Ҳаво атмосферасининг ифлосланишига қарши чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:
Тутун чиқувчи қувурларни баландроқ қуриш; бунинг натижасида ифлос чанг ва газлар кенг майдонга ёйилиб, унинг концентратцияси камаяди.
Масалан: баландлиги 100 м бўлган қувурдан чиқаётган чанг ва газлар радиуси 20 км бўлган минтақага тарқалса, баландлиги 250 м бўлган қувурдан чиққан чанг, газлар радиуси 75 км минтақага тарқалади.2) Печларда кўмир, торф, қорамой ёқишнинг ўрнига, электр энергиядан, газлардан фойдаланилса - атмосферага чанг, қурум, тутун ва заҳарли газлар кам чиқарилади. Олимларнинг маълумотига кўра, кўмир билан ишловчи корхоналар газга ўтказилса, ҳавога чиқариладиган олтингугурт гази миқдори 10.000 марта, углерод оксиди миқдори 2000 марта, азот оксидлари миқдори 5 марта камаяди.
3) Саноат корхоналарида зарарли моддаларни тозаловчи ускуналар қуриш.
4) Саноат корхоналарида чиқитсиз технологияларни жорий этиш ҳисобланади. Кабелни синтетик қоплама билан ўрайдиган янги технологияга ўтилиши, атмосферага қўрғошинни чиқиши йўқотилди.
5) Саноатда ер ости термал сувлардан (иссиқ сув-90оC ли) фойдаланиш орқали ифлосланишни камайтириш мумкин.
6) Автотранспортлардан чиқадиган газларни, дудларини камайтириш орқали (бензин ўрнига, пропан ёқилғисини қўллаш орқали) ҳавони ифлосланишини камайтириш мумкин.
7) Шаҳар ва қишлоқларда яшил ўсимликларни кўпайтириш орқали ҳавони ифлосланишидан сақлаш мумкин.
Масалан: дараҳтлар, буталар ва ўтлар чангининг 80 фоизини СО3 газини 60 фоизини ушлаб қолади.
Ўзбекистон ҳавосини ифлосланишини кузатишга Ўзбекистон Гидро метереология бошқармаси раҳбарлик қилади ва унинг таркибига қуйидагилар киради: Ўзбекистон Республикаси атроф-муҳитни ифлосланишини кузатиш маркази, Фарғона ва Навоий шаҳарларидаги комплекс лаборатория, атмосфера ҳавосини ифлосланишини кузатувчи 7 та лаборатория (Олмалиқ, Андижон, Самарқанд, Ангрен, Бекобод), ҳаво ифлосланишини кузатувчи 4 та гуруҳ (Бухоро, Гулистон, Нукус ва Наманган шаҳарларида), атроф-муҳитни ифлосланишини кузатувчи Сариосиё идоралараро лабораторияси ва икки мониторинг (Чотқол қўриқхонаси, Абрамов музлиги) станциялари киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |