Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
тарихий демография масалаларидир. Бу йўналишда маълумотлар кўп.
Чунки илгариги даврларда бўлгани каби бугунги кунда ҳам мамлакатимизда аҳоли билан боғлиқ бўлган муаммолар нафақат иқтисодий, балки ижтимоий- гуманитар фанларнинг ҳам муҳим тадқиқот объектига айланган. Бинобарин, мутахасисларнинг эътироф этишларича, жамият тараққиѐтининг турли даврларига оид аҳоли сонининг ўсиши ѐки камайиши, уларнинг сабаблаари ва омиллари, табиий шароит туфайли бўлиб ўтган миграция жараѐнлари ѐки мустамлака ва совет давридаги кўчиришлар туфайли ҳудулардаги этник ҳолатларнинг ўзгариши масалалари талабалар ўрганиши ва билиши лозим бўлган мавзулар сарасига киради. ―Ўзбекистон тарихи‖ фани бўйича ўқув адабиѐтлари яратишда тарихий география ва топонимика масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади. Мактаб ва ўрта маҳсус таълим учун яратилган айрим дарсликларда ҳариталар берилган бўлсада, олий таълим адабиѐтларида бу нарса деярли йўқ ҳисоби. Тарихий география ва топонимика билан боғлик бўлган – тоғлар, дарѐлар, кўллар, дашт ҳудудлари, текисликлар, воҳа ва водийлар, қадимги маконларнинг жойлашуви, худудларнинг чегаралари, жой номлари ҳамда уларнинг мазмун – моҳияти, келиб чиқиши каби кўплаб масалалар бўйича маълумотлар олиш талабалар билимининг янада чуқурлашувига кенг имкониятлар яратади. Шунингдек, географик номлар, уларнинг маълум ҳалқлар ва элатлар яшайдиган худуларда пайдо бўлганлиги, бу жараѐн табиий - географик шарт – шароит, ҳўжалик шакли, турмуш – тарзи, урф – одат ва анъаналар билан 22 боғлиқ бўлганлиги боис ҳам соҳа мутахассислари тор йўналишли тадқиқотиларда тарихий география ва топонимикани четлаб ўтолмайдилар. Олимларнинг эътибор беришлари лозим бўлган яна бир муҳим жихат – маданий мерос масаласидир. Чунки ўз тарихини чуқур англаган, ўрганган ва билган ҳалқ ѐки миллат ҳеч қачон ўзлигини йўқотмаслиги барчага аѐн. Шунингдек, сўнгги йилларда ҳалқимизнинг ўз юрти маданияти, қадриятлари ва маданий меросига бўлган муносабати тубдан ўзгарди. Айнан шунинг учун ҳам маданий меросни тарғиб этиш ѐшларимизда тарихий онгнинг ривожланишига, ўз аждодларининг қандай буюк шахслар бўлганлигини, маҳалий маданиятнинг жаҳон цивилизацияда тутган ўрнини англаб етишларида муҳим аҳамият касб этади. Таъкидлаш лозимки, маданий тараққиѐт натижаси бўлган цивилизация ўчоғларининг пайдо бўлиши тасодифий ҳол бўлмасдан, маълум худудлар учун хос бўлган қонуниятлар асосида юз берган воқеиликдир. Маданий минтақаларнинг шаклланишида ландшафт, ҳўжалик юритиш усулари, аҳоли нуфузи, этник-маданий омиллар, эҳтиѐжлар ҳилма-ҳиллиги, маънавий омиллар (дин, аҳлоқ, тил, анъаналар, урф-одатлар) иштирок этади ва улар турли маданий минтақаларда чуқур из қолдиради. Чунончи, цивилизацион тараққиѐт – ишлаб чиқарувчи ҳўжаликларнинг хилма-ҳиллиги, ривожланиш даражаси, ўзаро алоқалар ва муносабатлар ҳамда ижтимоий–сиѐсий вазиятга бевосита боғлиқдир. Ушбу жараѐнларни билиш ва ҳис этиш формацион ѐндашувлардан воз кечилган бугунги кунда талабаларимиз учун жуда муҳим масала ҳисобланади. Download 6.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling