Xx аср ўзбек адабиётида рубоий ва қитъа


Download 3.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/63
Sana10.11.2023
Hajmi3.59 Mb.
#1764907
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63
Bog'liq
Bahrom Ismoilov. Dunyoni bilishda til va tafakkur birligi



У З Б Е Қ И С Т О Н С С Р Ф А Н Л А Р А Қ А Д Е М И Я С И
ФАЛСАФА ВА ҲУҚУҚ ИНСТИТУТИ
Б. ИСМОИЛОВ
ДУНЕНИ БИДИШДА 
ТИЛ ВА ТАФАККУР 
БИРЛИГИ
Узбекистон ССЕ> Фанлар академиясининг академиги, 
пр.офессор И М.^МУМИНОВ таҳрири остида
УЗБЕҚИСТОН ССР «ФАН»
НАШРИЕТИ
Т О Ш К Е Н Т - 1 9 6 6
www.ziyouz.com kutubxonasi



И81
Қ>/|ингиздаги китоб фалсафа фанлари кандидати Баҳром Исмоплов- 
иинг диалектик материализм билнш назарнисинннг кам ўрганнлган со- 
ҳаси — тил на тафаккурнинг диалектикиси 
масаласида 
олиб 
бораётган 
илмий ншининг бир қисмидир. Қитобда ҳиссий билнш ва тил, ҳиссип би- 
лишдан рационал билншга ўтпшда тилнинг роли, сўз ва т^шунча, сўзнинг 
товуш ҳамда маъно бирлнги каби бир қатор муҳим масалалар фаи ютуқ-' 
лари 
асосида илмий равишда ёритилади.
Китоб диалектнк матсриалнзмнинг билнш назарняси устида ишлаётган 
илмин ходнмлар, шунингдек, олим ўқув юртларининг фалсафа 
ўқитувчи- 
лари ҳамда асиирантларга мўлжаллангап.
1-5-2
www.ziyouz.com kutubxonasi


АВТОРДАН
Диалектик материализмнинг билиш назарияси проблема- 
ларини ҳал этишда инсон тилининг билиш процессидаги роли- 
ни ўрганиш ни.ҳоятда муҳим аҳамиятга эга.
Ҳозирги замон фан далиллари асосида тилнинг шу функ- 
пиясини ёритиш аслида ннсон тафаккури ва фаолиятини ил- 
мий тушунишга имкон берадиган бир калитдир.
Маълумки, жамият ва табиат ҳамда инсоннинг тафаккури 
ҳаҳидаги фанлар гуркираб таракқиС! этаётган ҳозирги кунда 
фан олдида янги-янги проблемалар вужудга кслмоқда. Қизи- 
ги шуки, бу проблемалардан баъзилари ижтимоий ва табипёт 
фанларининг туташган нуқтасида содир бўлмоқда. Тил ва 
тафаккур диалектикаси ана шундай масаладир. Бу масалани 
фалсафа, логика, психология, тилшунослик билан шуғулла- 
нувчи мутахассислар, шунингдек, физиология, медицина, ки- 
бернетика каби фан вакиллари ҳамкорликда илмий тадқиқот 
ншлари олиб боргандагина муваффақиятли ҳал этиш му.мкин. 
Бу эса ўз навбатида айрим фанлар учун методологик ва на- 
зарий асос бўлиб хизмат қилади.
Демак, тил ва тафаккур диалектнкаси проблемасииинг фал- 
сафий аспекти, яъни унинг умумий, методологик томони ҳам 
ана шунда кўринади. Тилшунослик, иейрофизиология, психо- 
логия, таржима назарияси каби фанлардаги қатор масалалар- 
нинг муваффақиятли ҳал этилиши ҳам шу проблеманинг тўғ- 
ри ечилишига бевосита боғлиқдир. Мана, тилшуносликни 
олиб кўрайлик.
Сўзларнинг этнмологияси, уларнинг лексик маъноси, си- 
нонимлар, грамматик категорияларнинг келиб чиқиши ва ри- 
вожланиши каби кўпгина бошқа масалалар сўз билан тушун- 
чанинг ўзаро муносабати каби муҳим назарий ва методологик 
проблеманинг илмий ҳал бўлишига боғлиқдир. Файласуф 
ва психологларимиз орасида моддий ва руҳий (физиологик ва
3
www.ziyouz.com kutubxonasi


психик), объектив ва субъектив каби категорияларнинг маз- 
муни, кейинги вақтларда мамлакатимизда физиология фани 
ривожланиши муносабати билан шартли рефлекс структура- 
си тўғрисидаги масалада ҳам бир-бирига зид фикрлар ву- 
жудга келаётир, демак, сўнгги йилларда мазкур масалаларга 
цизиқиш кучайганлигини кўрсатади.
Мазкур китобда биз асосан тилшунослик, олий нерв фао- 
лияти физиологияси ва психология фанларида баён этилган 
маълумотлардан фондаландик. Ташқи олам ҳодисалари киши 
онгида акс этишининг барча шакллари билан тилнинг узвий 
боғлиқлигини кўрсатиш мақсадида билишнинг сезги, тасаввур 
ва тушунча каби айрим шакллари устида муфассалроқ тўх- 
таб ўтдик. Бунда ҳам билиш шаклларининг тил билан ало- 
қаси назарда тутилди. Шундай қилинса, албатта, тилнинг 
тафаккур билан алоқасини аниқ ва чуқурроқ очишга имкон 
бўлар, деб ўйладик.
Билишнинг сезги, тасаввур ва бошқа шаклларининг роли 
уларни фақат тил билан боғлаб текширилгандагина тўғри 
кўрсатнлиши мумкин, чунки инсон онги ижтимоий характер- 
га эга бўлганидан онгнинг пайдо бўлиши ва ривожланишида 
тил ҳам ижтимоий практика билан бир қаторда ҳал қилувчн 
роль ўйнайди.
Бундан ташқари, луғатлар тузиш, нутқ маданиятини оши- 
риш каби амалий масалаларни ҳал этиш ҳам шу масалага 
бориб тақалади. Айни вақтда, ҳозирги замон буржуа фал- 
еафаси (неопозитивнзм, семантизм ва ҳоказо) тил ва тафак- 
кур муносабатини бузиб кўрсатишга уринаётганлигини ҳам 
унутмаслик керак. Ана шундай сохталаштиришга қарши ку- 
рашиш ҳам фанимиз олдидаги муҳим вазифалардан биридир.
Хуллас, тилнинг билишдаги ролини кўрсатиш муҳим фал- 
сафий проблемадир. Уз-ўзидан аёнки, биз бу проблемани 
узил-кесил ҳал қилишни ўз олдимизга вазифа қилиб қўйга- 
нимиз йўқ. Кичик бир ишда буни тўла-тўкис ҳал қилиш 
қийин. Бу ишни ёзишдан назарда тутилган асосий мақсад — 
сўзнинг умумлаштириш функциясини атрофлича кўрсатишга 
уринишдан иборатдир. Агар шу масаланинг ҳал қилинишига 
қисман бўлса-да ҳисса қўшилса, биз жуда мамнун бўлар 
эдик. Қитобчани ўқиб ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган 
уртоқлардан автор ғоят миннатдор бўлган бўлар эди.

Download 3.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling