумда кўп сонли тўп узатишлардан фойдаланилади, тўп учун кутилмаган ҳолда зонага кириш, қўққисидан кутилмаганда тўп ташлаш ва ёриб ўтишлар кўзга ташланади. Ҳимояда шахсий ва замонавий прессинг алмашинади.
Европача ўйнаш услуби – мазмунли, ўйин чизгисининг аниқ тактиклиги, рационал ёндашиш, ҳимоя ва ҳужумнинг ҳамма шаклларидан максимал фойдаланиш билан характерланади.
Юқорида қайд этилган ўйин олиб боришнинг уч услуби ҳақидаги фикрлар улар орасида кескин фарқни кўрсатмайди. Бу фарқлар шартли.
Маълумотлар оқими баскетболчилар тайёргарлигини ҳар тарафлама қамраб олади, техник, тактик, машғулот услубият янгиликлари мансублигидан қатъий назар ҳамма мактабларда қўлланилади.
Хориж жамоаларининг ҳалқаро мусобақалар таҳлили шуни кўрсатадики, кўпгина жамоалар ўйинчиларини техник-тактик жиҳозларига, ўйин олиб бориш услубига, руҳий тайёргарлигига (курашга тайёргарлик) сезиларли ўзгартиришлар киритишган. Барча жамоалар тўла контактли баскетбол ўйнашга ҳаракат қиладилар (атлетизмнинг юқори даражаси, техниканинг тез ва вертиоз даражаси, тез фикрлаш талаб этилади).
Айрим ўйинчиларнинг (етакчи ўйинчиларнинг) ўйин даражалари ошди.
Ҳамма жамоалар актив ўйин олиб бориш усулидан кенг фойдаланадилар: эрта ҳужум, тез ёриб ўтиш ва прессинг. Тез ёриб ўтиш – кенг қўлланиладиган ҳужум тизими, кўп ҳолларда ижобий натижа беради.
Ўзбек баскетболчилари ҳам етарлича техник-тактик ҳаракатлар арсеналига, бунинг учун зарур жисмоний тайёргарликка эгалар.
Ўзбекистон терма жамоаси охирги йилларида жисмоний тайёргарликнинг юқори даражасига, техник маҳоратга, тактик ўйналувчанлик даражасига эришди.
Якка ва жамоавий ҳаракатларнинг мослиги, тайёрланган комбинацияларнинг қўлланилиши, ҳаводаги курашда устунлик, тўп ташлашдаги аниқлик, ғалаба учун ирода, ўйинчиларнинг ностандарт ҳаракатлари, ўйинчиларнинг вазиятдан қатъий назар етакчилик сифатларини намоён этиши.
Ўзбек баскетболчиларнинг бўй кўрсаткичлари хориж жамоаларидан қолишмайди. Ёш кўрсаткичлари бўйича жамоа ёшарди, жамоага 5 та ўйинчи қўшилди, 2 тасининг бўйи яна ўсишда давом этади ва 2 метрга яқинлашади.
Ёш ўйинчиларнинг тайёрларлигига урғу берилиши (асосий таркиби) мамлакат терма жамоа бош мураббийи олдига қўйилган перспектив режанинг биринчи даражали масаласидир.
Охирги йилларда мамлакат мустақилликка эришгандан сўнг мамлакат биринчилиги 4 турга олиб борилади.
Бунда одатдаги ёндашув кузги-қишги, кўкламги-ёзги цикл режалаштирилади.
Раҳбарлик Ўзбекистон баскетбол федерациясига юклатилади. Ушбу мусобақаларни назорат қилишнинг асосий тадбири бўлиб, федерация ижроқўмининг мажлиси хизмат қилади. Бу ерда ташкилий саволлар, ўйинчиларнинг бошқа клубларга ўтиши, молиявий саволлар ва бошқа долзарб саволлар кўриб чиқилади.
Ўзбекистонда баскетбол ривожини тахлилидаги келиб чиқиб, юқори натижаларга эришиши йўлида чегараловчи факторларни четлатиш лозим:
- тайёргарликтизимини такомиллаштириш (ўйинчиларни яхши спорт фрмасида муҳим мусобақаларга олиб боришни таъминлайди); бу эса кучлар нисбатини мустаҳкамлайди, руҳий мустаҳкамлик заҳирасини бошқа рақибларга нисбатан мустаҳкамлайди.
- тизимли якка ва жамоавий марказлашган тайёргарликнинг киритилиши машғулотларни якка ва жамоавий тартибда режалаштирилиши асосий мусобақаларга тайёргарликни мусобақавий ва тиклов кўринишлари ва ишлар режалари бажарилишининг назорати;
- баскетболчиларни атлетик тайёрлашнинг замонавий воситаларини фаол қўлланилиши;
- спортчиларни катта юкламалардан сўнг индувидуал реакцияларини у ёки бу мусобақаларга нисбатан, ҳисобга олиб, тиклаш воситалари тизимининг мукаммаллаштириш;
- техник-тактик маҳоратни ошириш (атлетик), уларни энг яхши, профессионал ўйинчилар даражасига яқинлаштириш (клуб жамоаларининг ўзаро ҳамкорликлари эвазига).
- жамоа таркибига ёш кучли ўйинчиларни киритиш (ёшлар ва ўсмирлар жамоаларидан, мусобақа тажрибасига эга бўлган, жисмоний техник-тактик тайёргарликка эга бўлган, мустақил етакчилик функциясига эга бўлган, мусобақа вазиятида экстремал жавоб қарорларини мустақил қабул қила оладиган).
Ўзбекистонда баскетбол тараққиётининг чуқурлаштирилган таҳлили ва жараённи махсул кузатиш натижалари, турли маълумотлар тўплаш, илмий изланишлар натижалари шуни кўрсатадики, Республикада баскетболни ривожлантириш ишлари етарли даражада эмас.

Замонавий баскетболнинг долзарб масалалари”



Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling