Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
Илм-фан. Тарихнавислик. Сўнгги ўрта асрларга келиб Ўрта
Осиѐнинг деярли барча ҳудудларидаги илм-фан, таълим ва маърифат соҳаларида диний таълимотлар ҳукмронлик қила бошлади. Бошланғич мактабларда ҳам, мадрасаларда ҳам асосий эътибор диний таълим беришга қаратилган. Диний фанларни ўқитиш мадрасаларнинг асосий вазифаси ҳисобланиб, дунѐвий фанлар, айниқса, табиий фанлар тараққиѐтида бир мунча турғунлик кузатилади. Маданий ҳаѐтда юзага келган бундай вазият Қўқон хонлигидаги илм-фаннинг аҳволига, айниқса, бу соҳа ровожининг бирѐқламалик хусусиятига сабаб бўлган эди. Бу даврда аниқ ва табиий фанларнинг хўжалик ва маиший ҳаѐтда, яъни амалиѐтда қўлланиладиган соҳаларигагина эътибор қаратилган. Кундалик турмушда тиббиѐт, меъморчиликда математика ва ҳандаса, суғорма деҳқончиликда ўсимликшунослик, гидрология ва муҳандислик илмидан фойдаланилган. Шунга кўра, хонликда аниқ ва табиий фанлардан тиббиѐт, география, табиатшунослик фанлари билан шуғулланган олимларни кўрсатиш мумкин. Тошкентлик Муҳаммад Солиҳ (Қарохўжа эшон домла) ўлкашунос- географ, табиатшунос-зоолог олим сифатида ижод қилган. У ўзининг ―Тарихи жадидаи Тошканд‖(―Тошкентнинг янги тарихи‖) асарида Тошкент шаҳри ва воҳасининг географияси, топонимикаси, ўсимлик оламини ѐритган. Табобат билан шуғулланган Мулло Аваз Муҳаммад тиббиѐтга оид ―Маварих ал-қулуб‖(―Қалблар сурури‖) номли асар муаллифидир. У табиб сифатида беморларини ўтлар (гиѐҳлар) ѐрдамида даволаш билан ҳам машҳур бўлган. Хўжандлик Ҳожи Юсуф Ҳайъатий эски мактабда таҳсил олиб, ўзи мустақил равишда астронимия, табиат, география фанларини ўрганган. Дунѐнинг кўпгина мамлакатларига саѐҳат қилган Ҳожи Юсуф узоқ йиллар давомида ўзининг ―Фалакиѐт‖номли асарини яратган. Аммо ушбу асар бизнинг кунларимизгача етиб келмаган. Қўқонлик Муҳаммад Ҳакимхонтўра ўзининг ―Мунтахаб ут-таворих‖ (―Сайланган тарихлар‖) асарида Туркистонга оид географик ва сейсмологик маълумотлар бериб, 1823 йилда Фарғонада юз берган зилзила ҳақида батафсил баѐн қилган. Унинг географияга оид маълумотлари эса Ўрта Осиѐ географик адабиѐтининг саргузашт-саѐҳат жанри бўла олади. Умуман олганда, хонликда аниқ ва табиий фанлар ўз ривожида давр талабларидан орқада қолиб кетган бўлса-да, ижтимоий -гуманитар фанлардан тарих ва тарихнавислик, адабиѐт кўпроқ ривожланди. Қўқон тарихнавислик мактабига мансуб асарлар шеърий ѐки қисман шеърий услуб йўлида ѐзилганлиги билан ажралиб туради. Гарчи бу даврда яратилган тарихий асарларда мақтов, баландпарвоз гаплар, ҳукмдор шахсини улуғлаш каби хусусиятлар кўзга ташлансада, бу асарлар ўз даврининг маҳсули сифатида, ўша давр ҳақида маълумот берувчи муҳим манбалар сифатида жуда қимматлидир. 448 Булар қаторига Ниѐз Муҳаммад Ҳўқандийнинг ―Тарихи Шоҳруҳий‖, Мирза Олим ибн Мирза Рахим Тошкандийнинг ―Ансаб-ул салотин ва таворих ул-хавоқин‖, Отабек Фозил ўғлининг ―Муфассал тарихи Фарғона‖, Акмал Шермуҳаммад Хўқандийнинг ―Амирнома‖, Фазлий Фарғонийнинг ―Умарнома‖, Мирзо Қаландар Мушрифнинг ―Шоҳномаи Нусратпаѐм‖, Муҳаммад Ҳакимхонтўранинг ―Мунтахаб ат-таворих‖, Мулло Аваз Муҳаммаднинг ―Тарихи жаҳоннамойи‖, Тохири Хўжандийнинг ―Ғаройиби сипоҳ‖ каби кўплаб тарихий асарларни киритиш мумкин. Download 6.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling