Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


ибн Муҳмуд ал-Ҳанафий ал-Мотуридий ас-Самарқандий - Имом ал-


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

ибн Муҳмуд ал-Ҳанафий ал-Мотуридий ас-Самарқандий - Имом ал- 
Мотурудий (870-944) 870 йили Самарқанд яқинидаги Мотуруд деган жойда
таваллуд топган. Аввал шу ерда, кейинчалик ўз таҳсилини Самарқандда 
олган. Ҳаѐт фаолияти асосан Самарқандда ўтган. Самарқандда кўплаб кўзга 
кўринган уламо, олимлари сабоқ олиб, Абу Бакр Аҳмад ал-Жузжоний, Абу 
Наср Аҳмад ал-Ийодий, Наср ибн Яҳѐ ал-Балхий, ал-Фадлларни ўзига устоз 
деб билган.
Имом ал-Мотурудий кўп шогирдларни тайѐрлаган. Улар орасида Абул 
Ҳасан ар-Рустағфаний, Исҳоқ ибн Муҳаммад ас-Самарқандий ва Абдул-
Карим ал-Паздавий каби машҳур диншунос олимларни ҳам кўрсатиш 
мумкин. Ал-Мотурудий ҳанафийлик таълимотига суянган ҳолда, давр 
талабидан келиб чиқиб, уни ривожлантирди ва ислом дини эътиқодий 
асосларини қайта ишлаб чиқди. Шу билан у Мовароуннаҳр ислом илоҳиѐт 
мактабининг ривожланишига катта ҳисса қўшди. Ал-Мотурудийнинг бизгача 
жуда оз, асосан ―Китоб ал-тавҳид‖ асари етиб келган. Имом ал-Мотурудийни 
улуғлаб «Имом ал-мутакаллим» деб аташган. Алишер Навоий унга ―Султон 
ал-муиззин‖, яъни ―фахрий олимлар султони‖ деб юқори баҳо берган.
Ал – Мотурудий 944 йили вафот этиб, Самарқанддаги Чокардиза 
қабристонига дафн этилган. Унинг қабри устидаги мақбара советларнинг 
динга қарши сиѐсати вақтида ХХ аср 30-йилларида бузилиб, вайрон этилди. 
Истиқлол шарофати ила Президентимиз И.Каримов ташаббуси билан ушбу 
алломанинг пок номи тикланди. Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан 
алломанинг 1130 йиллиги 2000 йили мамлакатимизда кенг нишонланди, шу 
муносабат билан қатор тадбирлар, халқаро илмий анжуман бўлиб ўтди. 
Юртбошимиз ташаббуси билан унинг қабри устида янги меъморий иншоот – 
муҳташам мақбара барпо этилди.
Шундай қилиб, тасаввуф Мовароуннаҳр аҳолисининг маънавий ҳаѐти 
билан чамбарчас боғланган таълимот бўлиб, ўрта асрнинг халқпарвар адиб ва 
машойихлари уни чуқур билишга ва у орқали оммага зиѐ ва маърифат 
тарқатишга интилганлар.


291 

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling