5-мавзу. Гигиеник меъёрлаштириш ва регламентлаштириш ҳақида тушунча
Гигиеник меъёр ва регламентларнинг аҳамияти. Атроф ва ишлаб чиқариш муҳитидаги физикавий, кимёвий, биологик омилларнинг гигиеник меъёрлари ва гигиеник регламентларини ишлаб чиқишнинг асослари. СанҚваМ лари, РЭК ва бошқа норматив хужжатлар.
6-мавзу. Замонавий инсон экологиясининг тиббиётдаги оид томонлари.
Инсон экологияси ҳақида тушунча. Инсоннинг замонавий яшаш муҳитини шаклланишида техник тараққиёт ва ижтимоий-иқтисодий шароитларнинг аҳамияти. Атроф муҳитнинг ифлосланиши техник тараққиётининг асосий негатив оқибати эканлиги. Ифлослантирувчи омилларнинг турлари ва уларнинг шаҳар, ҳамда қишлоқ аҳоли яшаш жойларидаги асосий манбалари. Биосферада зарарли моддалар табиатининг (бўлиши ва ўзгариши) умумий қонуниятлари, биологик занжирлар тўғрисида тушунча. ЎзР ҳудудидаги экологик вазиятлар, экологик ҳалокатли зоналар ва экологик зўриққан минтақаларга умумий таъриф. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тадбирлар (муаммоли)
7-мавзу. Меҳнат гигиенасининг умумий асослари. Ишлаб чиқариш муҳитидаги руҳий-физиологик ва физик омилларга гигиеник таъриф.
Техник тараққиёт ва ижтимоий-иқтисодий шароитлар ўзгаришининг меҳнатга қобилиятли аҳоли саломатлиги учун аҳамияти. Меҳнат гигиенаси ҳақида тушунча, унинг мақсади ва вазифалари. Ишчиларга тиббий-профилактик хизмат кўрсатиш тизимида меҳнат гигиенасининг тутган ўрни. Ишлаб чиқариш муҳитидаги биологик омилларга гигиеник таъриф. Ишлаб чиқаришга оид зарарлар ва касбий касалликлар ҳақида тушунча. Ишлаб чиқариш муҳитидаги энг муҳим номувофиқ физик омилларга гигиеник таъриф (номувофиқ микроиқлим, шовқин, тебраниш). Ишлаб чиқариш чанглари, чангга оид патологияларни олдини олиш чора-тадбирлари.
8-мавзу. Ишлаб чиқариш муҳитидаги кимёвий омилларга таъриф. Зарарли касбдаги ишчилар учун бериладиган даволовчи-профилактик овқатланиш ҳақида тушунча
Умумзаҳарли таъсир кўрсатувчи кимёвий омилларга гигиеник таъриф, корхоналарда ўткир ва сурункали заҳарланишларни олдини олиш чоралари.
Организмга махсус таъсир бўйича ишлаб чиқаришдаги зарарли кимёвий омилларга таъриф. Ишлаб чиқариш корхоналаридаги ишчиларнинг даволовчи-профилактик овқатланиши ҳақида тушунча, махсус овқатланиш рационлари, уларни берилиш шароитлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |