Б. А. Сулаймонов, Б. С. Болтаев, Р. Ш. Тиллаев, Ш. Х. Абдуалимов кузги буғдой ва ғЎЗА
Кузги буғдойда стимуляторлар қўллаш
Download 1.21 Mb. Pdf ko'rish
|
Kuzgi Bugdoy Boltaev
1.11. Кузги буғдойда стимуляторлар қўллаш
Қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилини оширишда селекция ва генетик усулнинг, ўғит ва пестицидлар, агротехнологияларнинг аҳамияти катта, шунингдек, ўсишни созловчи моддалардан ҳам фойдаланиб юқори натижаларга эришиш мумкин. Республиканинг турли тупроқ-иқлим шароитларида сув танқислиги, ноқулай об-ҳаво шароити, тупроқнинг шўрланиши, унумдорликни пасайиши, минерал ўғитлар нисбатига риоя этилмаслик, касаллик ва зараркунандалар буғдой дон ҳосилига салбий таъсир кўрсатмоқда. Кузги буғдойда эртаги ва соғлом ниҳол ундириб олиш, қишловга туплаган ҳолда кириш ва жадал ўсишини таъминлаш, юқори ва сифатли дон ҳосили етиштириш долзарб ҳисобланади. Олимлар томонидан кузги буғдойнинг униб чиқишини тезлаштириш, майсалар ўсиши ва ривожланишини жадаллаштириш, пояларнинг ѐтиб қолишини камайтириш, дон ҳосили ва сифатини ошириш учун турли стимуляторларни қўллаш технологиялари ишлаб чиқилган. 45 Тажрибаларда Тошкент, Наманган ва Фарғона вилоятлари тупроқ-иқлим шароитларида кузги буғдойга экиш олдидан Унум стимулятори билан 1,0 мл/т меъѐрда ишлов берилганда униб чиқиши 6,7-7,5%, найчалаш даврида 8-12 мл/га суспензия қилиб сепилганда бошоқлаш, гуллаш ва пишиш даврлари 3-8 кунга тезлашган, маҳсулдор поялар сони 30,7-82,0 дона/м 2 , бошоқ узунлиги 0,2-2,0 см, бир бошоқдаги дон сони 1,6-8,0 дона, бир бошоқдаги дон вазни 0,1-0,3 г, 1000 дона дон массаси 1,2-5,1 г, ҳосилдорлиги 5,7-19,1% юқори бўлгани аниқланган ҳамда дон сифатига ижобий таъсир этиб, клейковина миқдори 0,3-1,8%, ИДК сифати 0,5- 3,6, натураси 1,7-9,3 г/л, ялтироқлиги 1,0-3,4% яхшиланган. Кўп йиллик тажрибалар асосида (1996-2014) кузги буғдойда стимуляторларни қўллаш технологиялари ишлаб чиқилган. Ушбу технология қуйидагилардан иборат: уруғлик донга экиш олдидан ишлов бериш, туплаш-найчалаш даврида қўллаш ва бошоқлаш даврида ишлов беришни ўз ичига олади. Кузги буғдой етиштиришда қўлланиладиган стимуляторлар, уларнинг муддатлари ва меъѐрлари 2-жадвалда келтирилган. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling