Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
-мавзу. Ўзбек халқининг этник шаклланиши
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Этногенез ва уни ўрганиш масалалари
3-мавзу. Ўзбек халқининг этник шаклланиши.
Режа: 1. Этногенез ва уни ўрганиш масалалари. 2. Ўлкамиз ҳудудларидаги қадимги маҳаллий аҳоли ва ўзбек халқининг шаклланиш босқичлари. 3. Ўрта асрлардаги этник-маданий жараѐнлар. «Ўзбек» атамаси. 1. Этногенез ва уни ўрганиш масалалари Ҳозирги кунга келиб Республикамизда миллий-маънавий қадриятларни тиклаш ва ривожлантириш, миллий мафкура ғояларини фуқароларимиз онгига янада чуқурроқ сингдириш ва янада теран англатиш кучайиб, Ўзбекистон халқларининг ўз ўтмиш ва келиб чиқишига қизиқиши ортиб 76 бормоқда. Хусусан ўзбек халқининг этник тарихи, унинг халқ сифатида шакилланиши масалалари долзарб эканлиги юртбошимиз И.А.Каримовнинг ―Тарихий хотирасиз келажак йўқ― асарида (1998) ҳар томонлама асослаб берилди. Бу йўналишда тарихчиларимиз олдига ечими ҳаѐтий зарур бўлган вазифалар қўйилди. Жумладан юртбошимиз таъкидлаганидек, ―Мовароуннаҳр сарҳадларига узоқ тарихимиз давомида не-не босқинчилар кириб келмаган, кўп йиллар, балки, асрлар давомида ютримизда не-не ўзга сулолалар ҳукмронлик қилмаган дейсиз... Эрондан Аҳмонийлар, Юнонистондан Александр келди, Арабистондан Қутайба, Муғулистондан Чингизхон келди, рус истилочилари келди. Лекин халқ қолдику?..., ана шундай ҳар томонлама мудҳиш, четдан қараганда халқимиз, унинг маданияти, миллий тафаккури, урф-одатлари, турмуш тарзи, ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, насл-насаби йўқ бўлиб кетиши керак бўлган шароитда барибир, қатор йўқотишлар билан бўлса ҳам, миллатимиз ўзлигини сақлаб қололдими ѐ йўқми? Олимларимиз ана шу саволга жавоб берсинлар‖. Этногенез масалалари, ўзбек халқининг келиб чиқиши, туркий халқлар ва этнослар тарихи бўйича турли йилларда С.Ю.Якубовский, С.П.Толстов, Л.Н.Гумилѐв, Т.К.Ходжайов, И.М.Жабборов, К.Ш.Шониѐзов, А.А.Асқаров каби олимлар тадқиқот ишлари олиб борганлар. Этногенез ѐки бирорта халқнинг келиб чиқиши тарихи масалалари тарих фанининг ютуқлари билан чамбарчас боғлиқлиги кўпчилик тадқиқотчилар томонидан эътироф этилгани маълум. Аммо, тарих фанининг бошқа йўналишларига (археология, этнография, антрополия ва бош.) нисбатан ўзбек халқи этногенези ҳамон жиддий тадқиқотлар талаб этади. Этногенез ва этник тарих масалалари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, бу йўналишдаги айрим кузатишларни юнон, хитой, рим, араб, эроний ва туркий тилларда ѐзилган қадимги ҳамда ўрта аср муаллифлари ва сайѐҳлари асарларида учратиш мумкин. Улар ўз асарларида халқларнинг ташқи қиѐфасидаги умумийлик, баъзи урф-одатларнинг яқинлиги ва тилларнинг ўхшашлигини таъкидлаганлар. Аммо, улар бу жараѐнларнинг асл сабабларини очиб бера олмаганлар. ХIХ-ХХ аср бошларида олиб борилган тадқиқотлар нисбатан самарали бўлишига қарамай бу тадқиқотлар ҳам халқларнинг этник келиб чиқиши, маданияти ва тилларидаги ўхшашлик сабаблари ва моҳиятини тўла очиб бера олмади. Сўнгги 20-25 йил ичида Республикамиз ҳудудларида олиб борилган археологик, антропологик ва этнографик тадқиқотлар натижаларини умумлаштирган антрополог олим Т.Қ.Хўжайов ҳар бир халқнинг этногенезини ўрганишда қуйидаги тамойилларга асосий эътибор беришни таклиф этади: 1) бирор халқнинг келиб чиқиши тарихи кўп қирралик жараѐн бўлиб, у ўз ичига шу халқнинг маданияти ва ижтимоий тузилмаси, унинг биологик хусусиятлари, ўзининг жамиятда тутган ўрнини тушуниш, тили ва ўзлигини танишни қамраб олади; 77 2) этногенез масаласига бир томонлама қараб, уни соддалаштириш билан чегараланиб қолмасдан, шу халқнинг келиб чиқиш тарихида маълум аҳамият касб этган барча таркибий қисмлар ҳам эътиборга олиниши шарт; 3) этногенез мураккаб ва узоқ давом этган жараѐн. Бинобарин, бу жараѐнни босқичма-босқич тиклаш мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, А.А.Асқаров ўзбек халқи этногенезига бағишланган сўнгги йиллардаги (2007 й.) ишларидан бирида ҳар бир халқ этногенези ва этник тарихини ўрганишда қуйидаги назарий ва илмий-методологик тамойилларга амал қилиш талаб этилишини таъкидлайди: - Биринчидан, этногенез ва этник тарихни ўрганишда тадқиқотчи биринчи навбатда ўргананѐтган халқ этногенезиси қачондан бошланганлигини аниқлаб олмоғи керак. Чунки, этнос фақат кишилик жамияти тараққиѐтининг маълум бир босқичида пайдо бўлади. Ўзбекларнинг илк аждодларининг нафақат иқтисодий ва маданий, балки этник жиҳатдан бир-бирига яқинлашиши, аралашиши, қоришиш жараѐни сўнгги бронза давридан бошланди. Этногенезнинг бошланғич нуқтаси ҳам этноснинг қадим замонларда яшаган «аждодларига» бориб тақалади. Бу жараѐн мил.авв. II минг йиллик охирларида юз берди. - Иккинчидан, этнос аждодларнинг антропологик типи ва тили ҳеч қачан этнос тили ва типи билан бир вақтда юз бермайди. Чунки, этногенез тарихининг илк босқичларида этник бирликлар, айниқса уларнинг тили ва типи ҳали шаклланмаган. Тил, тип ва этник бирлик тушунчалари ҳар ҳил давр воқеилиги бўлиб, уларнинг шаклланиш жараѐни бир даврда содир бўлмайди. - Учинчидан, этнос бу биологик ҳосила эмас, балки ижтимоий ҳодисадир. У кишилик тараққиѐти маълум бир босқичининг ҳосиласидир. Этнос ўзининг шаклланиш жараѐнида маълим сабабларга кўра, унинг таркибига янгидан-янги этник қатламлар қўшилиб боради. Ер юзининг барча халқлари келиб чиқиши жиҳатидан кўп этник қатламлидир. Ўзбек халқи этногенезининг илк босқичларидан то халқ сифатида шаклланиб бўлгунига қадар ўзининг асосий таркибини ташкил этган автохтон (маҳаллий) қатламлардан ташқари ўзига турли даврда ҳар хил миқдорда маҳаллий ва теварак атрофлардан келиб қўшилган этник гуруҳларни сингдириб юборган. - Тўртинчидан, ҳар бир халқнинг этник тарихини ўрганиш этник бирликнинг шаклланиш жараѐнини илк босқичидан бошлашни тақозо этади. Чунки этник бирликнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва унинг этносга айланиши жуда қадим-қадимги замонлардан бошланиб ҳозирги кунгача давом этаѐтган бутун бир тарихий жараѐндир. - Бешинчидан, ҳар бир халқнинг этник тарихи билан шуғулланганда нафақат этник бирликнинг бошланғич жараѐнини, балки унинг кейинги даврларини, унга хос муҳим этник белги ва аломатларни аниқлаб, ўрганиб бориш талаб этилади. 78 - Олтинчидан, этногенетик жараѐнни ўрганишда масалага ҳар томонлама ѐндошиш, яъни этногенезга алоқадор фан ютуқларидан фойдаланиш муаммо ечимига объектив илмийлик бағишлайди. Этногенез муаммоларини ҳал этишда фойдаланилаѐтган бирламчи манбаларнинг нисбати ва хусусиятини билиш муҳимдир. Бу манбалар антропология, археология, этнография, ѐзма ѐдгорликлар, тилшунослик, эпиграфика ва бошқалардир. - Еттинчидан, этнологик жараѐнни ўрганишда аввало қуйидаги учта масалага ойдинлик киритиб олиш зарур бўлади: 1. Ўрганилаѐтган этнос тубжой аҳолими ѐки келгиндими? 2. Ўрганилаѐтган этноснинг асоси бир компонентлими ѐки кўп компонентлими? 3. Ўрганилаѐтган халқ этник уюшмасининг ўзаги дастлаб қаерда таркиб топган? Юқоридаги тамойилларга тўла риоя қилинган ҳолдагина айрим халқ этногенезига оид муаммоларни илмий нуқтаи назардан мукаммал ва ҳар томонлама очиб бериш имконияти пайдо бўлади. Аммо, Ўрта Осиѐда, хусусан Ўзбекистон ҳудудларида қадимги даврлардан содир бўлиб келаѐтган этник жараѐнларни ҳар томонлама ѐритишдан аввал айрим фанлар соҳасида қўлга киритилган ютуқларни охирига етказиш билан ундан бошқа соҳа мутахассислари ҳам фойдаланиши мумкин бўлган даражасига чиқариш мақсадга мувофиқдир. Сўнгги йиллардаги археологик изланишлар қадимги аҳолининг моддий ва маънавий маданияти, унинг турмуш тарзи, уй-рўзғор ашѐлари, анъанавий хўжалиги ва бошқалар ҳақида муҳим маълумотлар олиш имконини берди. Бу жараѐн эса янги антропологик маълумотлар тўплаш ва уларни таҳлил этишга асос бўлди. Этногенез ва халқнинг этник ривожланишини ўрганишда этник белгилар ва этник омилларнинг таркиб топиш жараѐнини кузатиб бориш этногенетик тадқиқотларни тўғри йўналишга солади. Этник омиллар таркибини ҳудудий бирлик, иқтисодий-хўжалик бирлиги, этномаданий бирлик, антропологик тип бирлиги ва сиѐсий уюшма бирлиги, яъни, этноснинг маълум бир давлат доирасида уюшқоқлиги ташкил этади. Этник белгиларга эса тил бирлиги, этник ном ва ўзликни англаш бирлиги, яъни, тарихий тақдирнинг умумийлиги киради. Юқорида такидланганидек, уларнинг таркиб топиши бир даврда юз бермайди, балки узоқ давом этган тарихий жараѐнда бирин-кетин шаклланиб боради. Уларнинг асосий қисми таркиб топгач, элат халқ сифатида шакланади, этногенетик жараѐн якун топиб, этник тарих, халқ тарихи бошланади. Тарихий адабиѐтлардан бизга маълумки, фаннинг кўпгина тармоқларига, жумладан, халқлар ҳақидаги фанга бундан 2-2,5 минг йил илгари қадимги Юнонистонда асос солинган. Шунинг учун ҳам замонавий фанда юнон тилидан олинган сўзлар кўп учрайди. Бундай сўзларни халқлар ҳақидаги фанларда ҳам учратиш мумкин. Қадимги юнонларда ―халқ― тушунчасини ифодаловчи бир неча сўзлар бўлган. Шулардан бири ―демос‖ бўлиб, бу сўз орқали аҳолининг асосий қисми тушунилган (мас. ―демократия‖-‖халқ ҳокимияти‖, ―демография‖- ‖халқларни таърифлаш‖ ва бошқ.). Шундай сўзлардан яна бири ―этнос‖ бўлиб айнан таржимаси ―халқ― 79 демакдир. Этнографик тадқиқотлар натижаларига кўра, ҳар қандай этнос ўз шаклланишининг дастлабки палласида бир-бири билан иқтисодий жиҳатдан ўзаро боғлиқ одамлар жамоасидан иборат бўлади. Таъкидлаш жоизки, халқларнинг келиб чиқиши тарихини ўрганишда ижтимоий-гуманитар фанларда «этник бирлик» ва «этнос» атамалари ишлатилади. Этник бирлик – маълум бир ижтимоий тузумда, табиий-тарихий тараққиѐт жараѐнида вужудга келган ижтимоий ва этник уюшмадир. Уларнинг синоними эса этносдир. Аммо, этник бирлик «халқ» тушунчасига нисбатан маъно жиҳатдан аниқ тушунчадир. Этнос атамаси, яъни, халқ жуда кенг маънода ҳам, тор маънода ҳам ишлатилиши мумкин. Масалан, кенг маънода, Америка халқи, Россия халқи, дунѐ халқи, Ўзбекистон халқи; тор маънода эса, рус халқи, инглиз халқи, ўзбек халқи, қозоқ халқи ва бошқ. Кичик бир гуруҳга нисбатан ҳам «халқ» ибораси қўлланилиши мумкин. Масалан, маҳалла халқи, оролча халқи, қишлоқ халқи, гузар халқи ва бошқ. Фанда этник бирликнинг уч босқичи, яъни, уч тури мавжуд: қабила, элат (халқ) ва миллат. Кетма-кет келган бу атамалар турли даврда вужудга келган бўлиб, улар ўз даврига хос хусусиятлари билан бир-биридан фарқланади. Қабила – ибтидоий жамоа тузумининг сўнгги босқичида хос этник бирлик ҳисобланади. Қабила уруғларга бўлиниш хусусиятлари билан элатдан фарқ қилади. Қабиланинг ўзига хос тили (лаҳжаси), ҳудуди, қабила номи (этноними)нинг бўлиши ва қабила анъаналарига унинг аъзолари бўйсуниши билан бошқа қабилалардан ажралиб туради. Кишилик жамиятининг тараққий этиб бориши ва мулкий жамиятнинг пайдо бўлиши билан қабила уюшмаси ўз аҳамиятини йўқотади. Аммо, қабила атамаси ва унга тегишли бўлган баъзи хусусиятлар айрим жамиятларда (уларга мослашган ҳолда) сақланиб қолган. «Элат» атамаси туркий ва форсий тилли аҳоли ўртасида қабила, қабила иттифоқи, давлат ѐки маълум ҳудуд аҳолисига нисбатан «халқ» атамаси ўрнида ишлатиб келинган. Шунинг учун «элат» атамаси туркий ва форсий тил муҳити ҳукмрон доирасида яратилган оғзаки ва ѐзма манбаларда учрайди. Кейинчалик, ўтроқ ҳаѐт узоқ вақт кундалик турмуш тарзига айланган этник бирликлар уюшмасига нисбатан «халқ» атамаси, «эл», «элат» ўрнида ишлатиб келинади. Этнография фанида «этнографик гуруҳ» ва «этник гуруҳ» атамалари ҳам кенг қўлланилади. Этнографик гуруҳ – маълум бир этноснинг ажралмас қисми, унинг таркибидаги бўлинмаларидан бири бўлиб, ўзига хос лаҳжаси, хўжалик фаолияти, турмуш тарзининг баъзи бир томонлари билан муайян элатдан фарқ қилади. Этнографик гуруҳ деб, одатда бир қабила ѐки элатнинг бошқа ерга бориб, иккинчи бир халқ таркибига ҳали мутлақо сингиб кетмай, балки у бирга яшаб келаѐтган этник бирликка айтилади. Тарихдан бизга маълум, қпчоқлар, қурамалар, умуман кўчманчи туркий қабилалар этнографик гуруҳлар бўлганлар. Айрим этнослар (эронийлар, арабларнинг саид ва хўжа тоифаси) асрлар давомида маҳаллий аҳоли орасига сингиб кетиб, баъзи ҳолларда ўз тили ва урф-одатларини сақлаб қоладилар. Ҳозирги 80 кунда халқ, миллат даражасига кўтарилган этнографик гуруҳлар мавжуд эмас. Этник гуруҳ эса, муайян бир халқнинг парчаланиб, алоҳида қисмларга бўлиниб кетиши натижасида вужудга келади. Бу гуруҳнинг этнографик гуруҳдан фарқи шундаки, парчаланган халқ таркибида узоқ муддат яшаб, шу халқининг тили, хўжалик фаолияти, маданияти, урф-одатлари ва турмуш тарзини қабул қилиб, уларнинг ўзига сингдириб, ўзини унинг номи билан атайдиган бўлади. Этник бирликлар таркибига кирган этник гуруҳлар ўртасидаги этник, иқтисодий-хўжалик ва маданий алоқаларнинг узлуксиз ривожланиб боришига «этник жараѐнлар» дейилади. Тадқиқотчилар этник жараѐнларни бўлиниб кетиш ва бирлашишга мойил жараѐнларга ажратадилар. Бўлиниб кетиш кўпроқ кўчманчи чорвадорларга, бирлашиш тамойили эса ўтроқ турмуш тарзи кечирган аҳолига хосдир. Айрим этносларни бир-биридан фарқловчи муҳим белгиларидан бири бу маданий хусусиятлардир. Бу хусусиятларни ҳар бир халқ ўз тарихий- маданий ривожланиши жараѐнида ўзлаштиради ва авлоддан авлодга қолдиради. Фанда бу жараѐн ―этник анъаналар‖ дейилади. Бундай анъаналар ҳар бир халқнинг ижтимоий-иқтисодий ва табиий географик шарт- шароитлари билан боғлиқ бўлган у ѐки бу тарихий даврларда шаклланади. Этносни қисқача қилиб уюшган тил-маданий жамоаси дейиш мумкин. Илмий адабиѐтларда ―этник жамоа‖ деган сўз ҳам кўп ишлатилади. Фақатгина алоҳида халқларни эмас, балки уларнинг келиб чиқишида қариндошчилиги бўлган гуруҳларни ҳам этник жамоа деб аташ мумкин. Тадқиқотчиларнинг фикрича, қариндош-уруғчилик этник жамоалари аста-секинлик билан уруғ жамоаларига айланиб боради. Уруғ-бирга яшаб, ҳамкорликда меҳнат қилган қариндошлар уюшмаси бўлиб, маълум халқларнинг этник шаклланишидаги дастлабки босқичлардан бири сифатида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Download 6.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling