Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

Абу Али ибн Сино (980-1037) Бухоро яқинида 
жойлашган Афшона қишлоғида таваллуд топган. 
Отаси зиѐли, ўқиган, билимдон киши бўлиб асли 
Балхдан бўлган. Ибн Сино ўша давр зиѐлилар 
оиласида ҳукм сурган турмуш тарзи тизими бўйича 
―Қуръони Карим‖ни ѐшлик чоғидан ѐд ола 
бошлайди. Бу билан кифояланиб қолмасдан отаси 
унга фалсафа, ҳинд ҳисоби каби соҳаларни ҳам ўқита 
бошлайди. Ҳатто Абу Абдуллоҳ ан-Нашали деган 
кишини ўғлига мураббий қилиб олади. У ўспиринлик 
йилларида, 16 ѐшида шунчалик чуқур шуғулланганки, ҳатто бирон-бир кеча 
ҳам тўйиб ухламаган экан. Фан асослари билан бундай шуғулланиш, кўп 
вақтлар давомида амалга оширган машаққатли меҳнат тез орада ўз 
самарасини беради, у 17 ѐшидаѐқ олим сифатида шаклланиб, табиб деган ном 
чиқара бошлайди. Мукофот сифатида сарой кутубхонасидан фойдаланиш 
имкониятига сазовор бўлади. 
Ибн Сино ҳам ўша даврда Хоразмда фан ва маданият хомийси 
сифатида ном чиқарган Маъмун (999-1016) саройига боради. У ерда ўша давр 
машҳур олим, файласуфлари Абусахл Масиҳий, табиб Абул Хайир Хоммар, 
қомусий олим сифатида бутун дунѐда тан олинган Абу Райҳон Беруний ва 
бошқа машҳур олимлар бор эдилар. Аммо, олимнинг тинч ижоди бу ерда ҳам 
кўпга чўзилмайди. Хоразмни Маҳмуд Ғазнавий эгаллагач у Ҳамадонга 
жўнайди. Ўша даврда Ҳамадон ҳукмдори Шамс ад-Давла деган киши бўлиб, 
у касал бўлиб қолади. Ибн Сино Бухоро амирини даволаганидек уни ҳам 
тузатиб юборади ва эвазига вазир этиб тайѐрланади. Ўша давр сарой фисқу-
фасодлари туфайли у зиндонга ташланади. Исфаҳон ҳукмдори Алоуддавла 
Ҳамадонни босиб олгач, у зиндондан озод қилинади. 
Ибн Синонинг замондоши, унинг шогирди Жузжонийнинг ѐзишича у 
жисмоний жиҳатдан жуда бақувват бўлган. Бироқ шаҳарма-шаҳар 
дарбадарликда юриш, юқорида қайд қилганимиздек, кечалари ухламасдан 
узлуксиз ишлаш ва таъқиб остига олишлар олимнинг саломатлигига таъсир 
кўрсатади ва 1037 йилнинг июнь ойида 57 ѐшида вафот этади. Бу буюк 
алломанинг қабри Ҳамадонда жойлашган. 


278 
Ибн Сино ҳақиқий энциклопедик олим бўлиб, ўз даврининг деярли 
барча фанлари билан муваффақиятли равишда шуғулланган ва уларга оид 
илмий асарлар яратган. Турли манбаларда унинг 450 дан ортиқ асарлари қайд 
қилинган бўлса ҳам, замонлар ўтиши билан уларнинг кўпи йўқолиб кетган ва 
бизгача фақат 242 таси етиб келган. 
Ибн Синонинг тоғларни пайдо бўлиши тўғрисидаги ажойиб фикрлари, 
минереология ва геология фанларига қўшган ҳиссаси жуда салмоқлидир. 
Жумладан, у минералларни тўрт гуруҳга бўлиб, уларнинг оригинал 
классификациясини таклиф этади. Бу классификация то ХIX асргача деярли 
ўзгаришсиз сақланиб келди. Олимнинг минереология соҳасидаги 
ишларининг муҳимлиги таъкидланиб, 1956 йилда Ўзбекистонда топилган 
минерал «Авиценит» деб аталган. 
Ибн Сино ботаника масалалари билан ҳам кўп шуғулланган. Чунки 
табобатда ишлатиладиган доривор моддаларнинг аксарияти ўсимликлардан 
олинади. Машҳур швед ботаниги Карл Линней (1707-1778) Ибн Синонинг 
ботаника соҳасидаги хизматларини таъкидлаб, тропик мамлакатларда денгиз 
сувида ҳам ўсувчи ва доимо яшил ҳолда қоладиган бир дарахтни Авиценна 
деб атади. Ҳам Ғарбда, ҳам Шарқда ―Авиценна‖ ва ―Шайхур-Райис‖ номи 
билан шуҳрат қозонган бобокалонимиз ҳақиқатан ҳам мустақил Ўзбекистон 
ѐшлари қалбида ўз тарихи ва бобокалонлари билан фахрланиш ҳис-
туйғуларини уйғотади. 

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling