Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet175/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

Ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ. Қўқон хонлигида мамлакат 
пойтахти ва бошқа кўплаб шаҳарлар аҳолисининг асосий қисми 
ҳунармандчилик ва косибчилик ва шуғулланганлар. Ҳунармандчилик 
шаҳарларда ихтисослашган кўринишга эга бўлиб, буюмларнинг бир тури ва 
бирор қисмини ишлаб чиқаришга йўналтирилган соҳалар мавжуд бўлган. 
Ҳунармандлар ўз касбларининг сир-асрорларини мукаммал ўзлаштирган 
моҳир усталари бўлиб, ишлаб чиқарган маҳсулотларини юксак санъат 
даражасига кўтарганлар. 
Хонликнинг 
деярли 
барча 
шаҳар 
ва 
қишлоқларида 
ҳунармандчиликнинг тараққиѐти бир хил бўлган бўлса-да, ишлаб чиқариш 
ўзининг айрим хусусиятлари, яъни, маҳсулотнинг тури, сифати билан 
ажралиб турган. Ҳунармандчиликнинг темирчилик, заргарлик, тўқувчилик, 
дегрезлик, кулолчилик, мисгарлик ва бошқа тармоқлари кенг ривожланган 
бўлиб, хонликнинг ҳар бир шаҳри муайян соҳада ишлаб чиқарган маҳсулоти 
билан донг таратган. Мисол учун, Қўқон шаҳри заргарлик ва қоғоз ишлаб 
чиқариш, Шаҳрихон ва Чуст тикувчилик ҳамда темирга ишлов бериш, 
хусусан, пичоқчилик, Марғилон, Наманган ва Андижон эса ипак 
газламалари, Тошкент ўзининг тикувчилик, тўқувчилик, чўян, темир-мис 
маҳсулотлари билан машҳур бўлган. 
Бутун хонлик ҳудудида ишлаб чиқариш қўл меҳнатига асосланган 
бўлиб, асосий ҳунар турлари – ип ва ипак матолар тўқиш, оѐқ кийим 
тайѐрлаш, терига ишлов бериш, кулолчилик маҳсулотлари тайѐрлаш, 
темирчилик, эгар-жабдуғ ясаш, бўѐқчилик, мисгарлик, заргарлик, 
дурадгорлик, аравасозлик, ҳарбий қурол ишлаб чиқариш, ўймакорлик, мум 
ишлаш, писта кўмир тайѐрлаш, каштачилик, дўппичилик, пичоқчилик 
кабилар эди. Ундан ташқари, хонга тегишли порох ишловчи ва қоғоз 
тайѐрловли устахоналар ҳам бўлган. 
Хонликда қуролсозликка алоҳида эътибор қаратилган.Бу тармоқ 
шаҳар ҳунармандчилик ишлаб чиқаришининг обрўли соҳаларидан бўлиб 
ҳисобланган. Қўқон шаҳрида замбараклар, милтиқлар, қиличлар, пичоқлар, 
ханжарлар, қалқонлар, найзалар ва бошқа ҳарбий анжомлар тайѐрланган. 
Хонликнинг ҳунарманд-косибчилиги серқирра ва мазмунан бой 
бўлиб, ижтимоий ҳолатига кўра ҳунармандлар иккита – юқори ва қуйи 
табақаларга бўлинган. Юқори табақа вакилларига ўз устахонаси, меҳнат 
қуроллари ва хом ашѐсига эга бўлган усталар кирган. Мулкдор табақалар 
қўлидаги устахоналар ва меҳнат қуролларидан фойдаланувчилар, юқори 
табақага кирувчи усталарнинг қўлларида кунбай ѐлланиб ишловчилар қуйи 
табақа ҳисобланган. 
Хонликда ҳунармандчилик ва косиблик ишлаб чиқаришини асосан 
пахтачилик, ипакчилик, чорвачилик тармоқлари ва ер ости бойликларини 
қазиб чиқариш соҳалари хом ашѐ билан таъминлаган. Ҳунармандчилик учун 
зарур бўлган хом-ашѐлар хонлик ҳудудидан олиниш билан бирга четдан ҳам 
ҳарид қилинган. Асосий хом ашѐлардан бири бўлган олтин Сирдарѐнинг 


443 
юқори оқимидан, Қонсув дарѐсидан олинган. Шунингдек Косонсойдан, 
Қоратоғнинг шимолидаги Кукрев дарѐсидан, Чирчиқ дарѐси бўйларидан, 
Бурчмулла ѐнидан, Чотқол дарѐсининг юқори оқимидан ҳам олтин олинган. 
Ҳунармандлар темир рудасини Олой тоғ тизмаси этакларидан, қўрғошин ва 
бошқа маъданларни Қоратовдан қазиб олганлар. Манбаларга кўра, ер ости 
бойликларини қазиб чиқариш содда ва кам бўлиб, у эҳтиѐжни талаб 
даражасида қондира олмаган. Шунинг учун ҳам аксарият металлар Россиядан 
олиб келинган. 
Қўқон хонлиги ҳаѐтида ички ва ташқи савдо муносабатлари алоҳида 
аҳамиятга эга эди. Ички савдо – ўтроқ деҳқонлар, кўчманчи чорвадорлар ва 
шаҳар-қишлоқ 
ҳунармандлари 
ўртасидаги 
анъанавий 
маҳсулот 
айирбошлашга асосланган. Аҳолининг кундалик эҳтиѐжлари ишлаб 
чиқарувчилар томонидан тайѐрланган маҳсулотлар билан таъминлаб 
турилган. Барча ички савдо чакана бўлиб, улгуржи савдо деярли бўлмаган. 
Ҳунармандлар ва косиблар савдо орқали яқин алоқада бўлганлар. 
Ҳунармандлар аксарият ҳолларда ўз маҳсулотларини ўзлари сотганлар. 
Деҳқон ва чорвадорлар эса, ҳафтанинг муайян кунлари ўз молларини бозорга 
олиб чиққанлар. Бозорлардаги нарх-наво бир хилда турмаган. Нарх-наво 
хонликдаги тинчлик-осойишталик, урушлар, об-ҳавонинг ѐмон келиши 
оқибатида ҳосилдорликнинг пасайиши каби омилларга қараб ўзгариб турган.
Қўқон хонлигининг энг асосий савдо ва тижорат маркази Қўқон, 
Тошкент, Марғилон, Андижон, Хўжанд, Наманган, Ўш, Ўратепа каби 
шаҳарлар бўлиб, улар орасида Қўқон нафақат хонлик, балки бутун Ўрта 
Осиѐнинг савдо марказларидан бири ҳисобланган. Маълумотларга кўра, 
Қўқон бозорлари ўзининг маҳсулотларга бойлиги ва нарх – навонинг бошқа 
шаҳарларга нисбатан анча арзонлиги билан ажралиб турган. Шаҳарнинг 
деворлар билан ўралган катта бозорлари маҳаллий аҳоли ва четдан келган 
савдогарлар билан доимо гавжум бўлган. Рус манбаларида келтирилишича, 
XIХ асрнинг 20-йилларида Қўқонда олтита бозор бўлиб, улар якшанба, 
чоршанба ва пайшанба кунлари ишлаган. Бу бозорларда қаттиқ назорат 
ўрнатилган бўлиб, харидор ҳаққига хиѐнат қаттиқ жазога тортилган. 
Қўқон ҳонлигининг иқтисодий ҳаѐтида ташқи савдо ҳам муҳим 
аҳамият касб этган. Мамлакат ғарб ва жанубда Бухоро, Хива, Афғонистон, 
Эрон, Туркия, Ҳиндистон, шарқда Хитой (Қашғар орқали), шимолда Дашти 
Қипчоқ кўчманчилари ва айниқса Россия билан кенг савдо алоқалари 
ўрнатган. Айрим манбаларда хонликда япониялик ва англиялик савдогарлар 
ҳам келганлиги эслатиб ўтилади. 
Хонликдан чет элга асосан ипак ва ипак матолар, пахта, чарм, 
қимматбаҳо тошлар, заргарлик буюмлари ва бошқа маҳсулотлар чиқарилган. 
Чет элдан асосан чой, металл, чинни, уй-рўзғор буюмлари, тайѐр газлама, 
кийим-кечак, пойифзал, олтин, кумуш ва бошқалар келтирилган. 
Хонликнинг савдогарлари Бухоро ва амирлик чегараларидаги 
шаҳарлар билан мунтазам савдо алоқалари олиб борганлар. Ҳар иккала 
давлатнинг савдогалари савдо ишларида фаол иштирок этиб, қўқонлик 
савдогарлар Бухоро амирлигига хўжалик ҳаѐтда зарур бўлган рус темири, 


444 
пўлат ва чўяндан ясалган буюмлар, тамаки, рўмол, гуруч ва баъзи хитой ѐки 
маҳаллий ипак газламалари, чой, чинни идишлар олиб боришган бўлса, 
бухоролик савдогарлар эса Қўқонга ҳинд чойи, сурп мато, ҳарир, буѐқ, афюн 
(тарѐк), зардўзлик маҳсулотлари, ип ва газлама олиб келишган. 
Рус чити Бухоронинг Қўқон хонлиги билан савдосида алоҳида ўрин 
эгаллаган. Бу мато Оренбург ѐки Петропавловскдан Казалинскка, ундан 
Бухоро, Самарқанд ва Хўжанд орқали Қўқонга олиб келинган. Шунингдек 
хонликда Машҳаддан олиб келинадиган инглиз газламалари, оз миқдорда 
бўлса ҳам Қобулнинг тўн ва саллалари, ҳинд атторлик моллари ҳам 
келтиришган. 
Қўқон хонлигининг Қашғар билан савдо муносабатлари худди Бухоро 
амирлиги каби бўлиб, Қашғардан Қўқонга афюн, чинни идишлар, кумуш, 
хитой ипак матолари, тола ва гиламлар олиб келинган. Қозоқ жузларининг 
Россияга тобе этилиши ҳукмдор табақалар ўртасидаги ўзаро урушларнинг 
тўхташига сабаб бўлди ва бу ҳолат Ўрта Осиѐнинг, жумладан, Қўқон 
хонлигининг Сибир, Урал, Волга бўйи билан савдо алоқларига кенг йўл очди. 
Хонлик Ҳиндистон билан ҳам мунтазам савдо алоқларини олиб бориб. 
Манбалар маълумотларига кўра, Ҳиндистондан йилига Қўқон, Тошкент, 
Бухоро ва Қашғарга Қобул орқали 10.000 дан 15.000 туягача маҳсулот 
юборилган. Улар орасида ип газламалар, ипак, эчки жуни, отлар ва бошқалар 
чиқарилган. Отлар савдонинг катта фойда келтирадиган манбаларидан бири
бўлган. Ҳинд савдогарлари хонликдаги шаҳарларда яшаб тижорат ва ҳатто, 
судхўрлик билан шуғулланганликлари ҳақида ҳам маълумотлар бор. 
Қўқоннинг ташқи алоқаларида Қўқон-Россия савдо муносабатлари 
ҳам алоҳида ўрин тутган. Манбаларга кўра, 1861 йилдан кейин рус 
саноатининг жадал ривожлана бошлаганлиги хом ашѐ базаси ва ташқи 
бозорга бўлган эҳтиѐжнинг янада кучайганлиги Россиянинг Қўқон бозорини 
фаол эгаллаб, ундан чексиз фойдаланишнинг асосий сабабларидан бири 
бўлган. Россиядан Қўқонга темир, мис, пўлат, чўян ва темир буюмлар, чит ва 
сифатсиз газламалар, оз миқдорда бахмал, шакар, ойналар, чарм, Россияга 
тобе бўлган қозоқ чўлларидан қўйлар ва унинг териси, чарм ва чарм 
маҳсулотлари, кигиз олиб келинган. Хонликдан эса Россияга асосан пахта 
олиб чиқилган. 

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling