6-мавзу: АҲоли геоэкологик омил сифатида


Download 400.74 Kb.
bet1/8
Sana28.03.2023
Hajmi400.74 Kb.
#1302805
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
6 МАВЗУ АҲОЛИ ГЕОЭКОЛОГИК ОМИЛ СИФАТИДА 280322122851

6-МАВЗУ: АҲОЛИ ГЕОЭКОЛОГИК ОМИЛ СИФАТИДА.

Режа:

1.Жаҳон аҳолисининг кўпайиши.

2.Жаҳон аҳолисининг ўтиш босқичлари.

3.Жаҳоннинг энг кўп аҳоли яшайдиган ҳудудларидаги геоэкологик ҳолат.

4.Ер юзида аҳоли сонининг ошиши билан вужудга келадиган геоэкологик муаммолар.

Аҳоли тушунчаси.

Аҳоли тушунчаси кўпроқ аҳоли географияси, иқтисодиёт, тиббиёт каби ижтимоий (гуманитар) соҳаларда қўлланилиб, у маълум бир ҳудудда яшовчи кишиларнинг бирлигини англатади. Масалан, Уйчи тумани аҳолиси, Наманган аҳолиси, Ўзбекистон аҳолиси, Дунё аҳолиси ва ҳ.к. Кўриниб турибдики, бу ерда нисбатан каттароқ ҳудуд назарда тутилмоқда, кичик ҳудудларда яшовчи кишиларнинг бирлигини, ҳудудий умумийлигини ―социум тушунчаси ифодалайди ва у социология фани учун хос (ўзбек тилида бу жамоа, маҳалла аҳли маъносига мос келади). Социология эса маълум ёшдаги шахс, миллат, касб эгаларини, одатда, кичик ҳудудлар доирасида тадқиқ қилади.

Тарих ва этнографияда ―халқ тушунчаси қўлланилади, муайян бир маъмурий ҳудуд иқтисодиёти ―халқ хўжалиги атамаси билан тавсифланади. Шунингдек, биология, психология, тиббиёт каби фанларда ―одам, ―инсон тушунчалари кўпроқ учрайди.


Аҳоли барча моддий неъматларнинг яратувчиси, моддий бойлик ишлаб чиқарувчи куч.
Аҳоли ишлаб чиқарилган ижтимоий маҳсулотлар маълум қисмининг истеъмолчиси.
Аҳоли бутун ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнининг асосий қисми бўлиб, ўзи ҳам такрор барпо қилиниши зарур.
Аҳолини географик жиҳатдан ўрганаётганда уч нарсага эътибор беришимиз керак:

Жаҳон аҳолисининг кўпайиши.

Аҳоли сони жамиятнинг озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа хизматлар ва манбаларга бўлган эҳтиёжини белгилайди.Бу кўплаб табиий тизимларга антропоген таъсир кўрсатиши ва уларнинг таназзулга учраши, табиий ресурслардан фойдаланишни кўпайиши ва натижада кўплаб ва жиддий геоэкологик муаммолар вужудга келади. Шундай қилиб, популяция сони энг муҳим геоэкологик омилга айланмоқда. Шу билан бирга, яхши яшашга бўлган табиий истак туфайли, одамларнинг эҳтиёжлари уларнинг сонининг ўсишига тўсқинлик қилмоқда.


Download 400.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling