B a s k e t b o L


Download 4.95 Mb.
bet57/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

Ўйинчиниг шахсий фоли. Ўйинчи ўйин давомида рақиб билан тўқнашган холда ўйин қоидасини бузилиши шу ўйинчига нисбатан жазо қўлланиши билан якунланади,ва ўйин давомида хар жамоа ўйинчилари 5 тадан шахсий фол тўплашса ўйинни даввом эттириш хуқуқидан махрум этилади.
Муштлашиш. Агар ӯриндиқда ӯтирган ҳар қандай шахс муштлашиш пайтида ёки муштлашишга олиб келиши мумкин бӯлган турли вазиятда шартли жамоа ӯриндиғи зонаси чегарасидан чиқса, бундай шахс ӯйинда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ва майдон жойлашган ердан, яъни жамоа ӯриндиғи ва ӯйин майдони зоналаридан чиқариб юборилиши лозим ҳамда у ӯз жамоаси билан бошқа ҳеч қандай алоқа қилиши мумкин эмас. Шундай хусусиятли ҳар қандай жанжал учун мураббийга қӯшимча техник фол қайд қилиниши керак.
Бироқ мураббий муштлашиш пайтида ёки муштлашишга олиб келиши мумкин бӯлган вазиятда ҳакамларга тартиб ӯрнатишга ёки уни тиклашга ёрдам бериш учун жамоа ӯриндиғи зонаси чегарасидан чиқиши мумкин.
Агар мураббий майдонга чиқса, аммо ҳакамларга тартиб ӯрнатишга ва уни тиклашга ёрдам бермаса, у жамоани бошқаришдан маҳрум қилиниши ва майдон жойлашган ердан, яъни жамоа ӯриндиғи ва ӯйин майдони зоналаридан чиқариб юборилиши лозим ҳамда у ӯз жамоаси билан бошқа ҳеч қандай алоқа қилиши мумкин эмас. Ӯйинда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қиладиган фол(лар) жамоа фоллари сифатида ёзилмайди.
Мураббийлар, захирадаги ўйинчилар ёки жамоа ҳамроҳларининг техник фоли. Мураббийлар, мураббий ёрдамчилари, захирадаги ӯйинчилар ва жамоа ҳамроҳлари жамоа ӯриндиғи зонаси атрофида туришлари лозим. Истисно:
а) мураббий, мураббий ёрдамчиси ёки жамоа ҳамроҳи жароҳатланган ӯйинчига ёрдам бериши, ҳакамдан бунинг учун рухсат олинганидан сӯнг ӯйин майдонига тушиши;
б) алмашилаётган ӯйинчи котиб столи олдига келиб, алмашиш ҳақида сӯраши;
в) мураббий ёки мураббий ёрдамчиси талаб қилиб олинадиган танаффусни сӯраб олишлари;
г) ӯйин соати тӯхтатилган пайтда, мураббий вазминлик ва ӯйиннинг бир меъёрда кечишига халақит бермасдан котиб столидан ҳисобга, вақтга, талабга ёки фолларнинг сонига тааллуқли бӯлган маълумотларни олиши мумкин.

Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling