Б. Б. Беркинов, Ш. Р. Джуманиязов, З. Т. Абдулхакимов «институционал иқтисодиёт. Ижтимоий соха иқтисодиёти»


-БОБ. ИНСТИТУЦИОНАЛ НАЗАРИЯЛАРНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ


Download 1.28 Mb.
bet2/94
Sana26.09.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1687941
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   94
Bog'liq
Янги маъруза матни 2017

1-БОБ. ИНСТИТУЦИОНАЛ НАЗАРИЯЛАРНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ
1.1. Институционал назарияларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихи
1.2. Институционализмнинг методологик асослари ва институционал таҳлилда бошланғич нуқта масаласи
1.3. Неоинституционал назариянинг асосий йўналишлари
1.4. Институционал иқтисодиётнинг ривожланиш хусусиятлари


1.1. Институционал назарияларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихи
Илмий иқтисодий назариялар шаклланиши ХVII асрда Европада дастлаб В.Петти, Буагильбер, кейинроқ эса, А.Смит ва Д.Рикардоларнинг классик иқтисодий таълимотлари билан тавсифланади. Х1Х асрнинг етмишинчи йилларига келиб, классик назариянинг К.Менгер, М.Жевонс, Л.Вальрас ва бошқа тадқиқотчиларнинг фаолияти замиридаги маржинал ёндашув билан кенгайиши неоклассик назария сифатида А.Маршаллнинг “Иқтисодиёт принциплари” асарида ўз ифодасини топди. А.Маршаллнинг қарашлари Ж.Б.Кларк изланишларида такомиллашди.
Неоклассик назариянинг асосий тамойиллари икки қисмдан иборат. Асосий тамойилларнинг биринчи қисмини классиканинг “эски” тамойиллари, иккинчи қисмни эса, неоклассиканинг “янги” тамойиллари ташкил этади. “Эски” тамойиллар “қатъий негиз” бўлса, “янги” тамойиллар неоклассиканинг «ҳимоя қобиғи»ни ташкил этади.
“Эски” тамойилларга қуйидагилар киради:

  • бозорда ҳамма вақт мувозанат мавжуд, у ягона Парето (Вальрас-Эрроу-Добре) оптимуми талабларига мос келади;

  • бозорда индивидлар томонидан оқилона танлов амалга оширилади;

  • индивидларга ташқи омиллар таъсир кўрсатмайди, уларнинг бирор ҳолатни афзал билиши барқарор ва экзоген хусусиятга эга;

  • харажатларнинг ягона тури – ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобга олинади. Айни чоғда айирбошлаш харажатлари эътиборга олинмайди.

Янги” тамойилларга кўра:

  • бозорда айирбошлашни амалга ошириш учун ресурсларнинг хусусий мулклиги асосий замин ҳисобланади;


  • Download 1.28 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling