Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий (783-850) 
қадимги Хоразм диѐрида туғилиб, вояга етади. Ғоятда 
ўткир зеҳн эгаси ва ноѐб қобилият соҳиби бўлган ал-
Хоразмий ѐшлик чоғидан бошлаб аниқ ва табиий 
фанларни ўрганишга қизиқди, араб, форс, ҳинд ва юнон 
тилларини эгаллади, бу тилларда ѐзилган китобларни 
қунт билан ўқиб, мутолаа қилди. У дастлабки таълимни 
хусусий муаллимлардан олди ва сўнгра ўша даврнинг 
йирик маърифат марказларидан бири бўлган Марв 
мадрасасида ўқиди. Халифа Хорун ар-Рашиднинг ўғли 
Маъмун халифалик тахтига ўтиргач (813 й.) Муҳаммад
ал-Хоразмий Мусо ал-Хоразмийни ўзи билан бирга Бағдодга олиб 
кетади ва у ерда ташкил этилган ―Байт ул-Ҳикма‖га бошлиқ этиб тайинлади. 
Бағдодда у Сурия, Ироқ, Эрон, Хуросон ва Мовароуннаҳр олимлари билан 
ижод қилади.
Хоразмий математика, геометрия, астрономия, география, тарих илми 
ва бошқа фанлар соҳасида баркамол ижод қилди. Унинг ―Ал Жабр вал 
муқобала‖ (―Тенгламалар ва қаршилантириш‖), ―Ҳисоб ал-Ҳинд‖ (―Ҳинд 
ҳисоби‖), ―Китаб сурат ал-Арз‖ (―Ер сурати ҳақида китоб‖), ―Китаб ат-
Тариx‖ (―Тарих китоби‖), ―Китаб ал-Амал Бил Устурлабат‖ (―Устурлоб билан 
ишлаш ҳақида китоб‖) каби асарлари олимга жаҳоншумул шуҳрат келтирди. 
Хоразмий яратган 20 тадан ортиқ асардан бизнинг давримизгача фақат 10 
тасигина етиб келган. 
Хоразмий ижоди меросида ―Алжабр ва ал-муқобала‖ китобининг 
илмий аҳамияти ниҳоятда буюкдир. Бу китоби билан у математика тариxида 
биринчи бўлиб алгебра фанига асос солди. ―Ал-гебра‖ атамаси ушбу 
китобнинг ―ал-жабр‖ деб юритилган қисқача номининг айнан ифодасидир. 
Хоразмий номи эса математикада ―алгоритм‖ атамаси шаклида ўз ифодасини 
топди. Унинг ―Ал-жабр‖ асари асрлар давомида авлодлар қўлида ер ўлчаш, 
ариқ чиқариш, бино қуриш, меросни тақсимлаш ва бошқа турли ҳисоб ва 
ўлчов ишларида дастуриламал бўлиб хизмат қилди. Хоразмийнинг бу 
рисоласи XII асрдаѐқ Испанияда лотин тилига таржима қилинади ва қайта 
ишланади. Кейинчалик асрлар давомида Европа олимлари Хоразмий 
асарларини қайта-қайта ишлаб, у асосда асарлар ѐзадилар. Хоразмийнинг 


273 
арифметик рисоласи ҳинд рақамларига асосланган ўнлик позицион ҳисоблаш 
системаси Европада, қолаверса, бутун дунѐ тараққиѐтида буюк аҳамият касб 
этди, алгебрани мустақил фан даражасига кўтарди. 
Олимнинг ―Китоб ат-Тарих‖ (―Тарих китоби‖)да 
Хуросон , Кичик Осиѐ ва Мовароуннаҳрнинг VIII-IX 
асрлар тарихига оид қисқа ва аниқ маълумотлар ўз 
ифодасини топган. Хоразмийнинг ―Зиж‖ (―Астрономик 
жадвал‖), ―Қуѐш соати ҳақида рисола‖ асарлари 
фалакиѐтшунослик фанининг ривожланиш тараққиѐтига 
катта ҳисса қўшди. 

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling