Б. Б. Беркинов, Ш. Р. Джуманиязов, З. Т. Абдулхакимов «институционал иқтисодиёт. Ижтимоий соха иқтисодиёти»
Ўйинлар назарияси таянч моделларининг таснифи
Download 1.28 Mb.
|
Янги маъруза матни 2017
3.3. Ўйинлар назарияси таянч моделларининг таснифи
Ўйинлар назарияси учун бир неча таянч моделлар мавжуд [40]. Ушбу моделлар Нэш бўйича мувозанат нуқталарининг сони билан ва уларнинг Штакельберг бўйича ва Парето бўйича мувозанат нуқталарига мос келиши ёки мос келмаслиги билан фарқ қилади. Умумий кўринишда моделлар типологияси ўйинлар назариясида фойдаланиладиган иккала иштирокчиси учун қуйидаги кўринишга эга бўлади:7
I модел. Масалан, иккита талаба томонидан учрашув жойининг танланиши вазиятини акс эттиради. Улардан ҳар бирини ё кутубхонада ёки буфетда топиш мумкин. Буфетдаги учрашув иккала талабага ҳам фойдалиликни таъминлаши назарда тутилади: улар кофе ёки бирор хил шарбат устида суҳбат ўтказишлари мумкин.
Бу ўйин унинг ёрдамида «фокал нуқта» - иккала талаба томонидан ўзлари танлайдиган учрашув жойи ғояси акс эттирилиши туфайли қизиқарли. Агар иккаласи ҳам бир-бирини яхши билса, улар бир бирини топиши мумкин бўлган жойни тахмин қилиш унчалик қийинчилик туғдирмайди. «Фокал нуқта» буфет бўлиши эҳтимоли кўпроқ. II модел. Эр-хотин ўртасидаги қатъий шаклдаги кескин вазиятни намоён этади. Эр-хотин иккита муқобил – концертга ёки футболга бориш вариантидан бирини танлаш йўли билан кечки вақтни қандай ўтказишни ҳал этади. Ҳар бирининг фикри равшан: хотин - концертга, эр - футболга боришни афзал кўради. Бунда эр-хотин кечки вақтни биргаликда ўтказишдан ҳордиқ чиқаришни анча паст баҳолашади.
Ўйин шуниси билан қизиқки, бу ерда иккала иштирокчида ҳам устун стратегия мавжуд () «концертга бориш» – хотин учун, «футбол матчига бориш» - эр учун. III модел. «Маҳбуслар дилеммаси» муҳокамаси.
IV модел. Эр-хотин ўртасидаги аввалги қаттиқ шаклдаги ихтилофли вазиятнинг юмшоқроқ варианти. Қатъий шаклдаги ихтилофли вазиятнинг юмшоқ шаклдан фақат битта фарқи мавжуд, эр-хотин биргаликда ўтказилган кечки вақтдан кўрилган манфаатни юқори баҳолашади:
V модел. Ушбу модель қуролсизланиш муаммосини ифодалайди. А мамлакат Б мамлакатга нисбатан уруш бошлаш масаласини ҳал этади, Б мамлакат эса қуролланиш ёки қуролсизланиш вариантларидан бирини танлайди. Муаммо шундан ибортки, қуролсизланган Б мамлакт тажоввузкор А мамлакат учун осон ўлжага айланади, қуролланган мамлакат эса тажоввузга тажоввуз билан жавоб қайтариши мумкин:
VI модел. Бирон-бир романини ўқиш тўғрисида қарор қабул қилиш билан боғлиқ оғир маънавий танлаш вазиятини акс эттиради. Биринчи китобхон, агар у китобни ўқий олмаса, афсус чекади, лекин, агар у ушбу романни барибир ўқишни бошласа, ўзи бундан уялади. Иккинчи китобхон – мунофиқнинг фикрига кўра китобни ўқишни ҳаммага тақиқлаш лозим, лекин агар романни ўқиш керак бўлса, у ҳолда фақат унинг ўзи ўқиши лозим:
VII модел қуйидаги ўйин кўринишида амалга оширилади. Ҳар бир ўйинчи ўйин бошида 2 долларга эга ва ушбу сумманинг ярмини қутига солиб қўяди. Сўнгра қути биринчи ўйинчига топширилади, у ушбу суммани ўзида қолдириши ёки қудуққа ташлаб юбориши мумкин. Иккинчи иштирокчи биринчи ўйинчининг хатти-ҳаракатини олдиндан айтиб бериши лозим ва, агар у бунинг уддасидан чиқса, 1 доллар олади. Бундан ташқари, агар қути қудуққа ташланмаса, ўйинчилар ундаги суммани ўзаро бўлиб олишади:
VIII моделда давлат билан сармоядор ўртасидаги ўзаро муносабатлар ифодаланади. Сармоядорда ҳаракатларнинг иккита варианти мавжуд – мамлакатда инвестицияни амалга ошириш ёки оширмаслик. Давлат эса инвестициялардан олинадиган даромадларга юқори солиқ белгилаши ёки солиқни умуман бекор қилиши мумкин:
Юқорида изоҳланган моделларни кўриб чиқиш индивидлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик жараёнида юзага келадиган қатор муаммоларни аниқлаш ва таҳлил қилиш имконини беради: - мувофиқлаштириш муаммоси Нэш бўйича иккита нуқта мавжуд бўлган ҳолларда пайдо бўлади (I, IV моделлар). Мувофиқлаштириш муаммосининг ҳал этилиши қўшимча институционал шарт-шароитлар жорий этилиши, «фокал нуқталар» ёки келишувлар мавжуд бўлишини талаб қилади. Масалан, эр-хотин қизиқишлари бир жойдан чиққан ҳолларда, улар ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириши анча осонлашади; Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling