Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Палеолит даври тош қуроллари


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

 
Палеолит даври тош қуроллари 
 
Ўрта палеолит (Мусте маданияти) - қадимги тош асрининг муҳим ва 
ажралмас қисми ҳисобланади. Ўрта палеолит даврига келиб (бундан 100-40 
минг йил муқаддам) неандертал қиѐфали одамлар кенг ҳудудларга 
ѐйиладилар ҳамда аввалги даврга нисбатан табиат билан фаолроқ 
муносабатга киришадилар. Бу даврда табиий шароит ўзгариб Европа, Осиѐ ва 
Американинг катта қисмини улкан музликлар қоплайди. Натижада 
мамонтлар, шимол буғулари, айиқлар, умуман совуқсевар ҳайвонлар кенг 
тарқалади. Музликнинг силжиши оқибатида об-ҳавонинг совуши неандертал 
одамларининг табиий шароитга мослашишига туртки бўлган эди. Бундай 
мослашув яшаш заруриятининг турли кўринишлари – совуқдан сақланиш, 
бошпана излаш, кийим кийиш, оловни кашф этиш кабилар билан изоҳланади. 
Ундан ташқари бу давр одамлари ўз фаолиятлари давомида дунѐни билиш, 
табиат тўгрисида, ундаги ўзгаришлар ва воқеаларга муносабат борасида 
маълум дунѐқарашга эга бўлиб, ибтидоий билимлар ҳамда фикрлаш 
кўникмаларини эгаллай бошлайдилар.
Бу даврда тош қуроллар турлари ва уларнинг функцияси 
такомиллашувида анчагина ўзгаришлар кузатилади. Ҳозирги кунда ўрта 
палеолит даври тош қуролларининг 60 дан зиѐд турлари аниқланган бўлиб 
улар орасида ўткир учли қуроллар ва тарашлагичлар кенг тарқалган. 
Бу даврга оид Ўзбекистондаги дастлабки ѐдгорлик Тешиктош 
(Сурхондарѐ) ғор макони 1938 йилда А.Окладников томонидан очилган эди. 
Кейинчалик Ўрта Осиѐ ҳудудларида тадқиқотчилар томонидан ўрта палеолит 
даврига оид кўплаб маконлар аниқланди ва уларда тадқиқот ишлари олиб 
борилди. Омонқўтон (Тахтақорача довони, Самарқанд), Қўтирбулоқ ва 
Зирабулоқ (Зарафшон водийси), Қорабура (Вахш воҳаси), Жарқўрғон 


37 
(Шимолий Тожикистон), Обираҳмат (Тошкент вилояти), Кўлбулоқнинг 
юқори қатламлари (Тошкент вилояти), Қизилнур (Қизилқум), Тоссор 
(Қирғизистон), Оғзикичик (Тожикистон), Хўжакент (Тошкент вилояти), 
Қопчиғай (Қирғизистон) каби кўплаб маконлар ўрта палеолит даврига оид 
бўлиб, уларнинг жами 300 га яқинлашиб қолади. Тадқиқотчиларнинг 
фикрларига қараганда, Ўрта Осиѐ ҳудудларида ўрта палеолит нисбий тарзда 
мил. авв. 100-40 минг йилликларни ўз ичига олади. 
Сурхон воҳасидаги (Бойсунтоғ) Тешиктош ғор-макони топилмалари 
нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунѐ археология фанида машҳурдир. Ўрта 
палеолит даврига мансуб бу ғор-макон шимоли шарққа қараган бўлиб, 
кенглиги 20 м, баландлиги 9 м, чуқурлиги 21 м. Тадқиқотлар натижасида ғор-
макондан бешта маданий қатлам аниқланиб, бу қатламлардан 3000 га яқин 
тош қуроллар топилган. Ундан ташқари турли ҳайвонлар: қоплон, ѐввойи от, 
эшак, қуѐн ва турли қушларнинг суяк қолдиқлари аниқланган. Тош қуроллар 
орасида қирғич-тарашлағичлар алоҳида ўрин эгаллаб, уларнинг баъзилари 
кесгич қурол вазифасида ишлатилган бўлиши ҳам мумкин.
Энг 
муҳими 
шундаки, 
Тешиктош 
ғор-маконининг 
юқори 
қатламларидан 

яшар 
боланинг 
скелет 
суяклари 
топилган. 
Тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда, бу бола неандертал типидаги 
қадимги одам вакилидир. Бу бола дафн этилганда ибтидоий дафн 
маросимларига амал қилиниб жасад атрофига тоғ эчкиси шохлари қадаб 
қўйилган. Шунингдек, ғор-макондан гулхан излари ва кул қолдиқлари 
топилиб, гулхан ўрни ва атрофларидан тоғ эчкиси суяк қолдиқлари 
аниқланган.
Тошкент вилоятидаги Обираҳмат макони (1962 йилда очилган, ғор 
яқинидаги булоқ номи билан номланган) Тяншан-Чотқол тизмасидаги 
Палтов сойининг юқори оқимидан топилган. Ғор-макон ѐйсимон шаклда 
бўлиб, жанубга қараган, саҳни кенг, қуруқ ва ѐруғ. Ғорда 10 метр 
қалинликдаги 21та маданий қатлам аниқланган бўлиб, ушбу қатламлар 
қадимги одамлар бу ерда узоқ вақт яшаганларидан далолат беради. Маданий 
қатламлардан оҳак тошли чақмоқ тошдан ясалган хилма-хил меҳнат 
қуроллари, жумладан, нуклеуслар, парракчалар, ўткир учли сихчалар, 
қирғичлар ва куракчалар, учриндидан тайѐрланган кесгичлар топилган 
бўлиб, уларнинг умумий сони 30 мингдан ошади. Шунингдек, Обираҳматдан 
ҳайвон суякларидан ясалган бигизлар ҳамда буғу, тоғ эчкиси, тўнғиз, жайрон, 
архар ва бошқа ҳайвонларнинг суяклари, гулхан, кул, кўмир ва бошқа 
нарсалар қолдиқлари ҳам топилган. Тадқиқотчиларнинг фикрларига 
қараганда Обираҳматда қадимги одамлар милоддан 120-40 минг йил илгари 
яшаб, териб-термачилик ва ѐввойи ҳайвонларни овлаб тирикчилик қилганлар. 
Обираҳматда тадқиқотлар янгидан бошланиб, 2003 йилнинг ѐзида 
археологлар ғор-макондан замонамиздан камида 50 минг йил муқаддам 
яшаган қадимги одамларнинг суяк қолдиқларини топдилар. Бу ердан 
топилган қадимги одам суяклари фақат Ўзбекистон эмас, балки Марказий 
Осиѐ қадимги тош даври учун ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди. Чунки 
топилган калла суяги ва тишлар ҳозирги замон одамининг неандертал одами 


38 
билан омухталашганлигини намоѐн этади. Шунинг учун ҳам унинг кўпгина 
морфологик жиҳатлари ноѐб бўлиб, палеоантропологик жиҳатдан ўхашаши 
деярли йўқ. Ундан ташқари бу топилма, яқин-яқинларгача эҳтимолдан узоқ 
деб ҳисоблаб келинган ҳозирги одамларнинг аждодлари билан 
неандерталнинг чатишганлигига далилдир. Ушбу қадимги одам суяк 
қолдиқлари қадимги тош даври Ўрта Осиѐ аҳолиси ташқи қиѐфасига янада 
аниқликлар киритиш учун муҳим ҳам ҳисса бўлиб қўшилди. 
Топилмалари билан машҳур бўлган Қўтирбулоқ макони Самарқанд 
вилояти Каттақўрғон ҳудудларидан топилган. Тадқиқотлар натижасида 
макондан 5 та маданий қатлам аниқланган. Қатламларнинг қалинлиги ҳар 
хил бўлиб, улардаги топилмалар ҳам бир хилда тарқалмаган. Бу қатламларда 
ўткир учли пойконлар, қирғичлар, тешгичлар, икки томонига ишлов 
берилган баргсимон қуроллар ва бошқа турли-туман тош қуроллар топилган. 
Шунингдек, кўплаб ѐввойи ҳайвонлар - фил, буғу, ѐввойи от, қуѐн 
кабиларнинг суяклари аниқланган. Қўтирбулоқда яшаган қадимги одамлар 
мевалар ва ўсимлик илдизлари ҳамда ѐввойи ҳайвонларни овлаб турмуш 
тарзи юритганлар. 
Шунингдек, Бойсун тоғидаги Амир Темур ғори, Тошкент воҳасининг 
Хўжакент, Бўзсув, Кўлбулоқ маконлари, Фарғона водийсидаги Жарқўтон, 
Бўрибулоқ, Томчисув ѐдгорликлари, Зарафшон воҳасидаги Омонқўтон, 
Тўрдара, Қўтирбулоқ маконлари ҳам ўрта палеолит даврига оиддир.
Ўрта палеолит даврига келиб қадимги одамлар Ўрта Осиѐнинг кенг 
ҳудудларига тарқала бошлайдилар. Бу даврда, айниқса 
унинг сўнгги босқичида қадимги одамларнинг турмуш 
тарзида ва меҳнат қуролларида янги унсурлар пайдо 
бўлади. Қуролларнинг турлари кўпаяди. Айниқса, 
овчилик билан боғлиқ бўлган найзасимон ўткир 
пайконлар, турли пичоқлар, қирғичлар, кечгичлар 
шулар жумласидандир. Бу даврнинг ижтимоий

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling