Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


-мавзу. Ўзбекистон тарихи фанининг предмети ва объекти, уни


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

1-мавзу. Ўзбекистон тарихи фанининг предмети ва объекти, уни 
ўрганишнинг назарий-методологик асослари, манбалари ва аҳамияти. 
 
Режа: 
1. Ўзбекистон тарихи фанининг фан сифатида тутган ўрни. Унинг 
ўрганиш предмети ва объекти. 
2. Ўзбекистон тарихи фанининг методологик, илмий-назарий асослари
усуллари ва тамойиллари. 
3. Ўзбекистон тарихини даврлаштириш масалалари. 
4. Ўзбекистон тарихини ўрганишда манбалар ва ѐрдамчи фанлар. 
5. Ўзбекистон тарихини ўрганишнинг аҳамияти. 
1. 
Ўзбекистон тарихи фанининг фан сифатида тутган ўрни. 
Унинг ўрганиш предмети ва объекти 
 
Тарих фани ижтимоий тараққиѐт ва ўтмишга оид ҳар хил воқеа-
ҳодисаларнинг изчил ривожланиши, уларнинг қачон, қаерда, қандай ҳолатда 
юз берганлиги, инсониятнинг пайдо бўлиши ва унинг тадрижий-эволюцион 
ривожланиш жараѐни ва бошқаларни ўрганади. Шунингдек, Ўзбекистон 
тарихи умумжаҳон-инсоният тарихининг ажралмас қисми ҳисобланиб, у 
оламшумул воқеликларга жуда бой. Ўзбекистон тарихи фани мана шу 
воқеликларни бошидан кечирган қадим ва яқин аждодларимизнинг ҳаѐти 
қандай бўлганлигини, жаҳон тарихи тараққиѐтига қўшган ҳиссаларини 
холисона ва ҳаққоний ўрганади. 
Таъкидлаш лозимки, тарихий, миллий-маданий, ахлоқий ва диний 
қадриятларни ўрганиш, тиклаш ва янги асосларда ривожлантириш – ѐшлар, 
таълим ва тарбия тизимидаги талабаларнинг дунѐқарашида миллий ғурур 
ҳамда ўзликни англаш, улар онгида ватанпарварлик, инсонпарварлик 
ғояларини янада мустаҳкамлаш бугунги давр талабидир. Айнан шунинг учун
ҳам Олий таълим тизимида «Ўзбекистон тарихи» фанини ҳар томонлама 
ҳамда чуқур ўқитиш мақсадида янги авлод ўқув дастурлари, ўқув 
қўлланмалар ва дарсликлар яратилиб, бу борадаги илмий тадқиқотлар 
натижалари ўқув жараѐнига жорий этилмоқда. 
Тарихий ҳақиқат тўла рўѐбга чиқиши, ҳаққоний тарих ѐзилишида тарих 
фанининг предмети ва объектини тўғри белгиланиши ўта муҳим аҳамиятга 
эга. Чунки, Ўзбекистон тарихи фани учун ҳам бошқа барча фанлар қатори 
предмет ва объект масаласи асосий масала бўлиб ҳисобланади. Зеро, фан 
унинг ўрганиш предмети ва объекти аниқ бўлмаса, унинг олдидаги вазифа 
ноаниқ бўлиб, мақсадга эришиш мушкул бўлади. Бундай ҳолат ўқув жараѐни 
самарадорлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади. 
Ўзбекистон тарихи фани бошқа ижтимоиѐт ва табиат фанларидан 
фарқли ўлароқ мустақил фан. Шунингдек, у барча фанлар орасида алоҳида ўз 
ўрни ва мавқега эга. У барча фанлар тарихини ҳам ўз ичига олган ҳолда 
уларнинг ривожига катта таъсир этади. Бу унинг ўрганиш предмети ва 
объекти ҳамда вазифасида тўла намоѐн бўлмоғи керак. Тарих фани ўз 


10 
хусусиятига кўра, биринчидан, ўзининг бутун диққат эътиборини фақат 
ўтмишга қаратади, ундан сабоқ беради, хулоса чиқаради, аждодларимизнинг 
мозийда қолган ҳаѐт тарзини, улар яратган моддий-маданий, маънавий-
мафкуравий қадриятларни ўрганади. 

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling