Б. А. Сулаймонов, Б. С. Болтаев, Р. Ш. Тиллаев, Ш. Х. Абдуалимов кузги буғдой ва ғЎЗА


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/72
Sana01.05.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1419522
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   72
Bog'liq
Kuzgi Bugdoy Boltaev

Ғўзанинг биологик хусусиятлари 
Иссиқликка талаби. Чигитнинг уна бошлаши учун энг 
паст ҳарорат 10-12
0
С даража ҳисобланади. Илмий асосланган 
тавсияларга кўра, тупроқнинг 0-10 см чуқурлигидаги ҳарорат 
12-14
0
С бўлганда тукли чигит, 14-16 
0
С даражада туксиз 
чигитларни экиш маъқул ҳисобланади. Чигит униб чиқиш 
учун фойдали ҳароратлар йиғиндиси 80-100 
0
С даражани 
ташкил этиши керак. Шунда ғўза ниҳоллари 5-7 кунда, ҳаво 


61 
ҳарорати паст бўлганда, ѐғингарчилик кўп бўлиб, қатқалоқ 
ҳосил бўлганда ѐки қурғоқчилик бўлиб намлик етишмаганда 
чигит униб чиқиши 15-20 кунгача ва ундан ҳам кўпроққа 
чўзилиб кетиши мумкин.
Ғўзанинг ўсиши ва ривожланиши учун энг мақбул ҳаво 
ҳарорати 25-30
0
С ҳисобланади. Ҳаво ҳароратининг 37-38 
0
С 
даражадан ошиб кетиши ғўза тўқималарини қиздириб 
юборади, 40
0
ва ундан юқори ҳарорат ўсимликка қаттиқ 
таъсир қилади, ўсишдан тўхтайди. Шунинг учун ѐзнинг 
жазирама иссиқ пайтларида ғўза кўпинча тунги салқинда, 
яъни кундузги иссиқ қайтганда ўсади. Ҳарорат 1-2 
0
С даража 
бўлганда, ғўза ниҳолларини совуқ уради, куздаги 3-4 
0
С 
даража совуқ ҳам ғўзани нобуд қилади. 
Кўсак тугиш даврида ҳароратнинг 36
0
С даражагача 
кўтарилиши кўсакдаги чигит ва толанинг ривожланишини 
тезлаштиради. Шунга кўра, юқори ҳароратни 37
0
С деб 
ҳисоблаш мумкин. Ҳарорат 40
0
С дан ошганда, ғўза гулидаги 
чанг ўзининг ҳаѐтчанлигини йўқотади, бунинг натижасида 
гул тугунчаси уруғланмай қолиб, кўплаб шоналар тўкилиб 
кетади. Бундай ҳодиса гармсел (иссиқ шамол) эсган пайтда 
ҳам кузатилиши мумкин. Хаддан ташқари юқори ҳарорат 
ғўзанинг озиқланиш шароитини сусайтириб, тола чиқими 
камаяди, тола узунлиги қисқаради ва сифати ѐмонлашади.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling