Экологик муҳит бузилишнинг инсон ҳаётий фаолиятига зарарли таъсири ва унинг натижасида юзага келаётган муаммоли вазиятлар
Download 44.73 Kb.
|
Ҳозирги даврда Саёрамизда рўй бераётган табиий
Табиий ифлосланиш. Бунда космик чанглар вулқонларнинг отилишидан вужудга келадиган моддалар, тоғ жинслари ва тупроқнинг қулашидан вужудга келадиган моддалар; ўсимлик ва ҳайвонларнинг қолдиқлари; ўрмон ва даштлардаги ёнғиндан (табиий ва сунъий ёнғин оқибатидан); денгиз сувларининг қуришидан ҳавога чиққан туз заррачалари (қурғоқчилик офати оқибатида) оқибатида ифлосланиш бўлади. Агар бунда юқоридаги моддалар меъёридан ортиқ бўлса, катта ҳалокатларга олиб келиши мумкин. Аммо атмосфера таркибидаги табиий чанглар ер юзасида бўладиган жараёнлар учун катта аҳамиятга эга. Чунки чанглар сув буғлари учун конденсация ядроси ҳисобланиб, ёғингарчиликни вужудга келтиради, қуёшдан келаётган радиацияни ютиб, организмни ортиқча нурланишидан сақлайди. Бундан кўриннадики, ҳаводаги табиий чанглар маълум даражада атмосфера таркибининг зарурий элементи ҳисобланади ва улар ҳодиса ва жараёнларнинг боришини тартибга солиб туради. Яна ўсимлик дунёсининг ёниши, жумладан дов-дарахтлар баргларининг ёниши оқибатида атмосфера ҳавосига жуда зарарли моддалар (консероген моддалар) тарқалиб, тирик мавжудотларнинг ҳаёт фаолиятига хавф солади.
Сунъий ифлосланиш. Сунъий ифлосланиш 3 хил кўриннишда кузатилади. а) Саноат тармоқлари, транспорт ва турар жойларни иситишда фойдаланиладиган ёқилғилар орқали ифлосланиш. Кейинги пайтларда атмосферанинг сунъий ифлосланишида автомобил транспорти биринчи ўриннни (40%) эгаллайди, энергетика саноати (20%), саноат ишлаб чиқариш (14%) ва маиший-коммунал, қишлоқ хўжалигида (26%) ни ташкил қилади. Маълумотларга кўра Ер юзида бир йилда ҳавога чиқарилган олтингугурт гази, ис гази, кул ва карбонат ангидридининг миқдори тахминан 500 млн тоннага етмоқда.БМТ маълумотларига кўра, инсоният пайдо бўлганидан то шу вақтгача 80-85 млрд тонна турли ёқилғилар ёқилган, шунинг ярми кейинги 25 йилга тўғри келади. Фақат кўмирнинг ўзи йилига 2 млрд тонна ёқилади. Ёқилғиларнинг ёқишга йилига 10-15 млрд тонна кислород сарфланади. Металл оксидланиши учун йилига 100 млн тонна кислород сарфланади. ЮНЕСКОнинг маълумотича, турли мамлакатларда ишлаб турган 260 млн.дан ортиқ автомашиналар йилига 80 млн киши истеъмол қиладиган кислородни сарфлайди, ёки 1000 км юрган енгил автомобил бир кишининг бир йиллик кислородини ютади. а) Ёқилғилар ёнганда атмосферага зарарли моддалар чиқиб, уни ифлослантиради. Жумладан 1 тонна бензин ёнганда 60 кг ис гази ҳавога кўтарилиб аралашади. Нефт ёнганда сулфат ангидрид, кўмир ёнганда карбонат ангидрид билан кул ҳавони бузади. б) Саноат чиқиндилари орқали ҳавони ифлосланиши кимё, нефтни қайта ишлаш, семент ишлаб чиқариш, радиактив моддалар ишлатиладиган тармоқларда, ҳамда ядровий, нейтронли аслаҳаларни қўлланиши оқибатида, КТЗМ лар, радиактив чанглар, цемент чанглари атмосфера ҳавосини ифлослантиради. в) Саноат чиқиндилари ва маиший-хўжалик чиқиндиларини ёқиш орқали ифлосланиши. Ҳаво таркибидаги карбонат ангидриди, ис гази, азот, олтин гугурт оксидлари, хлор, фосфор, фенол, фтор ва бошқаларни кўп миқдорда бўлиши инсон саломатлигига таъсир қилади, натижада астма, рак, сил касалликлари келиб чиқади. Download 44.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling