Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
Неолит даври сопол идишлари
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
Неолит даври сопол идишлари
Жойтун маконидан қўлда ишланган сопол идишлар намуналари ҳам топилган бўлиб, улар Ўрта Осиѐдаги дастлабки сопол намуналаридир. Жойтун қишлоғи аҳолиси мил. авв. VI-V минг йилликларда яшаб асосан деҳқончилик, чорвачилик, қисман эса овчилик билан шуғулланганлар. Жойтунда Ўрта Осиѐдаги дастлабки деҳқончилик маданияти ривожланади ва бу макон ҳозирча минтақадаги дастлабки деҳқончилик қишлоғи ҳисобланади. Жойтунликлар табиий сувлардан (қор, ѐмғир, тошқин) фойдаланиб деҳқончиликка асос солганлар. Умуман олганда, Копетдоғ билан Қорақум оралиғидаги ҳудудлардан кўплаб неолит даври маконлари очилган. Бу маконлардаги хўжалик ишлаб чиқариши ва маданияти бир-бирига жуда ўхшашлиги сабабли уларни фанда Жойтун маданияти (дастлабки топилган жой номи билан) деб аташ қабул қилинган. Калтаминор маданиятига оид маконлар дастлаб Амударѐ этаклари ва Хоразм ҳудудидан топилган бўлиб булар орасида Хоразмдаги Жонбосқалъа макони диққатга сазовордир. Бу ерни қазиш пайтида чайла ва ярим ертўла шаклидаги макон очилган. Бу макон ѐғоч устун, синчлар билан кўтарилган. Устига кўндаланг ѐғочлар ташланиб, уларнинг усти қамиш билан беркитилган. Чайла ўртасидан катта марказий ўчоқ қолдиғи, атрофида майда ўчоқ қолдиқлари аниқланган. Макондан найза пойконлар, камон ўқларининг учлари ва бошқа тош қуроллар топилган. Шунингдек, маданий қатламлардан балиқ, ѐввойи чўчқа, қирғовул суяклари ва жийда данаклари ҳам топилган. Топилмалар орасида сопол идиш намуналари ҳам бўлиб, тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда улар мил. авв. V-IV минг йилликларга оиддир. Калтаминор маданиятига оид ѐдгорликлар Зарафшон этакларидаги Дарвозақир маконидан ҳам топиб ўрганилган. Бу ердан топилган сопол идиш намуналари Жонбосқалъа сополларига жуда ўхшашдир. Қуйи Зарафшон ва Қашқадарѐ этакларидаги Дарвозақир, Катта ва Кичик Тузкон, Қоронғишўр, Пойкент маконларидан топилган тош қуроллар ва сопол буюмлар ҳамда бошқа ашѐларни ўрганиш, таҳлил этиш, Яқин Шарқ, Қозоғистон, Урал ва бошқа жойлардан топилган неолит даври ашѐлари билан қиѐслаш натижасида тадқиқотчилар юқорида эслатилган маконлар Калтаминор маданиятига мансуб бўлиб, мил. авв. IV-III минг йилликларга оид деган хулосага келдилар. Бу маконларда яшаган неолит даври одамлари термачилик, жайрон, ѐввойи чўчқа, буғу ва бошқа ҳайвонлар ҳамда балиқ овлаб кун кечиришган. 49 Сўнгги йилларда Ўрта Осиѐнинг шарқий ҳудудларидан, Ҳисор-Помир тоғларидан кўплаб неолит даври ѐдгорликлари очилди ва ўрганилди. Бу ўзига хос маданият фанда Ҳисор маданияти деган ном олди. Асосан тоғолди ва тоғликларга хос бўлган Ҳисор маданиятига мансуб ѐдгорликлар 200 дан зиѐд бўлиб Тутқовул, Сойсайѐд, Қуйи Булѐн, Дарайи Шўр, Газиѐнтепа кабилар шулар жумласидандир. Ҳисор маданиятига мансуб ѐдгорликлар асосан мил. авв. V-III минг йилликларга оиддир. Ҳисор маданияти соҳиблари сопол идишлар ясаб, асосан чорвачилик, овчилик, қисман термачилик билан шуғулланганлар. Ҳисор маконларидан топилган турли-туман топилмалар ушбу жараѐнлардан далолат беради. Демак, Ўрта Осиѐнинг барча ҳудудларидан-шимолдаги Устюртдан, Марказий ва Жанубий Қозиғистондан, Қизилқум ва Қорақумдан, Қашқадарѐ ва Зарафшон воҳалари, Тошкент воҳаси ва Фарғона водийсидан кўплаб неолит даври маконлари очилган. Хусусан, неолит даври Марказий Фарғона маданияти фанда Ўрта Осиѐда тўртинчи неолит даври маданияти деб киритилган. Download 6.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling