9-мавзу. ЎзР қишлоқ хўжалигидаги меҳнат гигиенаси асослари. Пестицидлар ва минерал ўғитларни қўллаш гигиенаси асослари.
ЎзР шароитида қишлоқ хўжалигидаги меҳнатнинг ўзига хос хусусиятлари, замонавий муаммолари, қишлоқ хўжалиги меҳнаткашлари организмига таъсир этувчи номувофиқ омилларга умумий таъриф, ишчиларни соғломлаштириш бўйича тадбирлар. Минерал ўғитлар ва пестицидларни қўллаш гигиенаси асослари, организмга уларнинг зарарли таъсирини олдини олиш тадбирлари (муаммоли).
10-мавзу. Тупроқ гигиенаси. Аҳоли яшаш жойларини тозалашнинг умумий асослари. Аҳоли яшаш жойларини ободонлаштиришнинг гигиеник аҳамияти. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли яшаш жойларидаги турмуш шароитининг хусусиятлари ва экологик муаммолари.
Атроф муҳитнинг омили сифатида тупроқ муҳитига умумий гигиеник таъриф. Тупроқнинг санитар ва эпидемиологик аҳамияти ҳақида тушунча. Биогеокимёвий ҳудудлар тўғрисида тушунча, унинг шаклланишида тупроқнинг тутган ўрни. ЎзР ҳудудининг биогеокимёвий фони ва асосий эндемик касалликлар, уларни олдини олиш тадбирлари. Урбанизациянинг ижтимоий-гигиеник муаммо эканлиги, замонавий босқичда унинг ўзига хос хусусиятлари. ЎзР даги йирик шаҳарларидаги яшаш шароитларига умумий гигиеник таъриф. Шаҳар муҳити тўғрисида тушунча, аҳоли саломатлиги учун унинг аҳамияти. Шаҳарларни режалаштириш ва қуришнинг гигиеник принциплари. Шаҳар муҳитини яхшилаш бўйича тадбирлар. Қишлоқ аҳоли яшаш жойларидаги турмушнинг ўзига хос хусусиятлари экологик муаммолари, ЎзР да бу муаммонинг ўзига хослиги, уни ҳал этиш йўллари.
11-мавзу. Болалар ва ўсмирлар гигиенасининг умумий асослари.
Замонавий шароитда ЎзР даги болалар ва ўсмирлар контингентининг асосий саломатлик кўрсаткичлари ва унинг учун тарбиялаш ва ўқитиш шароитларининг аҳамияти. Болалар ва ўсмирлар гигиенаси ҳақида тушунча, унинг мақсади ва вазифалари. Акселерация, унинг гигиеник аҳамияти, мактабда ўқишга етуклик ҳақида тушунча. Болалар ва ўсмирлар гигиенаси соҳасидаги ДСЭНМ врачларининг вазифалари.
Do'stlaringiz bilan baham: |