Б. А. Сулаймонов, Б. С. Болтаев, Р. Ш. Тиллаев, Ш. Х. Абдуалимов кузги буғдой ва ғЎЗА


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/72
Sana01.05.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1419522
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   72
Bog'liq
Kuzgi Bugdoy Boltaev

Чиллаки нави. Андижон суғориладиган ерларда ғалла 
ва дуккакли ўсимликлар илмий тадқиқот инститyтида 
яратилrан. Биологик кузги, эртапишар, паст бўйли ѐтиб 
қолишга 
чидамли. 
Совуққа 
чидамлилиги 
ўртача, 
қурғоқчиликка чидамли, сариқ занг ва бошоқ фузариози 
билан касалланиши мумкин. Чанг ва қаттиқ қоракуя 
касалликларига чидамли. Ҳосилдорлиги юқори 65-70 ц/га. 
Қимматбаҳо навлар гуруҳига киради. 1000 дона уруғ вазни 
40-42 г, дондаги оқсил миқдори 13-14%, клейковина 26-28%, 
ўртача ҳосилдорлиги 45-55 ц/га, ун чиқиши 67-70%. 
Таня нави. П.П.Лукьяненко номидаги Краснодар 
қишлоқ xўжалик илмий тадқиқот институтида яратилган. 
Ўрта пишар ярим пакана ѐтиб қолишга чидамли серҳосил нав. 
Қўнғир занг, септориоз ва фузариоз касалликларига ва 
қурғоқчиликка чидамли, қишга чидамлиги ўртачадан юқори. 
Дони йирик, тухумсимон шаклда. 1000 дона дон вазни 45,4-


30 
46,5 г, натураси 795-810 г/л, ун сифати қимматбаҳо навлар 
гуруҳига киради. Экиш меъѐри 5,0 млн дона унувчан уруғни 
ташкил этади. 
Краснодар 99 нави. П.П.Лукьяненко номидаги 
Краснодар қишлоқ xўжалик илмий тадқиқот институтида 
яратилган. Ярим пакана, ѐтиб қолишга чидамли, ўртапишар 
нав. Бошоғи цилиндрсимон, оқ ранги, дони тухумсимон, 
ҳосилдорлиги юқори, ун сифати қимматбаҳо навлар гуруҳига 
киради. Қоракуя ва сариқ зангга чидамли, қўнғир занг ва 
бошоқ фузариозига чидамсиз, қурғоқчиликка бардошли
қишга чидамлиги ўртачадан юқори, экиш меъѐри 5,0 млн 
дона унувчан уруғ.
Гром. Ярим пакана, бўйи 85-90 см, ѐтиб қолишга 
чидамли, ўртапишар нав. Бошоғи пирамида шаклида, оқ 
рангли, ўртача узунликда, ҳосилдорлиги юқори, ун сифати 
бўйича қимматбаҳо буғдой. Ун шудринг ва сариқ занг 
касалликларига чидамли. Қўнғир занг, поя занги, септориоз, 
бошоқ фузариозига чидамсиз. Совуққа чидамлиги юқори, 
қурғоқчиликка ўртачадан юқори чидамли, экиш меъѐри 5,0 
млн дона унувчан уруғни ташкил этади.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling