Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
Ибтидоий тасвирий санъат. Бронза даври ютуқлари
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
- Bu sahifa navigatsiya:
- Алтамир ғори (Испания)
- Зараутсойдаги ҳайвонларни овлаш манзаралари
5.Ибтидоий тасвирий санъат. Бронза даври ютуқлари
Ёзув ҳақида янги маълумотлар Дунѐ тарихида ибтидоий тасвирий санъат, хусусан, ғорларнинг деворларига турли тасвирлар тушириш сўнгги палеолит даврига оиддир (Испаниядаги Алтамир ғори). Ўрта Осиѐда унгурлар ва қоятошларга ишланган расмлар мезолит даврида пайдо бўлади. Неолит даврига келиб бу санъат янги асосда ривожланиш босқичига ўтади. Калтаминор, Ҳисор, айниқса Жойтун маданиятига мансуб ѐдгорликлардан ибтидоий санъатнинг намуналари топилган. Ўтмиш тарихимизнинг хилма-хил ѐдгорликлари орасида муҳим аҳамиятга эга бўлган ва Ўрта Осиѐнинг тоғли туманларида кенг тарқалган қоятош расмлари ишланиш усулига кўра икки хилдир. Бу ҳолатда бир хиллари бўѐқ (охра) билан, Алтамир ғори (Испания), иккинчи хиллари эса-уриб-ўйиб ишқалаш, Ҳайвон тасвири чизиш усули билан ишланган расмлар (петроглифлар) кенг тарқалган. Ўлкамиздаги қоятош расмларнинг энг нодир намуналари Зараутсой, Сармишсой, Биронсой, Кўксарой, Такатош, Тераклисой, Хўжакент кабилар бўлиб, улар юздан зиѐддир. Мазкур жойлардаги қоятошларда Ўзбекистоннинг қадимги ва ҳозирги ҳайвонот олами вакилларининг расмларини кузатиш мумкин. Улар буқалар, шерлар ва йўлбарслар, қоплон, тулки ва бўрилар, буғу ва жайронлар кабилардир. Расмлар орасида ўқ-ѐй, қопқон каби нарсалар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Мавжуд қоятош расмлари мазмунан бой ва манзараси жиҳатдан хилма-хилдир. Унда одамлар, ов, йиртқич ҳайвонлар тўқнашувлари манзаралари тасвирланган. 53 Зараутсойдаги ҳайвонларни овлаш манзаралари Республикамиздаги энг қадимги расмлар Зараутсойда бўлиб (Сурхондарѐ), бу расмлар мезолит-неолит, яъни, мил.авв. VIII-IV минг йилликларга оиддир. Қоятош расмлари орқали ўша давр одамларининг ов, меҳнат ва жанговар қуролларини билиб олишимиз мумкин. Шунингдек, қоятош расмлар қадимги авлодларимизнинг ғоявий қарашлари ва диний эътиқодларини ўрганишда муҳим аҳамиятга эгадир. Ундан ташқари, қоятош суратлари мазмун ва манзараларининг бойлиги билан ажралиб туради ва улар кенг тарқалади. Ушбу суратларнинг ишланиш услуби хилма-хил бўлиб, археологик ѐдгорликларнинг бир тури ҳисобланади. Уларнинг мазмун ва манзараси маъносидан келиб чиқиб, ибтидоий ѐки қадимги давр кишиларининг хўжалик ҳаѐти ҳақида, ҳайвонларни ов қилиш, қўлга ўргатиш ва хонакилаштириш, чорвачиликни пайдо бўлиши ҳақида маълум тасаввурларга эга бўлишимиз мумкин. Айни пайтда қоятош расмлари ўзига хос санъат асари бўлиб, улар орқали биз ибтидоий ва қадимги одамларнинг санъати, эстетик истеъдоди ўша давр нуқтаи назаридан юқори даражада бўлганлигини билиб олишимиз мумкин. Тошкент воҳаси қоятош тасвирлари Ғарбий Тяншандаги энг кўп тарқалган қадимги санъат тури ҳисобланади. Бу ҳудуд бу каби тарихий ѐдгорликларга жуда бой бўлиб, ҳозирги вақтда уларнинг сони 10 мингдан ошади. Улар мавзуларнинг турли-туманлиги, юқори бадиий даражаси, манзараларининг оригиналлиги ва ажойиблиги билан ажралиб туради. Тошкент воҳасидаги айрим петроглифлар Марказий Осиѐда машҳур ҳисобланади. Ўзига ҳос ва бетакрор қоятош суратларига Хўжакет, Қорақиясой, Бошқизилсой, Чотқол, Оҳангарон кабилар киради. Ушбу ѐдгорликлардаги қоятош расмларининг хронологик санаси – энеолит – бронза давридан антик давргача боради. Мазкур суратлар мазмун ва мавзу жиҳатдан анча бой ва ранг-барангдир. Улар орасида от, ит, туя, қўй, эчки, тоғ такаси, архар, бўри, тулки, қоплон каби ҳайвонлар тасвирлари, шунингдек, маъноси ҳозиргача номаълум бўлган турли шакл ва белгилар сақланиб қолган. Таъкидлаш лозимки, расмлар орасида якка ҳолда, тўда ҳолда ва рақсга тушаѐтган ҳолатда, бирор-бир одатни ижро этаѐтган кишиларнинг тасвирлари ҳам учрайди. 54 Республикамизнинг тоғли ҳудудларида кенг тарқалган қоятош суратларини ўрганиш ката илмий аҳамиятга эга. Чунки улар ҳам бошқа моддий манбалар қатори қадимги аждодларимизнинг турмуш тарзи, ижтимоий ҳаѐти, маданияти ва санъати, диний тасаввурлари ҳақидаги муҳим манба ҳисобланади. Қоятош суратларининг аҳамияти яна шундаки, улар Ўрта Осиѐ, хусусан, Ўзбекистоннинг ҳайвонот дунѐси тарихини, ҳайвонларнинг хонакилаштирилиши, чорвачиликнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихини ўрганишда кенг имкониятлар очиб беради. Кўпчилик тадқиқотчилар фикрига қараганда бронзанинг ватани Кичик Осиѐ ва Месопотамия бўлган. Қадимги Миср, Месопотамия, Кичик Осиѐ ва Эроннинг жануби-ғарбида мил авв. III-II минг йилликнинг бошларида ривожланган жамият кенг равнақ топади. Ўрта Осиѐда бронза даври мил. авв. III минг йиллик ўрталаридан I минг йилликнинг бошларигача бўлган даврни ўз ичига олади. Тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда бронза асри учта хронологик даврга: илк, ривожланган ва сўнгги бронза даврларига бўлинади. Ўрта Осиѐнинг шимолий ва шарқий ҳудудларида мажуд бўлган бронза даври ѐдгорликлари маданияти жанубий ҳудудлардаги ўтроқ маданиятдан ажралиб туради. Ўзбекистон ҳудудида бронза даврида асосан чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланган қабилаларнинг моддий-маданий ѐдгорликлари Хоразмда 50 дан зиѐд очилган бўлиб, улар фанда Тозабоғѐб Download 6.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling