Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

Бўзсув I макони – Тошкент шаҳридаги Қорақамишсойнинг (ҳозирги 
Чилонзор тумани ва Эркин мавзуси ҳудудлари) бўйларида жойлашган. 
Тадқиқотчилар томонидан турли йилларирда бу макондан 100 га яқин тош 
қуроллар (тош пичоқлар, тош қирғичлар ва бошқ.) топиб ўрганилган. 
Бўзсув II макони – Тошкент шаҳрининг Бўзсув соҳилидаги 
Шўралисой деган жойдан топиб ўрганилган. Олимлар томонидан бу ердаги 
маданий қатламдан 100 дан зиѐд тош қуроллар (икки томонлама ишлов 
берилган тош пичоқлар, қиргичлар, нуклеуслар ва бошқ.) топиб тадқиқ 
этилган.
Туябўғиз маконлари – Тошкент вилоятида жойлашган бўлиб, унда 
сўнгги палеолит даврига оид олтита макон мавжуд. Бу маконлар Туябўғиз 
сув омбори ҳавзасидан топиб ўрганилган. Маконлардаги маданий 
қатламлардан парракчалар, тешгичлар, қирғичлар каби кўплаб тош қуроллар 
тадқиқ этилган.
Такалисой ғори – Самарқанд вилояти ҳудудида жойлашаган бўлиб, 
олимлар томонидан бу макондан нуклеуслар, қирғичлар, тош пичоқлар ва 
турли ҳайвонларнинг кўплаб суяклари топилган. Бу ерда яшаган қадимги 
одамларнинг асосий машғулоти овчиликдан иборат бўлган.
Хўжамазгил макони – бу макон ҳам Самарқанд вилоятида жойлашган 
бўлиб макондан турли ранги чақмоқтошдан ясалган қуроллар, кесгичлар, 
ўроқ-рандалар, пичоқлар, чопқилар, угриндилар, нуклеуслар кабилар топиб 
ўрганилган.
Умуман олганда, кўпчилик тадқиқотчилар Ўрта Осиѐ сўнгги палеолит 
даврини асосан учта - Самарқанд, Хўжағор ва Кўлбулоқ маданиятларига 
ажратадилар. Бу даврга оид маданиятлардан фақат Самарқанд шаҳридан 
сўнгги палеолит даври одамининг қолдиқлари, яъни, елка суяк қисмлари, 


41 
пастки жағ ва тишлар топилган бўлиб, тадқиқотчилар бу суякларни 25-30 
ѐшли кроманьон қиѐфали аѐлга тегишли бўлган деб ҳисоблайдилар. 
Сўнгги палеолит даврига келиб одамларнинг ҳаѐти ва турмуш тарзида 
ҳам турли ўзгаришлар бўлиб ўтади. Хусусан, одамлар ғорлардан чиқиб енгил 
турар-жойлар-чайла ва ярим ертўлаларда яшай бошладилар. Улар энди фақат 
тоғли ҳудудларда яшаб қолмай воҳалар бўйлаб тарқалиб, текисликларда
дарѐ ва кўллар бўйларида жойлашадилар ҳамда қариндош-уруғчилик 
жамоаларига бўлинадилар. Натижада жамиятда жуфт оилалар пайдо бўлади 
ҳамда улар айрим уруғларни бирлаштириб уруғ жамоасини ташкил этадилар. 

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling