Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Ўзбекистон тарихини даврлаштириш масалалари


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

3. Ўзбекистон тарихини даврлаштириш масалалари. 
Ўрта Осиѐ минтақаси жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми 
бўлиб, инсоният қадимги тарихи ва маданияти ўчоғларидан бири 
ҳисобланади. Узоқ йиллар мобайнида олиб борилган тадқиқотлар 
натижасида минтақанинг турли вилоятларида бир умумий, бир-бирига 
ўхшаш, кўп ҳолларда бир-бирини такрорлайдиган маданиятга оид 
ѐдгорликлар топиб ўрганилган. Чунончи, Ўрта Осиѐ ҳудудларида қадимги
даврларда юз берган тарихий-маданий, ижтимоий-иқтисодий ва сиѐсий 
жараѐнлар бир-бирига яқин бўлиб, турли миграцион жараѐнларга қарамасдан 
бу ҳудудда яшаган қадимги қабилалар ва элатларни умумий ва этник 
илдизлар бирлаштириб турган. Шунинг учун ҳам Ўрта Осиѐ халқларининг 
тарихий тақдири қадимги даврлардан бошлаб бир-бирига узвий боғланган 
бўлиб, қадимги даврлар ҳақида сўзлаганимизда ―Ўрта Осиѐ тарихи‖ ва 
―Ўзбекистон тарихи‖ атамаларини ѐнма-ѐн ишлатишимизнинг боиси ҳам ана 
шундадир. 
Маълумки, нафақат Ўзбекистон, балки бутун инсоният тарихи узоқ ва 
мураккаб жараѐн бўлиб, тарихий-маданий воқеаларга ниҳоятда бой 
ҳисобланади. Сўнгги йилларда Ўрта Осиѐнинг турли ҳудудларида 
археология, антропология, этнография ва нумизматикага оид кўплаб 
кашфиѐтлар қилинди ҳамда тарихимизни холисона ѐритиш учун хизмат 
қиладиган муҳим маълумотлар тўпланди. Ушбу маълумотлар ва ашѐлар ўлка 
тарихининг қадимги босқичларидаги иқтисодий, маданий ва ижтимоий-
сиѐсий жараѐнлари ҳақида янада тўлароқ тасаввурлар ҳосил қилиш имконини 
бериб, улар энг қадимги хўжаликлар ва меҳнат қуроллари, замонавий 
қиѐфадаги одамнинг пайдо бўлиши, хўжаликнинг ишлаб чиқарувчи 
шаклларига ўтилиши, ишлаб чиқаришда металлнинг ишлатила бошланиши, 


16 
айирбошлаш ва савдо сотиқ, илк шаҳарлар ва давлатларнинг ташкил топиши 
каби кўплаб тарихий-маданий жараѐнлар билан боғланади. Тарихни 
даврлаштиришда ушбу жараѐнларга асосий эътибор қаратиш муҳим аҳамият 
касб этади. 
Ўрта Осиѐ, жумладан Ўзбекистон тарихини замон талабларига 
асосланиб даврлаштириш масаласида олимлар орасида ҳамон баҳслар давом 
этмоқда. Бу масала юзасидан, хусусан, энг қадимги даврлардан бугунги кунга 
қадар бўлган тарихимизни даврлаштиришда эътибор берилиши лозим бўлган 
тарихий-маданий 
жараѐнлар, 
масалага 
цивилазицон 
ѐндошув, 
даврлаштиришнинг методологик асослари кабиларга А.Асқаров, Э.Ртвеладзе, 
А.Сагдуллаев ва бошқа олимлар эътибор қаратган бўлишларига қарамай, 
даврлаштириш масалалари тўла ечимини топмаган. Сўнгги йилларда амалга 
оширилган 
тадқиқотлардан 
келиб 
чиқиб, 
Ўзбекистон 
тарихини 
даврлаштириш масалаларига ҳам қисқача тўхталиб ўтишни лозим топдик. 
Чунки, ўрганилаѐган тарихни аввало, хронологик изчилликда даврларга 
бўлиб, ҳар бир даврнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб дарслик 
нуқтаи назаридан маърузалар белгилаш ҳамда дарс соатларини тақсимлаш 
мақсадга мувофиқдир. Қанчалик содда кўринмасин, ушбу жиҳат ҳам 
мураккаб масала ҳисобланаган тарихни тўғри даврлаштиришни талаб этади. 
Масаланинг энг муҳим томони эса, ѐшларимизга илмий асосланган 
даврлаштириш асосида тарих фанидан таълим беришдир. 
Юқорида таъкидланганимиздек, мустақиллик даврига келиб
ҳаққоний тарихимизни яратиш борасида олиб борилган тадқиқотлар туфайли 
совет даври мафкурасига асосланган беш босқичли формацион 
даврлаштириш инкор этилди. Қадимги тарихни давлаштириш масаласида
тарихий-маданий тараққиѐтининг ижтимоий-иқтисодий омилларига асосий 
эътиборни қаратиш ғоялари пайдо бўлди. Хусусан, А. Сагдуллаевнинг 
фикрича, Ўрта Осиѐ тарихининг энг қадимги даври бир неча юз минг 
йилларни ўз ичига олади. Европа ва Осиѐ ҳудудларида тарихий ва маданий 
жараѐнлар ривожланишининг нотекислиги, айниқса, турли даврларда моддий 
маданиятдаги ўзгаришларнинг бир-бирига мос келмаслиги туфайли, айрим 
ҳудудларга тегишли тарихий сана ва даврлаштириш бир-биридан 
фарқланади.
А.Асқаровнинг фикрича, Ўзбекистон тарихи жаҳон тарихининг 
таркибий қисмидир. Бу заминда юз берган тарихий жараѐнларни жаҳон 
тарихидан ажратиб ўрганиш мумкин эмас. Улар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик 
жамият тараққиѐти қонуниятларининг маҳсулидир. Ҳар бир халқ ер 
куррасининг 
қайси 
минтақасида 
яшамасин, 
тараққиѐтнинг 
барча 
босқичларини у ѐки бу даражада босиб ўтиши шарт. Аммо, жамият 
ривожланиши ҳамма ерда бирдай кечмаган. Жамиятнинг нотекис 
ривожланиш қонунияти эса, қадимги замонларда кўпроқ минтақанинг 
табиий-геграфик ва экологик имкониятларига боғлиқ бўлган. Жамият 
ҳаѐтида юз берадиган туб ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, Ўрта Осиѐ 
тарихининг ривожланиш даражаси ва ана шу минтақа тарихи тақозо этган 
ҳолатдан келиб чиқиб, Ўрта Осиѐ, жумладан Ўзбекистон тарихини 


17 
даврлаштириш мумкин. Тадқиқотчи қиѐсий таҳлиллар ҳамда тарихий 
жараѐнларни объктив акс эттирувчи омилларга асосланиб Ўзбекистон 
тарихининг энг қадимги даврдан бугунгача бўлган даврини еттита катта 
хронологик даврга бўлади.
1
Аммо, олимнинг бу даврлаштириши бироз 
ихчамлаштиришни талаб этади. 
Бизга қадар олиб борилган тадқиқотларнинг қиѐсий таҳлиллари ҳамда 
мавжуд адабиѐтларни ўрганиш асосида Ўзбекистон тарихини даврлаштириш 
қуйидаги кўринишда таклиф этилади: 
1. Ўзбекистон тарихининг энг қадимги даври. Бу даврни ўз 
навбатида қуйидаги босқичларга ажратиш мумкин: а)Ўрта Осиѐда ибтидоий 
тўда даври – бу давр моддий маданият тараққиѐтига қараб хронологик 
жиҳатдан 1 млн. – 40 минг йил аввал яъни, илк ва ўрта палеолит даврларини 
ўз ичига олади; б) уруғчилик жамоаси даври –сўнгги палеолитдан бошлаб 
уруғчилик, жамоаларининг шаклланиши ва мезолит, неолит, энеолит 
даврларида уларнинг тараққий этиши (12-4 м.й.). Бу давр ижтимоий 
бошқарувнинг вужудга келиши ва ривожланиши билан изоҳланади. 
2. Илк давлатчиликка ўтиш ва давлатчиликнинг ривожланиши 
даври. Ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиѐт нуқтаи назаридан бу давр 
қуйидаги босқичларга бўлинади: а) Ўрта Осиѐда илк шаҳар маданиятининг 
пайдо бўлиши ҳамда дастлабки давлатчилик тизимига ўтиш даври (мил. авв. 
III – II минг йилликнинг биринчи ярми); б) илк давлатларнинг пайдо бўлиши 
ҳамда маъмурий-ҳудудий бошқарувининг ривожланиш босқичлари (мил. авв. 
II минг йилликнинг иккинчи ярми-антик даври). Бу давр даставвал бронза, 
кейинроқ эса темирнинг хўжалик соҳаларига жадаллик билан кириб келиши 
натижасида меҳнатнинг дастлабки ижтимоий тақсимоти, ишлаб чиқарувчи 
кучларнинг тараққиѐти, сиѐсий бирлашмалар, Қадимги Бақтрия ва Хоразм 
кабиларнинг пайдо бўлиши, Ўрта Осиѐнинг Аҳамонийлар, Македониялик 
Александр, Салавкийлар каби полиэтник давлатлар таркибида ривожланиши, 
халқаро ва ўзаро маданий-иқтисодий алоқаларнинг тараққий этиши билан 
изоҳланади. 
3. Ўзбекистон тарихининг ўрта асрлар даври. Бу давр ўз навбатида 
қуйидаги босқичларга бўлинади: а) илк ўрта асрлар; б) ривожланган ўрта 
асрлар; в) сўнгги ўрта асрлар босқичи. Хронологик жиҳатдан V асрдан XVIII 
-XIX асрнинг ўрталаригача бўлган даврни ўз ичига олган бу даврнинг 
биринчи босқичида Ўрта Осиѐда ер эгалиги муносабатлари ўзгариб, 
мулкчиликнинг турли шакллари (хусусий мулк, жамоа мулки, вағнзе) пайдо 
бўлди, этномаданий жараѐнлар жадалланиб, маҳаллий ҳокимиятчилик давлат 
тизимининг асосига айланади. Иккинчи босқичда марказлашган давлатчилик 
анъаналари кучайиб, Ўрта Осиѐда ислом дини кенг ѐйилади, илм-фан ва 
маданият юқори даражада ривожланиб бу соҳада уйғониш юз берди, этник 
жиҳатдан халқларнинг шаклланиши ниҳоясига етди, ер эгалиги ва 
мулкчиликнинг турли кўринишлари мавжуд бўлди. Учинчи босқичда (ХVII 
1
Батафсил маълумот олиш учун қаранг: Асқаров А. Ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи. – 
Тошкент: Университет, 2007. – Б.15-23. 


18 
асрдан бошлаб) ҳокимият учун ўзаро курашлар авж олиб Ўрта Осиѐ 
ҳудудлари хонликларга бўлиниб кетди. 
4. Ўзбекистонда Россия империяси мустамлакачилиги ва 

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling