Экологик муҳит бузилишнинг инсон ҳаётий фаолиятига зарарли таъсири ва унинг натижасида юзага келаётган муаммоли вазиятлар


Download 44.73 Kb.
bet1/7
Sana07.04.2023
Hajmi44.73 Kb.
#1340769
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ҳозирги даврда Саёрамизда рўй бераётган табиий


Экологик муҳит бузилишнинг инсон ҳаётий фаолиятига зарарли таъсири ва унинг натижасида юзага келаётган муаммоли вазиятлар.
Ҳозирги даврда Саёрамизда рўй бераётган табиий, техноген, экологик, ижтимоий, ҳарбий-сиёсий характердаги фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, талафотлар кўламини торайтириш, инсонлар ҳаёти ва улар томонидан яратилган моддий бойликларга етадиган зарарларнинг олдини олиш ёки уларни камайтиришни таъминлаш ўта муҳим ва долзарб муаммолар сирасига киради.
Ўзбекистонда мазкур муаммоларни ҳал этишда иштирок этадиган барча хизматларнинг ўзаро муносабатларини белгиловчи ва тартибга солувчи қатор қонунлар қабул қилинган. Жумладан, “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисидаги”, “Фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги”, “Радиациявий ҳавфсизлик тўғрисидаги”, “Терроризимга қарши кураш тўғрисидаги” ва бошқа Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва шу соҳага таалуқли бўлган Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган ва ҳаётга жорий этилмоқда.
Бутун жаҳон “Қизил Хож” ҳамжамияти ташкилотининг маълумотларига кўра охирги 30 йил мобайнида бутун дунёда табиий офатлардан қарийб 1 млрд. инсонлар жабрланган (йилига 40 млн. киши) ва кўрилган моддий зарар миқёси йилига 100 млрд. долларни ташкил этган. Шу сабабдан ҳам Ўзбекистонда ўз мустақиллигига эришган дастлабки йилларданоқ, энг муҳим вазифалар қаторидан мамлакат аҳолиси ва ҳудудини турли хил фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, экологик хавфсизликни таъминлаш масалалари ўрин олди.
Бундай долзарб муаммолар хусусида Республикамиз Президенти Ислом Каримов томонидан таъкидланганидек: «Экологик хавфсизлик муаммоси аллақачонлар миллий ва минтақавий доирадан чиқиб, бутун инсониятнинг умумий муаммосига айланган».
Президентимиз И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” асарида қуйидаги фикрлар келтирилади: “асрлар туташ келган паллада бутун инсоният, мамлакатимиз аҳолиси жуда катта экологик ҳавфга дуч келиб қолди. Буни сезмаслик, қўл қовуштириб ўтириш, ўз-ўзини ўлимга маҳкум этиш билан баробардир”. Дарҳақиқат, минтақамизда рўй бераётган экологик ҳолат шу ерда яшайдиган аҳоли учун мислсиз даражада зарар келтирувчи ячирин таҳдид саналади. Бунга эътиборсизлик билан қараб туриш ўз бошимизга катта ташвишлар келтириши шубҳасиздир.
Дарҳақиқат, ўтган ХХ аср собиқ иттифоқ даврида Марказий Осиё минтақасидаги давлатлар, шу жумладан, ҳалқимизнинг бошидан ўтказилган тоталитар, мамурий-буйруқбозлик тизими атроф-муҳитга беписанд муносабатда бўлиш, табиий ресурслардан ваҳшиёна фойдаланиш билан тавсифланарди. Ушбу давр орқали ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг генофондига салбий тасири, биологик хилма-хилликнинг қисқариши, катта ҳажмдаги саноат ва бошқа тур заҳарли чиқиндиларнинг ташқарига чиқарилиши, ерларнинг чўлланиши, ер ва сув ресурсларининг деградацияси, Орол денгизининг ҳалокати каби минтақавий ҳамда глобал миқёсда ечилиши лозим бўлган экологик муаммолар мерос бўлиб қолди. Шу каби муаммолар туфайли инсон манфаатлари муҳофазаси айниқса, Ўзбекистонда давлат сиёсатининг бирламчи даражасига кўтарилди. Шу муносабат билан ҳозир Ўзбекистонда экологик ҳаракатнинг тузилиши бугунги даврнинг долзарб талаби ҳисобланади. Юқорида қайд этилган муаммоларни ҳал қилишда Ўзбекистон экологик ҳаракати томонидан "Соғлом муҳит - инсон саломатлиги" ғоясини амалий бажарилишини таъминлаш мақсадида сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳатларни амалга ошириш жараёнида мавжуд муаммоларга йўналтирилган ёндашув, на фақат Ўзбекистон балки минтақани барқарор ривожланишида энг муҳим омил бўлиб, атроф-муҳит хавфсизлиги ва инсон саломатлиги ҳақидаги ғояларни қўллаб қувватлаш истагида бўлган мамлакатимизнинг етук, баркамол авлодларини бирлаштиришга йўналтирилган глобал аҳамиятга эга ҳаракат эканлиги эътиборга молик .
Албатта, юқоридаги муаммоларни ҳал қилишда Ўзбекистон минтақаси учун ҳарактерли бўлган табиий офатларни, ишлаб чиқариш аварияларни ва юзага келадиган экологик вазиятларни чуқур таҳлил қилиш натижасидагина (ҳар бир вазиятни келиб чиқиш сабабини, кучини, таъсир доирасини одамларга, атроф-муҳитга кўрсатадиган оқибатларини ўрганиш) уларга қарши энг қулай чора-тадбирлар белгиланадики, натижада ҳар қандай фавқулодда вазиятлардаги ҳам моддий, ҳам маънавий йўқотишлар миқёсини шунчалик қисқартиришга эришиш мумкин.
Республикамиз мустақилликка эришгач, соғлом авлодни тарбиялаб ўстириш учун алоҳида аҳамият берилмоқда. Ёш авлоднинг ва умуман табиатнинг жонли қисмининг соғлом ўсиши табиатнинг жонсиз қисмини ташкил қилган ер, сув ва ҳавонинг тозалигига боғлиқдир. Шу сабабли Республикамиз Президенти И.А.Каримов экологик муҳитни соғломлаштиришга ва Орол денгизи муаммосига алоҳида эътибор бермоқдалар.
Экологик хавфсизлик кишилик жамиятининг бугуни ва эртаси учун долзарблиги, жуда зарурлиги боис энг муҳим муаммолар жумласига киради. Бу муаммолар амалий тарзда ҳал этилса, кўп жиҳатдан ҳозирги ва келгуси авлод турмушининг аҳволи ва сифатини белгилаш имкониятини беради.
Экологик характердаги фавқулодда вазиятларнинг ўзига хос хусусиятларини улар содир бўлганда аҳоли ва улар яшайдиган уй-жойларни, моддий ва маънавий бойликларни бешикаст ва талофатсиз муҳофаза қилиш хозирги куннинг асосий мақсадидир. Зеро табиий муҳитни мухофазалаш учун сарфланадиган харажатлар миқдори уни шикастлаб, қайта тиклашга кетадиган харажатларга нисбатан камдир. Шунинг учун экологик характердаги хавфли ҳолатларни олдиндан билиш, тегишли чораларни кўриш, экологиянинг асосий вазифаларидан биридир.
Бундан ташқари мавзунинг вазифаларига фан-техника тараққиёти биз яшаб турган дунёни таниб бўлмас даражада ўзгартириб юбориши, экологик ҳалокат, айрим ҳудудларда қилинган таҳминларга кўра, олдини олиб бўлмас даражасида хавф туғдирмоқда. Аммо унинг тарқалишини камайтириш, табиий, техноген ва ижтимоий-маданий оқибатлар шиддатини тўхтатиш зарур. Бунинг учун турли соҳа мутахассислари ўзларининг экологик билимларини ошириб, режалаштирилаётган ишлари билан табиий муҳитга зарар етказмаслик чораларини кўришга ўз ҳиссаларини қўшишлари зарур.
Экологик характердаги фавқулодда вазиятлар салбий ўзгаришлари оқибатларининг асосий сабабларидан бири ер, сув ва минерал хом ашёлардан фойдаланиш принципларини бузилишидир. Айнан шу принцип халқ хўжалигининг кам самарали-экстенсив йўлдан бориши учун қулай шароитлар яратади, ресурсларни тежайдиган техника ва технологиянинг кенг жорий қилинишига тўсқинлик қилди, шунингдек, атроф муҳитга зарар етказган ҳолда режани бажариш каби ғайри экологик ёндошувни келтириб чиқарди. Марказий Осиёда қишлоқ хўжалигини экстенсив ривожлантириш, ер ва сувдан тартибсиз фойдаланиш натижасида Орол денгизи қурий бошлади. Унга яқин жойлашган ерларнинг экологик системаси, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси чуқур инқирозга учради. Минтақанинг юз минг гектарлаб ерлари жизғанак бўлиб, шўрланиб унинг бир қисмини касаллик қўзғатувчи зараркунандалар ва касалланган ўсимликлар эгаллади. Оролнинг қуриган қисмидаги ерлардан тузлар учиб улар шамол кучи сўна бошлаган ҳудудларда йиғилиб, ёмғир сувининг минераллашувини, ерларнинг шўрланишини оширишга, тоғдаги музликларнинг еришишни тезлатишга сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон Фанлар Академияси маълумотларига кўра Орол денгизидан кўтарилган тузлар Республиканинг жанубий-шарқий тоғларидаги доимий музликларга тушмоқда ва уларнинг эриш жараёнини тезлатмоқда. Чўлланиш ва ерларни ишдан чиқиш жараёнига таъсир этмоқда.
Юқорида келтирилган маълумотлар Орол бассейнида яшовчи аҳоли учун, унинг яшаши, иқтисоди учун жуда юқори даражада ҳар томонлама хавфни вужудга келтирмоқда. Чунки кучли шўрланган ерларда қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги ҳаттоки 100 фоизгача камайиши фанда аниқланган.
Экологик характердаги фавқулодда вазиятлар юзага келганда экологик хавфсизлик кишилик жамиятининг бугуни ва эртаси учун долзарблиги, жуда зарурлиги боис энг муҳим муаммолар жумласига киради. Бу муаммолар амалий тарзда ҳал этилса, кўп жиҳатдан ҳозирги ва келгуси авлод турмушининг аҳволи ва сифатини белгилаш имкониятини беради.
Экологик характердаги фавқулодда вазиятлар содир бўлиш сабабларига қараб тавсифланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 октабрдаги 455-сонли «Техноген, табиий ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятларнинг таснифи тўғрисида»ги Қарорида мамлакатимиз ҳудудида содир бўлиши мумкин бўлган барча турдаги фавқулодда вазиятлар таснифлаб берилган.



Download 44.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling