Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


  Ўзбекистон тарихини ўқитишнинг аҳамияти


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

5. 
Ўзбекистон тарихини ўқитишнинг аҳамияти 
 
Тараққий этган миллатларнинг ўз тарихини яхши билиши ва қадрлаши, 
тарихий ѐдгорлик ва обидаларини эъзозлаши, кўз қорачиғидек асрашининг 
кўпгина сабаблари бор. Бу энг аввало, тарих инсоният пайдо бўлганидан то 
ҳозиргача давом этиб келаѐтган ижтимоий жараѐн ойнаси эканлиги билан 
боғлиқдир. Иккинчидан эса, бутун инсоният шу тарихга қараб, ўз ўтмиши ва 
борлигини англайди, келажак режаларини белгилайди. Бошқача бир маънода 
тарих буюк файласуф ва донишманддир. Унинг мана шу доно фалсафасини 
тўғри англагандагина, халқлар ўз келажаги учун мустаҳкам пойдевор 
яратади.
Насроний (христиан)лик фалсафаси асосчиси А.Августиан (354-430 
йй.) ҳозирги эрамиз бошидаѐқ, яъни бундан бир минг олти юз йил олдин 
тарихнинг халқ ва миллатнинг тақдирида тутажак ўрнини кўрсатиб, шундай 
деган эди; ―Ғафлатда ѐтган халқни уйғотиш учун аввало, унинг тарихини 
уйғот‖. XII асрнинг буюк алломаси Шаҳобиддин Муҳаммад ан-Насавий ҳам 
бу фикрни ўзининг қуйидаги содда кўринган тўртлигида янада теран маънода 
мана бундай баѐн этади: 
Кимки тутмас қалбида тарихини,
У инсон ҳам эмас, олим ҳам эмас. 
Бироқ кимки уқса ўтмишини, 
Кўп бойитар ўз турмушини. 


23 
XXI асрга ривожланишнинг замонавий тараққиѐт йўли билан кириб 
келган, бой маданияти ва бебаҳо маънавиятига эга бўлган ўзбек халқи 
ўзининг минг йилликлар қаърига кириб борган тарихий ўтмиши билан 
алоҳида ўрин эгаллайди. Ҳозирги Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида 
бўлиб ўтган тарихий-маданий жараѐнлар, ижтимоий-иқтисодий юксалишлар, 
турли даврларда халқ фаровонлиги ва тараққиѐтини кўзлаб ўтказилган 
кўплаб ислоҳотлар, шунингдек, юксалиш ва инқироз ҳолатлари, чет эл 
босқинчиларига қарши озодлик курашлари юртимизнинг серқирра ва ранг - 
баранг тарихидан далолат беради. Шу боис ҳам бу тарих энг қадимги даврдан 
бошлаб кўп минг йиллар давомида аждодларимиз ва халқимиз тарихи 
сифатида нафақат ўзбекистонлик, балки хориж олимлари томонидан ҳам тан 
олиниб ўрганилди, тадқиқ этилди ва айни пайтда ҳам шу йўналишдаги илмий 
тадқиқотлар изчиллик билан давом этмоқда. 
Ўзбекистон давлат мустақиллигини қўлга киритгач, мустабид совет 
давридаги тарихга муносабатдан фарқ қилган ҳолда, ўтмиш тарихига 
муносабат тубдан ўзгарди. Ҳаққоний тарихни тадқиқ этиш бошланиб, аввало, 
тарихни даврлаштиришдаги беш формацияли ноилмий ―изм‖лардан воз 
кечилди. Зеро, тарих ижтимоий-иқтисодий формациялар алмашинуви 
бўлмасдан, балки бир-бирини алмаштириб ва тўлдириб турувчи, маълум 
халқлар ва элатлар, этник гуруҳлар томонидан яратилган цивилизациялар 
ҳосиласи ҳамда занжири эканлиги республика олимлари томонидан якдиллик 
билан эътироф этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг жамият 
ижтимоий ҳаѐтида тарихнинг беқиѐс аҳамияти ҳақидаги, тарихчи 
олимларимизни асл манбалар ва далилларга асосланган тарихимизни яратиш 
борасида илгари сурган ―Тарихий хотирасиз келажак йўқ‖, ―Тарих – миллат 
кўзгуси‖, ―Тарихий хотираси бор инсон – иродали инсон‖, ―Халқимизни 
тарих билан қурролантириш зарур‖, ―Ўзликни англаш тарихни билишдан 
бошланади‖ каби кўплаб асосли ва катта аҳамиятга молик ғоялари 
республика тарихчи олимларини янгидан-янги илмий тадқиқотларга даъват 
этаѐтганлигини 
алоҳида 
таъкидлаш 
мақсадга 
мувофиқдир. 
Зеро, 
Юртбошимиз 
И.А.Каримов 
таъкидлаганидек, 
―Миллий 
мафкурани 
шакллантиришдаги энг катта манба – бу ҳаққоний ѐритилган тарихдир. 
Тарихни билмай туриб, мафкуранинг фалсафий негизларини англаб 
бўлмайди‖.
Тарихнинг яратувчиси ва ижодкори халқдир. Бўлиб ўтган тарихий-
маданий жараѐнлар, воқеа ва ҳодисалар, ислоҳотларни халқсиз ва тарихий 
шахсларсиз тасаввур этиш асло мумкин эмас. Тарих – халқнинг фикр ҳамда 
тафаккурининг ҳосиласидир. Айнан шунинг учун ҳам тарих – ибрат мактаби 
бўлиб, ўтмишда йўл қўйилган нуқсонларни англаш ва улардан тегишли сабоқ 
чиқариш, ҳушѐрлик ва огоҳликка, бузғунчи ғояларга қарши туришга 
ундовчи, миллий бирлик, ҳамкорлик ва бағрикенгликка чақирувчи беқиѐс 
аҳамиятли мактабдир. Шундан келиб чиқиб таъкидлаш лозимки, қадим 
ўтмиш билан бугунги куннинг, ўтмиш аждодларимиз билан бугунги 
авлодларимиз ўртасидаги боғлиқликни унутмасдан янада мустаҳкамлаш 


24 
миллий тараққиѐтнинг асосий кафолати ҳисобланади. Бундай боғланишда эса 
тарих асосий кўприк вазифасини бажаради.
Ҳаққоний ѐзилган Ватан тарихини ўрганиш ва ўқитиш шунинг учун 
ҳам керакки, у сохта тарихий тушунча ва тарихий хотирасизликка барҳам 
беради, миллий ғоя ва мафкура такомиллашувини тезлаштиради. Ватан 
тарихини ўқитиш ва ўрганиш яна шунинг учун ҳам зарурки, халқимиз ундан 
руҳий қувват олиб, душманга бош эгмаслик, қайта мустамлака қопқонига 
тушмаслик, бошқаларга бўйсунмаслик, бегона ғоя ва мафкура ҳамда 
зуғумлар таъсирига берилмаслик маънавиятига эга бўлади. Тарихни 
мукаммал билиш, унинг мазмун ва моҳияти, фалсафасини теран англаш 
миллат учун юксак фазилат ҳисобланади. 
Ўзбекистон тарихи фани олдида турган асосий вазифа қуйидагилардан 
иборатдир: биринчидан, ѐшларга ва бўлажак мутахассис кадрларга чуқур 
миллий ва умуминсоний тарихий, ғоявий-сиѐсий, илмий-назарий 
дунѐқарашни сингдириш; иккинчидан, ѐшларда миллий тафаккур, ғурур ва 
ўзликни, миллий виждон ва умуминсоний баркомолликни тарбиялаш; 
учинчидан, ѐшларда оташин ватанпарварлик ва миллий жасоратни, миллат ва 
Ватанга садоқатликни ривожлантириш; тўртинчидан, ѐшларга миллий ва 
тарихий қадриятларни эъзозлаш, асраб-авайлаш руҳини сингдириш, уларда 
юксак аҳлоқий фазилатлар (ҳалоллик, поклик, одиллик, ростгўйлик, 
меҳнатсеварлик, камтаринлик, имон ва эътиқодлик)ни тарбиялаш; 
бешинчидан, ѐшларни Ватан ва халқ, миллат, ота-она, фарзанд, табиат ва 
жамият олдидаги муқаддас бурчларни чуқур ҳис этиш ва уларга садоқатлик 
руҳида камол топтириш. 
Ўзбекистон тарихи фани мана шу юқоридагилар ва булардан бошқа 
ўзининг хилма-хил имкониятларидан келиб чиқиб, комил инсонни 
тарбиялашга беҳад катта ҳисса қўшади. Ватан тарихининг давлат бошқаруви 
ва қурилишида, жамият ва инсоният тараққиѐтида, миллат ва халқ ҳаѐтида 
тутган ўрни ҳамда аҳамияти бениҳоя катта эканлиги қадим-қадимдан 
эътироф этиб келинмоқда. Бунга тарихимизнинг ўзи гувоҳ. Шуни алоҳида 
таъкидлаш керакки, тарихнинг бу ажойиб хислати ва тарбиявий аҳамияти, 
куч-қудратини барчамиз теран ҳис этишимиз ва англаб етмоғимиз лозимдир. 

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling