Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Ўзбекистон тарихини ўрганишда манбалар ва ѐрдамчи фанлар


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

4. Ўзбекистон тарихини ўрганишда манбалар ва ѐрдамчи фанлар. 
Ўзбекистон тарихи фани ва тарихни ўрганишда манбаларнинг ўрни ва 
аҳамияти беҳад катта. Шунинг учун ҳам улар миллат ва халқнинг маънавий-
маданий мероси, бебаҳо маданий-тарихий бойлиги ҳисобланиб, махсус 
ҳужжатхона (архив)ларда, кутубхона ва музейларда ҳамда оилавий 
архивларда жуда авайлаб, эҳтиѐткорлик билан сақланмоқда. Халқ оғзаки 
ижоди орқали тиллардан тилларга мерос бўлиб ўтиб келаѐтган тарихий воқеа 
ва ходисалар баѐни, норратив материаллар асосида бизагача етиб келмоқда. 
Бинобарин, айнан тарихий манба ва ѐдгорликлар орқалигина тарихни ѐритиш 
тарихий маълумотларни, далилларни олиш орқали уларни қиѐсий 
солиштириш ва тарихий умумлаштириш, бўлиб ўтган тарихий-маданий 
жараѐнлар ҳамда воқеа-ҳодисаларнинг сабаблари ва оқибатларини, мазмун-
моҳиятини таҳлил қилиш, таҳлиллар асосида эса илмий асосланган 
хулосалар бериш имкониятлари кенгаяди. Оддийроқ қилиб айтганда, маълум 
манбалар ва уларни умумлаштирмасдан туриб ҳаққоний тарихни яратиш 
мумкин эмас. 
Археологик ѐдгорликлар ва моддий манбалар турлари 
Энг қадимги 
маконлар 
Суний 
суғориш 
иншоотлари 
Хомашѐ 
Тоғ конлари 
Қадимги 
қабристонлар 
Қоятош 
суратлари 
Қишлоқ, 
шаҳар ва 
уй-
қўрғонлар 
харобалари, 
тепаликлар 
Канал, 
ариқ, 
Излари, 
бандлар
Мозор -
қўрғонлар 
Тасвирий 
санъат 
обидалари 
Махсус 
ѐдгорликлар 
Инсон 
яшаган 
масканлар 
Моддий манбалар 
Бадиий 
маданият 
Уй-жойлар, кийим-кечаклар, 
рўзғор буюмлари, мехнат 
қуроллари 
Моддий 
маданият 
Тарихий манбалар давр нуқтаи назаридан қадимий ва жорий 
(кундалик) аҳамиятга эга бўлади. Шунингдек, улар ўз мазмуни ва моҳиятига 
кўра бирламчи ва иккиламчи аҳамият мақомига ҳам эгадирлар. Бирламчи 
манбага тарихий ҳужжатларнинг асл нусхаси киради. Иккиламчи манба деб 
эса, бирламчи манбаларнинг эълон қилинган нусхалари, мақола ва китоб 
ҳолатига келтирилганларига айтилади. 
Хайкалчалар, деворий рангли 
суратлар турли нақшлар 


20 
Тарихий манбаларга қадимдан қолган барча нарсалар, яъни, инсоният 
қўли ва ақл-заковати билан яратилган барча моддий маданият буюмлари ва 
ашѐлар, иншоотлар, ѐзма ѐдгорликлар, урф-одатлар, анъаналар, тиллар 
кабилар киради. Замонавий адабиѐтларда Ўзбекистон тарихини ўрганишнинг 
манбалари шартли равишда қуйидаги олтита гуруҳга бўлинади: 
1. 
Ёзма манбалар – эпиграфик ѐдгорликлар, яъни, тош, металл, 
суяк ва сополга битилган битиклар, «Авесто», миххаб ѐзувлар, қадимги ва 
ўрта асрлар муаллифларининг хабарлари, граффитлар, яъни, қўл билан 
бинолар, металл буюмлар, идишларда қолдирилган излар, папирус, 
пергамент ва қоғозлардаги қўлѐзмалар, чоп этилган материаллар.
2. 

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling