Б. Ф. Исламовга Ҳурматли Бобир Фарходович


Download 29.36 Kb.
Sana22.06.2023
Hajmi29.36 Kb.
#1648202
Bog'liq
Геологияга Насаф буйича




Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси
Б.Ф.Исламовга


Ҳурматли Бобир Фарходович,

Вилоятда табиий тузни қазиб олиш ва қайта ишлаш жараёнларида илғор технологияларни кенг қўллаш ҳамда соҳага салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.


Хусусан, Давлат Раҳбарининг 2019 йил 30 апрель – 1 май кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи якунлари бўйича тасдиқланган йиғилиш баёни (13.05.2019 й. 10317-хҳ)нинг 14-иловасига асосан “Насаф Универсал Форм” МЧЖ томонидан Шеробод туманида туз маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш белгиланган.
Лойиҳанинг умумий қиймати 10 млрд. сўмга тенг бўлиб, шундан
500 минг доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этиш,
80 нафар доимий иш ўринлари яратиш ҳамда 2019 йил ноябрь ойида ишга тушириш белгиланган.
Лойиҳа ташаббускорига вилоят ҳокимининг 2019 йил 30 сентябрдаги
Қ-497-сон қарори билан туз ишлаб чиқариш заводи қуриш учун 2 гектар,
2020 йил 14 ноябрдаги Қ-626-сон қарори билан туз каръери учун 13,5 гектар ер майдони ажратилган.
Лойиҳани амалга ошириш муддатлари бир неча бор узайтирилган бўлишига қарамасдан, ташаббускор томонидан лойиҳани амалга ошириш асоссиз равишда бажарилмасдан келинмоқда.
Жумладан, ташаббускор томонидан қазилма тузни қайта ишлаш, қадоқлаш бўйича завод қуриш ишлари умуман бошланмаган.
Ишлаб чиқариш ва қадоқлаш технологияларини харид қилиш бўйича шартномалар имзоланмаган.
“Насаф Универсал Форм” МЧЖнинг “Хўжаикон” ош тузи конидан ҳақиқатда қазиб олинган ош тузи (галит) ҳажмини аниқлаш мақсадида вилоят солиқ бошқармаси масъул ходимлари иштирокида 2020 йил 21 декабрда ўтказилган мониторинг натижасига кўра 1,9 минг тонна ош тузи қазиб олинганлиги аниқланган.
2021 йил 1 март ҳолатига корхона томонидан атиги 10,8 минг долларга тенг 21,4 тонна туз маҳсулотлари Қозоғистон Республикасига экспорт қилинган.
Кон геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси Жанубий минтақавий филиали томонидан “Насаф Универсал Форм” МЧЖга лицензия талабларини ўз вақтида бажариш юзасидан 2020 йил 18 августда 12/343-сон огоҳлантириш хати берилган. Шунингдек, 2021 йил 9 февралда “Насаф Универсал Форм” МЧЖ ходимлари иштирокида лицензия талабларини бажариш бўйича профилактика ишлари олиб борилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Сиздан “Насаф Универсал Форм” МЧЖ томонидан лойиҳани амалга ошириш кечиктириб келинаётганлиги, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилмасдан қолаётганлиги ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмаганлиги сабабли Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан 2020 йил 12 февралда берилган SU №0067-сон лицензиянинг
ҳамда Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси томонидан
2020 йил 24 июндаги SU-28/20-сон кон ажратиш далолатномасининг бекор қилинишида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.

Вилоят ҳокимининг
ўринбосари А.Орипов

Баж:Ш.Жўраев


Тел:223-15-67
Download 29.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling