Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
Абу Абдуллоҳ Жаъфар Рудакий
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
Абу Абдуллоҳ Жаъфар Рудакий (960-1041 й.) тахминан 960 йилда
Самарқанд яқинида жойлашган Панжрудак қишлоғида туғилган. Шунинг учун ҳам шоирнинг тахаллуси шу туғилган қишлоғининг номидан келиб чиқиб Рудакий бўлиб ҳисобланади. Яна бошқа манбаларда айтилишича, ўша даврда халқ чолғу асбоблари орасида ―руд‖ номли мусиқа асбоби бўлиб, шоир уни чалишни жуда яхши ўрганган, шунинг учун ҳам шоир тахаллусини шу асбобдан олган деб ҳам ҳисоблайдилар. Рудакийнинг таржимаи ҳолига бағишланган барча манбаларда уни камбағал оиладан эканлиги, ѐшлигидаѐқ мусиқа асбобларини яхши чалишни ва ашула айтишни севганлиги қайд этилади. Ёш шоирнинг ўзи шеърлар ѐзиши ва мусиқага бўлган бундай муҳаббати тез орада уни машҳур қилиб юборади. Бу даврда шеърият, айниқса, сарой шеърияти, қасиданавислик, яъни шахсга мадҳия ўқиб, кўкларга кўтариб мақташ кенг авж олган эди. Қасиданависликдан асосий мақсад, унинг моҳияти мақтов кимнинг шахсига қаратилган бўлса, ўша кишини шахсни улуғлаштириш бўлган. Рудакий эса маълумотларга қараганда, қасида тўқишга уста бўлган. Шунинг учун ҳам бўлса керак, унинг Сомонийлар саройига таклиф қиладилар. У даврда ҳокимият тепасида Наср ибн Аҳмад турарди.Шу даврдан бошлаб, унинг ҳаѐтида сарой даври бошланади. Сарой ҳаѐти ўзининг ўта мураккаблиги билан ажралиб турган, фисқу-фасодларга тўла бўлган. Рудакий қариган вақтида саройдан қувилади ва қолган умрини ўзининг она қишлоғида фақирликда ўтказади. Саройдан қувилаѐтган пайтда унинг кўзига мил тортиб, кўр қилинади. 279 Рудакий форс-тожик шеъриятининг асосчиларидан бири ҳисобланади. ХI аср шоири Рашидийнинг айтишича, Рудакийнинг бир миллион уч юз минг байт шеъри борлиги ҳисоблаб чиқилган. Аммо бизгача минг байт, икки қисмда эллик рубоий, шеърлар, достон ва бошқалар етиб келган, холос. Бу асарларда шоир дўстлик, муҳаббат, яхшилик қилиш, бировнинг дилини оғритмаслик каби улуғ инсоний фазилатларни улуғлайди. Доимо эзгулик қилишга чорлайди. Рудакийнинг шеърияти ҳаѐт лаззати, ҳаѐтнинг ўзи устод эканлиги, ундан кўп нарсаларни билиб, ўрганиб олиш мумкинлигини таъкидлайди ва шундай қилиш лозим эканлигини уқтиришга ҳаракат қилади. Ҳаѐт таълими бутунлай бошқача таълим эканлигини, уни баъзида ширин, баъзида аччиқ эканлигини кўрсатади. Бундай таълимни ҳеч бир ўқитувчи бера олмаслигини уқтиради. Ҳар бир киши олмаса ҳаѐтдан таълим, Унга ўргата олмас ҳеч бир муаллим. Бизгача Рудакий қаламига мансуб ―Калила ва Димна‖, ―Даврони офтоб‖, ―Синднома‖ каби поэмалардан парчалар етиб келган. Рудакийнинг асарлари ҳақида гап юритар эканмиз, унинг тили содда, кенг халқ оммасига жуда ҳам тушунарли бўлганлигини кўрамиз. Шунинг учун ҳам у кенг халқ оммаси орқали шуҳрат топган. Унинг асарлари ҳозирги ўзбек тилига ҳам таржима қилинган. Download 6.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling