Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


советлар ҳукмронлиги даври


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

советлар ҳукмронлиги даври. Хронолигик жиҳатдан ХIХ асрнинг 
ўрталаридан 1991 йилгача бўлган даврни ўз ичига олган бу давр 
мустамлакачилик даври ва совет даври босқичларига бўлинади. Биринчи 
босқичда чоризм босқинчилиги туфайли Ўрта Осиѐ Россиянинг хом-ашѐ 
базасига айланиб, бу ҳудудларга рус капитали жадаллик билан кириб келди, 
маҳаллий ишлаб чиқариш ва ҳунармандчиликка путур етди, миллий-маданий 
қадриятларга эътибор берилмади, натижада миллий озодлик ҳараклари авж 
олиб жадид намоѐндалари раҳнамолигида миллий маърифпарварлик ғоялари 
ѐйилди. Иккинчи босқичда, даставвал миллий мустақиллиқ учун қуролли ва 
ғоявий курашлар авж олган бўлса-да, улар беаѐв бостирилиб, жамият 
тараққиѐти коммунистик мафкурага бўйсундирилди, мулкчиликда давлат 
монополияси устунлик қилди, ―ўз тақдирини ўзи белгилайдиган халқлар‖ ва 
совет республикалари амалда ―марказ‖ манфаатларига бўйсундирилди. 
5. Ўзбекистоннинг мустақиллик ва миллий истиқлол даври
Республика Президенти Ислом Каримов мустақиллик даврида мамлакатимиз 
ҳаѐтининг барча соҳаларида амалга оширилган улкан ўзгаришларни, 
республика аҳолисининг серғайрат ва фидокорона меҳнати туфайли қўога 
киритилган катта ютуқ ва натижаларни, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини 
ҳисобга олиб мустақил тараққиѐт икки босқичга бўлинишини илмий-назарий 
жиҳатдан асослаб берди. Биринчи босқич 1991-2000 йилларни ўз ичига олиб, 
бу даврда мустақилликнинг мустаҳкам пойдевори бунѐд этилиб, ―ўзбек 
модели‖ асосида ижтимоий-иқтисодий тараққиѐт сари йўл тутилди, 
Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинди, миллий истиқлол 
мафкураси жамият ҳаѐтида кенг кириб борди.
2001-2007 йилларни ўз ичига олган иккинчи босқич, И.Каримов 
таъбири билан айтганда, ―фан демократик янгиланишлар ва мамлакатни 
модернизация қилиш даври эса иқтисодиѐтимизни барқарор ривожлантириш, 
сиѐсий ҳаѐтимизни, қонунчилик, суд-ҳуқуқ тизими ва ижтимоий гуманитар 
соҳаларни изчил ислоҳ қилишни таъминлашда ғоят муҳим роль ўйнаган давр 
бўлди‖. 2007 йилдан кейинги давр эса давлат ҳокимияти ва бошқарувини 
демократлаштириш, суд ҳуқуқи ва ахборот соҳаларини ислоҳ қилиш, сайлов 
ҳуқуқи 
эркинлигини 
таъминлаш, 
фуқаролик 
институтларини 
ривожлантириш, бозор ислоҳотларини ва иқтисодиѐтни либераллаштиришни 
янада чуқурлаштириш даври бўлиб қолди.
Таъкидлаш лозимки, таклиф этилаѐтган ушбу даврлаштириш бу 
мавзуни якунламайди. Тарих фанини ўқитиш борасида долзарб бўлиб турган 
даврлаштириш масалалари ҳали жиддий баҳс-мунозараларга сабаб бўлиши 
табиийдир. Аммо, бу йўналишда аниқ концепция ишлаб чиқилиб, ўқув 
жараѐнига жорий этилиши давр талабидир. 


19 

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling