Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта
махсус таълим вазирлиги
Термиз давлат университети
Жаҳон тарихи ва манбашунослик кафедраси
БАДАЛОВ ХУРШИДнинг
5220200- тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича) таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун
“МАДАНИЙ МЕРОС ВА ТАРИХИЙ ТАРАҚҚИЁТ” мавзусидаги
Илмий раҳбар: проф.З.Мирзаев
Термиз- 2011
Термиз давлат университети кундузги бўлим битирувчиси Бадалов Хуршиднинг 5220200-тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича) таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун “Маданий мерос ва тарихий тараққиёт” мавзусидаги битирув малакавий иши муаллифлик
АННОТАЦИЯСИ
Мавзунинг долзарблиги: Жамиятни барқарор ва ҳар томонлама мутаносиб тараққий еттириш барча замонларда энг долзарб муаммолардан бири бўлиб келган. Жаҳонда юз берган молиявий инқироз бу масаланинг долзарблигини янада оширди.
Ишнинг мақсади ва вазифалари: Ҳар бир миллатнинг миллий мероси ўша миллат томонидан яратилган моддий маънавий ва бошқа барча турдаги меросни қамраб олади. Уларнинг айримлари умумжаҳон характерга эга бўлса, баъзилари шу миллат эътиборидаги мерос саналади.Миллий мерос миллатнинг тафаккури, даҳоси, дунёқараши ва яратувчилик салоҳиятининг маҳсулидир. Миллий мерос миллат тараққиётининг турли тарихий босқичларида вужудга келиб миллатнинг ўзи билан боғлиқ бўлган бойлик ҳисобланади. Шунинг учун ҳам у миллатнинг ўз келажагини яратишда таянч ва тажриба манбаи бўлиб хизмат қилади.
Тадқиқот объекти ва предмети: Маданий меърифий соҳада фуқароларимиз орзу қилган кунларга етдик. Миллий-маданий, тарихий меросимизни ўзимизга қайтариш имконига эга бўлдик. Миллатнинг мавжудлиги унинг маданиятида акс этиши тўғрисидаги ҳақиқат том маънода қарор топа бошлади. Миллий маданиятимизнинг тиклана бошлаши бизнинг жаҳон майдонидаги ўрнимизни белгилашга кўмак бера бошлади. Шу билан бирга дунё тобора глобаллашиб бораётган барча соҳаларда интеграция жараёнлари авж олаётган ҳозирги даврда жамиятимизнинг айрим фуқароларда айниқса ёшлар онгида кучли тафаккурий ўзгаришлар содир этиш ўта долзарб бўлиб қолмоқда айрим ёшларимизда эгаизм худбинлик, жамият манфаатларига беписандлик иллатларига мавжудлигида ғарбнинг таъсири “оммавий маданият”нинг таъсири кучайиб бораётгани эсдан чиқармаслик муҳимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |