Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
5 Кириш Уч минг йиллик давлатчилик тарихи, бой маданият ва бебаҳо маънавиятига эга, инсоният тамаддуни тараққиѐтига улкан ҳисса қўшган, буюк алломаларни вояга етказган ўзбек халқи ҳаѐтида истиқлол туб маънавий янгиланиш жабҳасини бошлаб берди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов раҳнамолигида ижтимоий-иқтисодий ҳаѐтнинг барча соҳаларида амалга оширилаѐтган кенг қамровли ислоҳотлар боис Ўзбекистон ХХI – асрга замонавий тараққиѐт йўли билан кириб келди. Мустақиллик шарофати билан мамлакатимизда ўтмиш воқелиги, тарих фанига бўлган муносабат давлат сиѐсати даражасига кўтарилди. Мустабид тузум даврида сохталаштирилган ўтмиш воқелиги хусусида тарихий адолат қарор топди, тарихни илмий ва холисона ўрганиш имконияти юзага келди. Таълим тизимига илк бора Ватан тарихи фани киритилди, миллатимиз қаҳрамонлари, олиму-уламо, саркарда, эл-юрт учун ҳаѐти камарбаста бўлган буюк зотларнинг пок номлари ўтмиш зарварақаларидаги фахрли ўринларига қайтарилди. «Ўзбекистоннинг янги тарихи маркази», «Ўзбекистон ФА Тарих институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги Қарорлар, Республикамиз Президенти И.Каримовнинг 1998 йил июнь ойидаги бир гуруҳ тарихчилар билан учрашуви, «Тарихий хотирасиз келажак йўқ», «Юксак маънавият – енгилмас куч», «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» каби асарлари Ўзбекистон тарихини замонавий тарзда ўрганишнинг назарий – концептуал асосини шакллантиришга туртки бўлиб хизмат қилди. Воқелик ва жараѐнларни илмийлик, холислик, тарихийлик, узвийлик тамойиллари орқали таҳлил этиш, бирламчи манбаларга суянган ҳолда ҳамда масалани миллий манфаатлар нуқтаи - назаридан туриб таҳлил этиш ушбу концепциянинг асоси сифатида хизмат қилмоқда. Ўзбекистон тарихи, аждодларимиз маданий мероси, уларнинг жаҳон цивилизацияси тараққиѐтига қўшган улкан ҳиссасини ўрганиш, тарғиб этиш ҳамда таълим-тарбия соҳасида ундан кенг фойдаланиш ўсиб келаѐтган авлодни баркамол шахс сифатида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Зеро, маънавиятнинг асоси бўлмиш тарих, ўтмиш воқелиги миллий ғурур ва ифтихор, ватанпарварлик туйғуларини юксалтиришда, тарихий хотира эса инсонни ўзлигини танитишга, иродасини мустаҳкамлашга, унинг дунѐқарашини кенгайтиришга кўмак берувчи катта куч ҳисобланади. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ўзбекистон тарихи кафедраси илм-фан соҳасида кечаѐтган янгиликлар, фан ва таълим уйғунлиги, замонавий ўқитиш тизимини кенг тадбиқ этиш масалалари туб моҳиятини тушунган ва таҳлил этган ҳолда бир неча йиллардан буѐн нафақат университет, балки республика олий ўқув юртлари орасида юқорида қайд этилган масалалар амалий ечими ижроси бўйича бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда. Мамлакатимизда қабул қилинган Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастури доирасида таълим тизими тубдан ислоҳ қилинди. Унинг натижасида юксак 6 билимли ва интеллектуал ривожланган, маънавий баркамол авлодни юзага келтириш давлат сиѐсатининг устувор йўналишига айланди. Мазкур соҳада эришилган ютуқлар ҳозирги кунда халқаро ҳамжамият томонидан ҳақли тарзда эътироф этилмоқда. Шубҳасиз, янги авлод адабиѐтлари ҳам юқорида таъкидланган мулоҳазаларга ҳамоҳанг равишда замонавий талабларга жавоб бериши даркор. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, таълим тизимини сифат жиҳатидан такомиллашуви учун унга аввало илм-фан янгиликлари, инновацияларни ўзида жо этиши лозим. Китобхон эътиборига ҳавола этилаѐтган мазкур дарслик юқорида қайд этилган фикр-мулоҳазаларда илгари сурилган масалаларни ўзида жам этган дарсликларнинг I-жилдини ташкил этиб, у ўз ичига Ўзбекистоннинг энг қадимги давридан то ХIХ асрнинг ўрталарига қадар бўлган тарихий даврини қамраб олади. Дарсликни тайѐрлаш жараѐнида археологик, антропологик, нумизматик материаллар, бирламчи тарихий манбалар ва Ўзбекистон тарихининг турли даврларига оид сўнгги тадқиқотлар натижалари: диссертациялар, монографиялар, рисолалар, дарсликлар, ўқув қўлланмалари, ҳужжат ва материалларидан кенг фойдаланилди. Хусусан, сўнгги йилларда нашр юзини кўрган олимлар асарлари А.Асқаров (этногенез, илк шаҳарлар тарихи, даврлаштириш, миграция масалалари), Э.Ртвеладзе (қадимги йўллар, нумизматика, давлатчилик масалалари), А.Сагдуллаев (қадимги шаҳарлар, қадимги даврни даврлаштириш, давлатчилик), Ф.Исҳоқов («Авесто» ва ѐзма манбалар), Р.Сулаймонов (давлатчилик, қадимги шаҳарлар), Ш.Шайдуллаев, Ў.Мавлонов, Б.Матбобоев (давлатчилик, қадимги йўллар, қадимги шаҳарлар, миграция жараѐнлари, ўзаро муносабатлар), Р.Муқминова, Г.Агзамова, Ш.Воҳидов (ўрта аср шаҳарлари, хонликлар даври, ер эгалиги, солиқлар, унвонлар ва мансаблар масалалари) ҳамда кўплаб тадқиқотчиларнинг илмий ишларидан ҳам фойдаланилди. Дарслик Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ―Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими учун ўқув адабиѐтларининг янги авлодини яратиш концепцияси‖да илгари сурилган талабларга мос равишда тайѐрланган. Зеро концепцияда қайд этилганидек, ўқув адабиѐтларининг мазмуни билим олувчиларда мустақил ва эркин фикрлаш, олинган билимларни босқичма-босқич бойитиш, мукаммаллаштириб бориш, мустақил таълим олиш, янги билимларни ўқув адабиѐтларидан излаб топиш кўникмаларини ҳосил қилишни таъминлаши керак. Ушбу китоб шу вақтгача республика профессор-ўқитувчилари, тарихчи олимлар томонидан яратилган дарсликлардан фарқли ўлароқ қуйидаги жиҳатларни ўзида акс эттирган: - дарслик 2012-2015 йилларга мўлжалланган Ф-1-32 ―Ўзбекистон тарихи фанидаги инновацияларни олий таълим тизимига тадбиқ этиш‖ мавзусидаги грант ижроси бўйича яратилган. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг олий ўқув юртлари талабалари учун 7 янги дарслик яратиш хусусидаги топшириғи ҳамда юқорида қайд этилган грант режасига мувофиқ энг қадимги даврдан то ҳозирги кунга қадар бўлган Ўзбекистон тарихининг учта жилдини яратиш ҳамда ўқув жараѐнига жорий этиш белгиланган. Б.Ж.Эшов ва А.А.Одиловлар томонидан мазкур режага мувофиқ Ўзбекистон тарихининг 1-жилди яратилди. 2015 йилда Россия империяси мустамлакачилиги ва совет ҳукмронлиги даврини ўз ичига олган 2-жилд ҳамда мустақилик йиллари тарихини ўз ичига олган 3-жилдни тайѐрлаш ҳам режалаштирилган. Бу эса ўз навбатида ОЎМТВ ва грант режасининг ижроси ҳисобланади; - дарсликда асосан мустақиллик йилларида амалга оширилган тадқиқотлар натижалари, Ўзбекистон тарихи фанида юзага келган инновациялардан кенг фойдаланилди; - фаннинг манбавий асосларига маълум янгиликлар киритилган ҳолда мазкур дарслик даврлаштириш бўйича янгича ѐндашув асносида яратилди; - ўзбек давлатчилиги, унинг шаклланиши, шаҳарсозлик маданияти хусусида қатор янги маълумотлар тегишли мавзуларга жорий этилди; - «Авесто» хусусидаги маълумотлар янада кенгайтирилиб, унинг маънавий ҳаѐтдаги аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди; - «Буюк ипак йўли» мавзуси энг қадимги ва ўрта асрларда мавжуд савдо йўллари билан узвий боғланган ҳолда янги материаллар билан бойитилди; - IX –XII асрларда ҳукмронлик қилган сулолалар, давлатлар хусусида бирламчи тарихий манбаларга таяниб, давр тарихий воқелиги янгича аснода кўрсатилди; - маълум тарихий шахслар, хусусан, Маҳмуд Ғазнавий, Султон Санжар, Хоразмшоҳ Отсиз ва бошқаларнинг фаолиятига янгича баҳо берилди; - ривожланган ва сўнгги ўрта асрлар давлатчилиги мавзуларида унвонлар ва мансаблар, бошқарув, солиқлар, ислоҳотлар масалаларига катта эътибор қаратилиб, сўфийлик таълимоти алоҳида бўлим сифатида киритилди; - «Темур тузуклари» алоҳида бўлим сифатида берилиб, ушбу асарнинг мазмун-моҳияти ҳамда ўз даври ва бугунги кундаги тарбиявий аҳамияти кўрсатиб берилди; - XVI-XIX аср биринчи ярми ўзбек хонликлари тарихи тегишли манбалардаги маълумотлар асосида бойитилди; - мавзуларда масала моҳиятини акс эттирувчи манбалар ва тарихий адабиѐтлар, шу мавзу юзасидан олиб борилган илмий тадқиқотлар алоҳида қайд этилди. Ҳар бир мавзу сўнггида шу мавзу бўйича фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати, таянч тушунчалар, ўз-ўзини назорат савол ва топшириқлар берилди. Мазкур ўқув адабиѐтига ―Ўзбекистон тарихи‖ (Тошкент: Янги аср авлоди, 2003, 645 б.) дарслиги асос қилиб олинган. Айрим мавзулар Б.Эшовнинг ―Ўзбекистонда давлат ва маҳаллий бошқарув тарихи‖ (Тошкент: Янги аср авлоди, 2012, 555 б.) дарслиги асосида тўлдирилган. Дарслик юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар муаллифлар жамоаси томонидан самимият билан қабул қилинади. 8 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling