Мавзусидаги бакалавр даражасини олиш учун ёзилган битирув малакавий ишига


Download 20.15 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi20.15 Kb.
#1585504
Bog'liq
Тақриз (2)


Обидoвa Зуҳpa Нaсpиддинoвнaнинг “Бўлажак ўқитувчиларнинг экспериментал кўникмаларини шакиллантиришнинг ўзига ҳос жихатлари
мавзусидаги бакалавр даражасини олиш учун
ёзилган битирув малакавий ишига
ТАҚРИЗ

XXI асрда жаҳон миқёсида таълим барқарор тараққиётни таъминловчи асосий омил сифатида эътироф этилиб, ЮНЕСКО томонидан қабул қилинган 2030 йилгача белгиланган Халқаро таълим концепциясида “Бутун ҳаёт давомида сифатли таълим олишга имконият яратиш” долзарб вазифа сифатида белгиланган. Мактабларда ўқитилаётган физика курсининг методологиясини очиб бериш, уни ўзлаштиришда алоҳида ўрин тутади. Бу борада бир қатор ривожланган давлатларнинг умумтаълим мактабларида ўқитишнинг мазмуни ва методикасини такомиллаштиришга алоҳида эътибор бермоқда. Жумладан, Россия, Финляндия, АҚШ, Жанубий Корея, Германия мамлакатлари тажрибасига кўра, юқори синф ўқувчиларига физика ўқитишда муаммоли вазиятлар яратиш учун ўқув жараёнига интерфаол методларни қўллаш, муаммоли масалалардан мосларини танлаш, виртуал лаборатория ишларини бажаришга оид ўқув ресурсларини яратиш ва амалиётга татбиқ қилишнинг ўқув-методик таъминотини такомиллаштириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.


Битирув малакавий ишинингнинг “Таьлим жарайёнида экспериментал кўникмаларини шакиллантиришнинг психолагик жихатлари ва таснифи” деб номланган биринчи бобида таьлим тўғрисидаги қонунлар ва давлат таьлим стандарти тўғрисидаги қонунлар ,эксперимент ўтказишнинг педагогик –психалогик жиҳатлар ва кўникмалар тўғрисида баён қилинган.
Битирув малакавий ишинингнинг “Бўлажак физика ўқитувчиларнинг экспериментал кўникмаларнинг таркиби ва мазмуни” деб номланган иккинчи бобида замонавий таьлим беришда қандай кератив ёндошувлар асосида ўқитишни шакллантириш муаммолари ёритилган.
Тадқиқотнинг ижобий ҳолатлари бўлиши билан биргаликда баъзи мулоҳаза ва таклифларни билдириш мумкин:

  1. Битирув малакавий ишининг матнини расмийлаштиришда орфографик ва стилистик хатоларга йўл қўйилган.

  2. Битирув малакавий ишининг ишининг иккинчи бодида амалий аҳамиятига янада кўпроқ эътибор қаратилганда эди, ишнинг сифати янада ошган бўлар эди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб қуйидагича хулоса қилиш мумкин, талабгор Обидoвa Зуҳpa Нaсpиддинoвнaнинг “Бўлажак ўқитувчиларнинг экспериментал кўникмаларини шакиллантиришнинг ўзига ҳос жихатлари” мавзусидаги Битирув малакавий ишининг иши бакалавр даражасига лойиқ деб ҳисоблайман.
Чирчиқ давлат педагогика университети,
педагогика фанлари доктори, профессор Д.О.Химматалиев
Download 20.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling