Олий таълим муассасаларида бакалаврларнинг битирув малакавий ишини бажаришга қўйиладиган талабларни тасдиқлаш тўғрисида


Download 60 Kb.
bet1/4
Sana21.06.2023
Hajmi60 Kb.
#1644529
  1   2   3   4
Bog'liq
Битирув малакавий ишга талаблар-


Ўзбекистон Республикаси
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

БУЙРУҚ
2010 йил 9 июнь № 225



Олий таълим муассасаларида бакалаврларнинг битирув малакавий ишини бажаришга қўйиладиган талабларни тасдиқлаш тўғрисида




Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1998 йил 31 декабрдаги «Меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 362-сонли буйруғи билан «Олий ўқув юртларида бакалаврларнинг битирув малакавий ишини бажаришга қўйиладиган талаблар» тасдиқланган. Ўтган давр мобайнида битирув малакавий ишларни бажариш тартиби, мавзуларини танлаш ва ҳимоя қилиш тартибига қўйиладиган талабларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш борасида таълим муассасаларидан таклифлар тушмоқда. Битирув малакавий ишларни бажаришни олий таълим муассасаларидаги ўқитишнинг замонавий техник воситалари ва услубларга мувофиқлаштириш, ишларни ҳимояга тайёрлаш жараёнида кафедра ва раҳбарнинг масъулиятини ошириш ҳамда янги таҳрирдаги талабларни тасдиқлаш мақсадида




Б У Ю Р А М А Н:

1. «Олий таълим муассасаларида бакалаврларнинг битирув малакавий ишини бажаришга қўйиладиган талаблар»нинг янги таҳрири иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1998 йил 31 декабрдаги «Меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 362-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Олий ўқув юртларида бакалаврларнинг битирув малакавий ишини бажаришга қўйиладиган талаблар» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3.Мазкур буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари У.Ташкенбаев зиммасига юклатилсин.

Вазир Б.Ходиев




Кирилди: Келишилди:

И.Мажидов У.Ташкенбаев


М.Каримов


Р.Сулейманова









Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил
9 июндаги 225-сонли
буйруғига илова




Download 60 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling