Экологик муҳит бузилишнинг инсон ҳаётий фаолиятига зарарли таъсири ва унинг натижасида юзага келаётган муаммоли вазиятлар


Экологик тусдаги фавқулодда вазиятларасосан 3 хил бўлади


Download 44.73 Kb.
bet2/7
Sana07.04.2023
Hajmi44.73 Kb.
#1340769
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ҳозирги даврда Саёрамизда рўй бераётган табиий

Экологик тусдаги фавқулодда вазиятларасосан 3 хил бўлади:
1. Қуруқлик (тупроқ, ер ости)нинг ҳолати ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар: ҳалокатли кўчкилар-фойдали қазилмаларни қазиш чоғида ер остига ишлов берилиши ва инсонинг бошқа фаолияти натижасида ер юзасининг ўпирилиши, силжиши;
Тупроқ ва ер саноати туфайли келиб чиқадиган токсикантлар билан ифлосланиши, оғир металлар, нефт маҳсулотлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида одамларнинг соғлиғи учун хавф солувчи консентратсияларда қўлланиладиган пеститцидлар ва бошқа заҳарли химикатлар мавжудлиги.
2. Атмосфера (ҳаво муҳити) таркиби ва хоссалари ўзгариши билан боғлиқ бўлган вазиятлар:
Ҳаво муҳитининг қуйидаги ингридиентлар билан экстремал юқори ифлосланшии:
- олтингугуртли оксид, азотли оксид, углеродли оксид, диоксид, қурум, чанг ва одамлар соғлиғига хавф солувчи консентратсияларда антропоген тусдаги бошқа зарарли моддалар;
- кенг кўламда кислотали ҳудудлар ҳосил бўлиши ва кўп миқдорда кислота чиқиндилари ёғилиши;
- радиатциянинг юқори даражаси.

  1. Гидросфера ҳолатининг ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар;

Ер юзаси ва ер ости сувларининг саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши оқавалари;
Нефт маҳсулотлари, одамларнинг заҳарланишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган таркибида оғир металлар, ҳар хил заҳарли химикатлар мавжуд чиқиндилар ва бошқа зарарли моддалар билан экстремал юқори даражада ифлосланиши;
Бинолар, муҳандислик коммуникатциялари ва уй-жойларнинг емирилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган сизот сувлар миқдорининг ортиши;
Сув манбаалари ва сув олиш жойларининг зарарли моддалар билан ифлосланиши оқибатида ичимлик сувининг кескин етишмаслиги.
Фан-техника таракқиёти биз яшаб турган дунёни таниб бўлмас даражада ўзгартириб юборди. Экологик ҳалокат, айрим ҳудудларда қилинган тахминларга кўра, олдини олиб бўлмас даражасида хавф туғдирмоқда. Аммо унинг тарқалишини камайтириш, техноген ва ижтимоий-маданий оқибатлар шиддатини тўхтатиш зарур. Бунинг учун турли соҳа мутахассислари ўзларининг экологик билимларини ошириб, режалаштирилаётган ишлари билан табиий муҳитга зарар етказмаслик чораларини кўрмоқлари керак.
Содир бўладиган хар қанақа экологик характердаги фавқулодда вазиятлар мамлакатнинг иқтисодиётини издан чиқишига, кўплаб инсонларнинг ўлимига ёки хаёт фаолиятининг бузилишига, табиатнинг зарарланишига ва бошқа салбий оқибатларга олиб келади.
Жумладан Марказий Осиё ҳудудида қуёш ҳароратининг юқори бўлиши инсон организмида қон айланишини кучайтиради, кўп миқдорда терлатиб, айрим кимёвий моддаларнинг тери орқали сўрилишига, хатто меъёрда кўрсатилган энг кичик рақам ҳам ҳалокатли заҳарланишга олиб келиши мумкин. Бундай шароитларда руҳий (85 фоизга) ва асаб хасталиклари (109 фоизга), нафас олиш аъзолари хасталиклари (108 фоизга) кўпаяди. Таркибида нитробирикмалар мавжуд бўлган сув ва озиқ-овқат маҳсулотларини узоқ муддат истеъмол қилиш моддалар алмашинуви, таянч-ҳаракат ва асаб тизимлари хасталикларини, ирсий нуқсонларни келтириб чиқаради. Республикада Чирчиқ, Олмалиқ, Оҳангарон, Ангрен, Фарғона, Марғилон, Навоий ва бошқа бир қатор жойларда кимёвий, нефт-кимёвий ҳамда микробиологик тармоқлар корхоналарининг, кўп қувват ва сув талаб қиладиган ишлаб чиқариш воситаларининг кўплиги туфайли экологикнинг салбий ўзгариши кескинлашди. Тожикистоннинг Турсунзода шаҳрида жойлашган алюминий заводининг салбий оқибатлари Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Денов, Шўрчи ва Олтинсой туманларида сезилди. Натижада анор ва хурмонинг ҳосилдорлиги ва сифати пасайиб кетди, аҳоли саломатлиги эса, ёмонлашди.
Табиий муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида инсоннинг табиатга қиладаган ҳар қандай таъсирини инкор этмай, фақат унинг салбий оқибатларини камайтирувчи усуллар орқали халқ хўжалигини ривожлантириш йўлида зарурий тадбирларни амалга оширмоқ керак.
Ҳозирги экология фақат тирик организмлар ўртасидаги муносабатлари ёки оргнизмлар ўртасидаги муносабатларни ёки организмлардан юқори турувчи тизимларга хос қонуниятларни ўрганиш билан чегараланиб қолмай табиат билан жамият ўртасидаги муносабатларни энг мақбул ечимларини асослаб бериши зарур. Шунинг учун улар экологиянинг ўзларига тегишли йўналишларини ўзлаштирсалар ва унга амал қилиб ишласалар, мақсадга мувофиқ бўлади. Хавфсизлик атамаси инсоннинг хавфлардан ҳимояланганлик даражасидир.
Табиий муҳитни муҳофазалашда инсон фаолияти таъсиридаги Ер қобиғининг устки қисмини ташкил этган тоғ жинсларини, тупроқларни ва ер ости сувларини зарарли моддалар билан ифлосланишидан, ер сатҳи тузилишининг ўзгаришидан, сурилма, чўкиш, сел, тупроқ ерозияси ёки шўрланиш, ботқокланиш, ер қимирлаш каби салбий жараёнлардан сақлаш, чора-тадбирлар белгилаш, ҳамда ер ости қазилма бойликларидан омилкорлик билан фойдаланиш табиий муҳитни муҳофазалашнинг геоекологик асослари ҳисобланади. Кейинги йилларда экологик муҳит ёмонлашган ҳудудларда махсус геоекологик қидирув ва хариталаш ишлари ўтказилмокда. Бу ишларни амалга оширишда табиий муҳитни ташкил қилувчи геологик компонентларнинг вужудга келиши, ривожланиши ва барҳам топиши қонуниятларини билмасдан туриб, бирор бир чора-тадбир белгилаш ёки кўриш қийин.
Атмосфера ерни ўраб турадиган ҳаво қобиғидир. У ер биосферасининг асосий элементи ҳисобланади ва асосан азот ҳамда кислороддан иборат. Ҳарорат, босимнинг вертикал тақсимланиши ҳамда физик-кимёвий хусусиятлари билан фарқ қиладиган қатор (тропосфера, стратосфера, мезосфера, теросфера, экзосфера) қатламларга бўлинади. Ер юзаси билан атмосфера ўртасида узлуксиз ўзаро таъсир юз беради.
Атмосфера ер юзида яшовчи тирик организмларни кислород ва бошқа зарурий газлар билан таъминлайди, турли ультрабинафша нурлардан, самодаги метеорит заррачаларидан ва ҳароратнинг кескин ўзгаришидан ҳимоя қилади. Атмосфера ер шарида ўзига хос терморегулятор вазифасини ҳам бажаради, яъни агарда атмосфера ҳавоси бўлмаганда эди, ер юзаси кечалари - 170°С совиб, кундуз кунлари +150°С гача исиб кетарди, яъни ер ҳам худи ой каби ҳаётсиз планетага айланарди. Кислород ўсимликларнинг фотосинтези натижасида ҳосил бўлади. Ҳаётда барча тирик мавжудодлар кислород билан нафас олади. Унинг миқдорини камайиши инсон организми функциясини бузилишига сабаб бўлади, ҳатто ўлимгача олиб келиши мумкин. Масалан инсон сувсиз, озиқ-овқатсиз бир-неча кун хаттоки ойлаб яшай олса, атмосфера ҳавосисиз эса бир-неча минутгина яшай олади. Инсон ва бошқа тирик мавжудодлар организми мавжуд ҳавога мослашган Ҳаёт учун зарур ҳисобланган ҳаво қатлами атмосферанинг пастки, яъни тропосфера қисмида жойлашгандир.
Энг тоза ҳаво океан сувлари устидадир. Қишлоқларустида ҳаводаги чанг зарралари миқдори океан юзасиганисбатан 10 баробар, шаҳарлар устида ҳаводаги чанг 35баровар, саноат корхоналари устида 150 бараваргача ортиқ бўлади. Ҳавонинг чанг билан ифлосланиши 1,5-2км баландликни ташкил этади; қуёш нурларини ёзда 20% ва қишда 50% ни тутиб қолади. Ерда ҳаётнинг давом этиши, асосан, ҳавонинг тозалигига боғлиқ. Масалан, инсон овқатсиз ва сувсиз бир неча кун яшай олиши мумкин, аммо ҳавосиз фақат 5 минутгина яшайди. Бир киши кунига 1 кг овқат ва 2 л сув истеъмол қилиб, 25 кг ҳавони нафас олиш учун сарфлайди. Шунинг учун ҳам ҳавонинг ифлосланишига йўл қўймаслик керак.
Тоза ҳаво фақат инсон учунгина эмас, балки ҳайвонот ваўсимлик дунёси, антибиотиклар, яримўтказгичлар, аниқ ўлчагич асбобларини ишлаб чиқарадиган саноат тармоқлари учун ҳам зарурдир.
Атмосфера ҳавоси 2 хил йўналишда ифлосланиши мумкин. Булар:Табиий ифлосланиш ва сунъий ифлосланишдир.

Download 44.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling