B a s k e t b o L


Download 4.95 Mb.
bet55/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

Ушлаб қолиш: бу рақибнинг эркин ҳаракат қилишини чегаралаб қӯядиган шахсий тӯқнашув бӯлиб ҳисобланади.
Қӯллардан нотӯғри фойдаланиш. У ӯйинчи тӯп билан ӯйнашга ҳаракат қилаётиб, қӯл билан рақибга тегиб турган пайтида содир бӯлади. Истисно: ҳали рақиб тӯп ушлаб турганида унинг панжаси билан тӯқнашув содир бӯлган пайтда у тасодифий бӯлиб ҳисобланади.
Итариб юбориш: бу ӯйинчи рақибини қӯзғотган ёки қӯзғатишга уринган пайтда содир бӯладиган шахсий тӯқнашувдир. Тӯп ушлаб турган ӯйинчи билан орқадан яқинлашаётган рақибнинг тӯқнашуви итариб юборишниг бир тури бӯлиб ҳисобланиши мумкин.
Тӯсиқ қӯйиш. Бу тӯпни назорат қилаётган ӯйинчига хоҳлаган жойини эгаллаб олишига халақит беришга уриниш.
Тӯпни олиб юрган ӯйинчи йӯлида турган рақиби билан урилиб кетмаслиги ёки тӯқнашмаслиги, агар у учун рақиблари ӯртасидан тӯқнашувсиз ӯтишга аниқ имконият бӯлмаса, тӯпни рақибларнинг орасидан ёки рақиб ва чегараланган чизиқ орасидан олиб ӯтишга ҳаракат қилмаслиги керак.
Икки томонлама фол - бу иккита рақиб ӯйинчи бир вақтнинг ӯзида бир-бирига қарши фол содир қилган вазият.
Икки томонлама ва қўшимча фол. Икки томонлама ва бошқа фол бир вақтнинг ӯзида содир бӯлган пайтда, фоллар ёзилиб ва тегишли жазо бажарилганидан сӯнг ӯйин худди икки томонлама фол бӯлмагандек давом эттирилиши керак.
Атайлаб қилинган фол. Атайлаб қилинган фол - бу, ҳакамнинг фикрича, ӯйинчи томонидан тӯп билан ёки тӯпсиз ҳаракатланаётган рақибга нисбатан қасддан қилинган шахсий фол ҳисобланади. Бу қилинган хатти-ҳаракатнинг жиддийлиги билан белгиланмайди; балки олдиндан ӯйланган ёки мӯлжаллангандек кӯринадиган тӯқнашув бӯлиб ҳисобланади.
Атайлаб қилинадиган фолларни такрорлаган ӯйинчи ӯйинда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.
Ӯйинда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қиладиган фол. Спортчиларга хос бӯлмаган даражада риоя қилмаслик ӯйинда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қиладиган фол бӯлиб ҳисобланади. Бунда 2 та жарима тўп ташланади хамда тўп зона чизигидан жарима тўпи отган жамоа ўйинчиси томонидан ўйинга киритилади. Бундай фол қилган ўйинчи фол билан жазоланиши,ўйинда қатнашиш хуқуқидан махрум қилиниши жамоа ўриндиги ва ўйин майдони зоналаридан чиқариб юборилиши лозим.

Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling