Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
Беруний Кавказ ва Шарқий Европа давлатлари билан боғлаб
турувчи савдо ва маданий марказларидан бири эди. Афсуски, Берунийнинг замондоши Ибн Синоникига ўхшаган таржимаи ҳоли бизгача етиб келмаган. Шунинг учун у бошланғич таълимини кимдан, қачон олганлиги ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Аммо, бир нарса аниқки, у ѐшлигиданоқ илм-фанга жуда ҳам қизиққан, қобилиятли, меҳнаткаш бўлган. У ўз она тили хоразм тилидан ташқари яна бир қанча тилларни-сўғдий, форс, ҳинд, юнон ва қадимги яхудий тилларни ҳам ўрганган. У Ҳиндистонда бўлар экан, тез орада нафақат Ҳиндистон тарихи, маданияти, ҳатто санскрит тилини ҳам ўрганади. Хоразмдаги Маъмун академиясининг энг кўзга кўринган фаол иштирокчиларидан бирига айланади. Шу билан бирга у шоҳ 276 Маъмун II нинг энг яқин маслаҳатчиси сифатида мамлакат сиѐсий ишларида ҳам фаол қатнашади. Беруний Урганчда яшаган даврда Ибн Сино билан ѐзишма олиб борган. Бизгача уларнинг савол-жавобларидан 18 таси етиб келган. Бу ѐзишмалар Берунийнинг табиат фалсафаси ва физика масалалари билан қанчалик қизиққанлигидан гувоҳлик беради. Савол-жавобларнинг мазмунида Аристотелнинг ақл билан ҳис этиш орқали чиқарган хулосаларига Беруний ўзининг тузатиш ва тажриба орқали аниқлаган хулосаларини қарши қўйган. Ибн Сино эса Аристотелни ҳимоя қилгани маълум бўлади. Беруний Хоразмда яшаган вақтда ҳали жуда ѐш бўлишига қарамай, Кат шаҳрида муҳим астрономик кузатишлар ўтказган. Бу кузатишлар учун ўзи асбоблар ихтиро қилган. Беруний 22 ѐшида ўзи туғилиб ўсган ватанни ташлаб кетишга мажбур бўлади ва аввал Райга, кейин Журжонга келади. Бу ерда машҳур табиб, астроном, файласуф Абу Сахл Исо ал-Масихий билан танишади ва ундан таълим олади. Беруний ўзининг машҳур асарларидан бири бўлмиш ―Қадимги халқлардан қолган ѐдгорликлар‖ асарини Журжонда ѐза бошлаган. Тарихдан маълумки, 1017 йилда Маҳмуд Ғазнавий Хоразмни босиб олади ва Берунийни ҳам Хоразмшоҳ саройидаги бир қанча олимлар қатори Ғазна шаҳрига олиб кетади. Беруний Ғазна шаҳрида 1017 йилдан то 1048 йилгача ҳаѐт кечиргани маълум. Бу йиллар Беруний ҳаѐтида ўзига хос давр бўлади. Бир томондан ғурбатда яшаган бўлса, иккинчи томондан илмий фаолиятда жуда ҳам маҳсулдор даври бўлади. Беруний фаолиятини ўрганувчи олимларнинг фикрича, бундай ҳол, яъни давлат ишларига аралашмаган, сиѐсий фаолиятдан четлашган олим ўзининг бутун бўш вақтини илмий-тадқиқот ишларига сарфлайди. Беруний табиат фанларининг ривожига бебаҳо ҳисса қўшган олимдир. У ўзининг илмий асарларида дунѐнинг тузилиши ҳақида фикр юритганда Птолемей фикрига суянса ҳам, амалда ернинг ҳаракати ҳақида Птолемей тартибига зид келувчи фикрларни баѐн қилади. У ―Геодезия‖ асарида геотцентризм билан боғлиқ бўлган баъзи назарияларнинг тўғрилигига шубҳа билан қараганлигини очиқдан-очиқ баѐн этади. Бу билан у дунѐнинг гелиотцентристик тузилиши ҳақидаги назарияни яратишга ҳисса қўшганлардан бири ҳисобланади. Беруний ўз даврининг катта математиги ҳам бўлган. У математика масалаларига бағишланган асарларида геометрия, арифметика, алгебра, сонлар назарияси, тригонометрия тушунчаларини маълум тартиб билан таърифлайди. Ҳозирги замон тадқиқотчиларининг кўпчилиги Берунийни тригонометрия фанининг ривожига қўшган хиссасини жуда ҳам юксак баҳолашади. Улар Берунийнинг тригонометриянинг математикада мустақил фан сифатида қараган олим сифатида кўрсатмоқдалар. Беруний 1030 йилда ―Ҳиндистон‖ номи билан машҳур бўлган энг йирик асарини ѐзади. Бу асар жуда катта аҳамиятига эга бўлган асар бўлиб, бу ҳақда жуда кўп ғарб ва шарқ олимлари ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирганлар. Берунийнинг бу асари устида 20 йил иш олиб борган Э.Захау 277 унинг арабча танқидий тексти билан ингилизча таржимасини 1888 йилда Лондонда нашр эттиради. Ана шу олим ―ҳиндшуносликда Берунийга тенг қеладиган бирор олим на ундан олдин ва на ундан кейин бўлганлигини билмаймиз‖-деган эди. Йирик арабшунос олим Р.Розен ―Ҳиндистон‖ асари қадимги ва ўрта аср ғарб ва шарқ адабиѐтида ―мисли кўрилмаган‖-деб баҳолайди. Ҳинд олимларидан Ҳамид Ризо эса ―Ўрта аср ва янги замон муаллифларидан ҳеч бири Ҳинд маданиятининг чигал масалаларини илмий руҳда тушуниш бўйича Абу Райхон Беруний эришган ютуқларига эриша олмади. Берунийнинг ―Ҳиндистон‖ асари классик намуна бўлиб қолиши билан бирга ўз муаллифининг қадимги ҳинд маданияти ва фанига тортиғидир‖-деган эди. Абу Райҳон Беруни 1048 йили Ғазнада вафот этиб, ўша ерда дафн этилган. Download 6.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling