Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни


II. Ўқув фанининг мақсад ва вазифалари


Download 1.42 Mb.
bet2/9
Sana06.11.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1750298
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3.05.-Гигиена.-Тиббий-экология

II. Ўқув фанининг мақсад ва вазифалари

Фанни ўқитишдан мақсад - талабаларда гигиенанинг илмий асослари, гигиеник текшириш усуллари ва соғломлаштириш тадбирларининг асосий принципларини талабалар томонидан ўзлаштирилиши таъминлаш ҳисобланади.


Фаннинг вазифаси - талабаларга фан ва гигиенанинг асослари, гигиенанинг ҳар бир бўлимини асосий хусусиятлари, энг долзарб гигиеник ва экологик муаммолар, талабалар томонидан гигиеник текшириш усулларини ўзлаштирилиши, талабаларни одам организми ва атроф муҳит билан ўзаро таъсирланиш асослари, гигиеник меъёрлаштириш ва регламентлаштиришнинг асослари билан таништиришдан иборат.

Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларга қуйидаги талаблар қўйилади.


Талаба:
- фаннинг мақсади ва вазифалари;
- атроф муҳит билан одам организми ўртасидаги ўзаро боғлиқликни, атроф муҳит омилларининг организмга таъсир этиш хусусиятларини, ижтимоий-гигиеник омилларни, инсон саломатлиги, экология, экопатологиялар ва бошқа патологияларнинг энг муҳим шаклларини юзага келишидаги атроф муҳит омилларининг тутган ўрни ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
- гигиена ва унинг ҳар бир бўлимининг мақсади ва вазифаларини;
- атроф муҳит ва одам организмининг ўзаро боғлиқлигининг асосларини;
- атроф муҳит омилларининг организмга таъсир этиш хусусиятлари, ижтимоий-гигиеник омилларни;
- гигиеник ва соғломлаштирувчи тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказишнинг асосий принципларини;
- оқилона овқатланишнинг гигиеник асосларини;
- соғлом турмуш тарзининг гигиеник асосларини;
- атроф муҳит омилларини гигиеник меъёрлаштириш ва регламентлаштиришнинг умумий асосларини;
- инсон экологиясининг замонавий ҳолати ва атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг гигиеник асосларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
- атроф муҳит омилларини баҳолаш бўйича визуал, инструментал, ҳисоблаш ва лаборатория текширишларини бажариш:
- объектларни санитар текшириш ва тавсифлашни;
- ҳона ҳавосининг микроиқлим кўсаткичларини ўлчаш ва баҳолашни;
- инсоляцион тартибни текшириш ва баҳолаш, хоналарнинг табиий ва сунъий ёритилганлигини аниқлашни;
- ёпиқ хоналар ҳавосининг антропоген ифлосланганлигини текшириш ва баҳолашни;
- лаборатория текширишлари учун турли манбалардан сув намуналарини олиш, сувнинг физик ва кимёвий хоссаларини аниқлашни;
- лаборатория текширишлари учун тупроқ намуналарини олиш ва уларни текширишга тайёрлашни;
- тупроқнинг физик-механик, кимёвий хоссаларини ва гельментоовоскопик текширишни;
- ишчи муҳити ҳавосидаги физик ва кимёвий омилларни аниқлашни;
- газламанинг асосий физикавий ва гигиеник хоссаларини аниқлаш кўникмаларига эга бўлиши керак;
- токсикологик текширишларнинг методологик асосларини;
- озиқ-овқат маҳсулотларининг тўла сифатлилигини текширишнинг услубий асосларини;
- Болалар ва ўсмирларнинг жисмоний ривожланишини умумий ва шахсий тарзда текшириш ва баҳолашнинг методологик асосларини;
- организмга атроф муҳит омилларининг организмга таъсирини баҳолаш учун айрим физиологик текширишларни бажариш:
- организмга метеоомилларнинг комплекс таъсирини текшириш ва баҳолаш усуларини;
- Жисмоний меҳнатни бажаришда организмнинг функционал ҳолатини баҳолаш усулларини;
- Ақлий меҳнат бажарганда организмнинг функционал ҳолатини баҳолаш бўйича малакаларига эга бўлиши керак.



Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling