Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Нажмиддин Кубро (1145-1221 йй.)


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

Нажмиддин Кубро (1145-1221 йй.) - тасаввуф таълимотининг Ўрта 
Осиѐдаги йирик вакилларидан бири. Суфийликдаги Кубравия оқимининг 
асосчисидир. У 1145 йилда Урганчда туғилиб, Миср, Табриз ва Ҳамадонда 
илм олган. Кўҳна Урганчга қайтиб, ўз таълимотини ривожлантириб, шу ерда 
янги суфийлик оқимига асос солади. У ―Фавоих ал-Жамол ва фовотих ал-
Жалол‖ (―Жамолининг муаттарлиги ва камолотнинг эгалари‖), ―Ас-усул ал-
ашара‖ (―Ўнта қонун ва қоидалар‖) номли қатор рисола ва асарлар ѐзиб, ўз 
таълимотини такомиллаштиришга эришди. Кубровия тариқатининг асосини 
10 тадан иборат қонун-қоидалар ташкил этади. Уларга асосан ―тавба‖, ―зухд‖ 
(―мол-дунѐдан воз кечиш‖), ―таваккал‖ (―Оллоҳ йўлида‖), ―қаноат‖, ―узлат‖, 
―доимий зикр‖, ―таважжуз‖, ―сабр‖, ―муроқаба‖ (―камолот топиш‖) ва ―ризо‖ 
(халққа етишиш) каби қоидалар киради. Кубровия тариқати Яссавия 
тариқатидан фарқ қилиб, тарки дунѐчилик рад этилади. Унда камолот йўлида 
олиб бориладиган машаққатли меҳнат жараѐнида бу дунѐ ноз-неъматларидан 
баҳраманд бўлиш кераклиги илгари сурилади. Бу таълимотда ватанга, халққа 
бўлган муҳаббат ғояси ниҳоятда кучли бўлиб, ҳар қандай оғир шароитда ҳам 
халқ билан бирга бўлиш, ватан ҳимояси учун курашиш, унинг 
мустақиллигини сақлаш зарурлигини даъват қилинади.
Ўз ғоясига содиқ 
Нажмиддин Кубро ватан ҳимояси йўлида шаҳид бўлди ва жасорат 
намунасини ўз муридларига кўрсата олди. Шариат аҳномлари, мусулмон 
ҳуқуқи ҳақида Бурҳониддин Марғинонийнинг ХII асрда ѐзилган «Ҳидоя» 
асари катта ўрин тутди.
Буюк фиқҳшунос олим Абу Бакр ибн Абдулжамил ал-Фарғоний ар-
Риштоний ал-Марғиноний (1123-1197) 1123 йилнинг 23 сентябрида 
Фарғона водийсининг Риштон шаҳарчасида таваллуд топган. 13 йил 
давомида Марғилонда яшаб, илк таҳсилни шу ерда олган. Қуръони карим, 
ҳадис, фиқҳ илмларини чуқур ва мукаммал ўрганганлиги ва бу борада ўз 
даврининг етук пешвоси бўлгани боис Бурҳониддин, яъни ―дин исботи‖, 
―дин далили‖ исми билан машҳур бўлган. Бурҳониддин Марғиноний 
кейинчалик Самарқандда ўз таҳсилини давом эттириб, билим доирасини 
кенгайтирган. Ўз даврининг етук фиқҳ олимларидан сабоқлар олиб, 
мадрасада ўқиган. Ҳадис илми, Қуръони карим тафсирларини мукаммал 
билимдони бўлиб ном чиқарган. Айниқса фиқҳ-мусулмон ҳуқуқи бўйича 
етук олим сифатида тан олинган. 1149 йили ҳаж сафарига бориб, йўл-йўлакай 
ўз билим доирасини кенгайтирган. Ҳанафия мазҳаби бўйича асосий ҳуқуқий 
қўлланма «Ҳидоя» - энг аниқ ва мукаммал асар сифатида мусулмон оламида 
кенг шуҳрат қозонди. Ушбу асарни ал-Марғиноний 1178 йили Самарқандда 
ѐзиб тугатган. «Ҳидоя» 4та катта қисм, 57та китобдан иборат. Ҳар бир китоб 


290 
ислом ҳуқуқининг тегишли масаласига бағишланган. Машҳур фиқҳшунос 
олимнинг бизгача 4 нафар асари етиб келган, холос. У олижаноб инсоний 
фазилатларига эга, камтарин ва хокисор зот бўлган. Ўзининг «Китоб ал-
машойих» асарида 40 нафар уламо, олимларни ўзига устоз деб кўрсатади. 
Алломанинг қатор салоҳиятли шогирдлари бўлган. 
Бурҳониддин Марғиноний мусулмон дунѐсига буюк фиқҳшунос олим 
сифатида танилиб, унинг ―Ҳидоя‖ асари бир неча асрлар давомида жамиятда 
ҳуқуқий нормативларни ўрганишда катта роль ўйнаган. Мустақиллик 
йилларида Бурҳониддин ал-Марғинонийнинг илмий мероси қайта 
ўрганилиши бошланди, ―Ҳидоя‖ асари нашр қилинди. Юртбошимиз 
И.Каримов ташаббуси билан буюк фиқҳшунос олим, улуғ ватандошимиз 
хотирасига улкан эҳтиром кўрсатилган ҳолда 2000 йил мамлакатимизда 
унинг 910 йиллиги кенг нишонланди.
Машҳур дин арбоби, калом ва фиқҳ илмининг билимдони, файласуф, 
―мотурудия‖ таълимоти асосчиси Абу Мансур Муҳаммад ибн  Муҳаммад  

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling