Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни
Download 1.42 Mb.
|
3.05.-Гигиена.-Тиббий-экология
Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни Фан дастури Ўзбекистон Республикаси Давлат таълим стандарти ва бакалавриат таълим йўналиши малака талабларига асосланган ҳолда тузилган. Гигиена. Тиббий экология фанидан тузилган ўқув дастури гигиена соҳасидаги илм-фан ва амалиётнинг замонавий ютуқларини, Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунчилик асослари ва олий тиббий таълим давлат стандартлари асосида тузилган. Дастурда ушбу фанни ўрганишда тиббий профилактика факультети талабалари эгаллашлари лозим бўлган мажбурий назарий билимлар ва амалий кўникмалар белгиланган. Дастурни тузишда Ўзбекистон Республикаси худудига хос бўлган хусусиятлар, унинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, иқлим-географик шароитлари ва ижтимоий-гигиеник омилларнинг касалликлар келиб чиқиши, кечишига таъсири ва аҳоли саломатлигининг ушбу омилларга боғлиқлик қонуниятлари ҳисобга олинган бўлиб дастурда “Гигиена. Тиббий экология” фанининг мазмуни, предмети ва методи ҳамда моҳияти акс эттирилган. Инсон организмига таъсир этувчи атроф муҳитдаги омилларнинг таъсирини ўрганиб, олинган натижалар асосида аҳоли учун энг мувофиқ яшаш, ўқиш, меҳнат қилиш, даволаниш шароитларига, овқатланиш тартибига, сув таъминоти, турар-жойлар билан таъминлашга доир гигиеник масалаларини ишлаб чиқади. Бўлажак врач гигиенист эпидемиолог гигиенага доир билимларига асосланган ҳолда аҳоли ўртасида санитар билимдонликни ошириш бўйича ҳал қилинадиган тадбирларни бажаришга, атроф муҳит омилларини инобатга олиб аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзига доир тушунчаларни шакллантиришга йўналтиради, касалликларни олдини олишда профилактика тадбирларни ташкиллаштириши учун мутахассис (овқатланиш гигиенаси, болалар ва ўсмирлар гигиенаси, эпидемиология, меҳнат гигиенси ва коммунал гигиена) фанларга замин яратади. “Гигиена. Тиббий экология” фани ўқув режанинг умумкасбий бўлган фанлар блокига таалуқли. “Гигиена. Тиббий экология” фанини тиббий профилактика факультетида 2 курснинг III ва IV семестрларда ўқитиш мақсадга мувофиқ. Фанни якуний назорати ёзма тест тури билан якунланади. Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling