Палеолит, мезолит ва неолит даврлари[
Download 0.97 Mb.
|
узбекистон тарихи
Палеолит, мезолит ва неолит даврлари[edit | edit source] Фаргона водийсида Селунгур ғорининг муҳим топилмаси бу қадимги одам “Гомо эректус” (Фарғонатроп)нинг бош косахонаси парчаси, Марказий Осиё қадимги одамининг суяк қолдиқлари хисобланади. Ўзбекистонда юқори палеолит ёдгорликлари — Кўлбулоқ, Туябўғиз, Сиёбча, Такалисой, Хўжамазгил, Аччисой ва Сари Арк каби ўнлаб ярим ертўла турар жой қолдиқлари топилиб тадқиқ этилди. Улардан тош қирғичлар, кескичлар, пичоқсимон тош қуроллар, тош йўнгичлар, суякдан ясалган игна, бигиз, санчқи ҳамда кулон, туя, буғу ва тўнғиз суяклари қайд этилади. Ўзбекистонда — Сурхондарё (Тешиктош ғори), Самарқанд (Омонқўтон ғори, Қўтирбулоқ макони, Зирабулоқ, Хўжамазгил макони), Тошкент вилояти (Обираҳмат ғори, Кўлбулоқ макони, Хўжакент макони, Палтов), Фарғона водийси (Қалъача маконлари, Сўх дарёсидаги маконлар), Навоий вилояти (Учтут)да Мусте маданияти ёдгорликлари топилган ва текширилган. Ҳозирги вақтда Ўрта Осиёда неандертал замондошлари яшаган маконлар 90 дан ортиқ жойда учратилган. Ўзбекистон ҳудудида мезолит даврига оид энг қадимги ёдгорлик Қўшилиш бўлиб, у милоддан аввалги 10 минг йиллик билан даврланади. Ундан микролит қуроллар, пайкон ва учбурчак шаклдаги қуроллар, қўлга ўргатилган тур (буқа ёки сигир) суяги топилган. Бу эса М. даври бошида Ўзбекистон ҳудудида одамлар чорвачиликдан хабардор бўлганликларидан далолат беради. Республикамизда мезолитга оид кўплаб ёдгорликлардан Фарғона водийсининг Сўх туманидаги Обишир И ва Обишир В манзилгоҳлари (қаранг Обишир маданияти), Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги Мачай ғори кабиларни кўрсатиш мумкин. Ўзбекистон ҳудудида мезолит даврига оид энг қадимги ёдгорлик Қўшилиш бўлиб, у милоддан аввалги 10 минг йиллик билан даврланади. Мезолит даври бошида Ўзбекистон ҳудудида одамлар чорвачиликдан хабардор бўлганликларидан далолат беради. Сармишсой — Ўзбекистон ҳудудидаги энг кўп ва беқиёс қоя тош расмларини сақлаб қолган водийдир. Бу эрда 6-7 минг йил аввал қоятошларга битилган 10 мингдан ортиқ петроглифлар топилган. Тасвирлар ўзида ибтидоий жамоа тузуми давридаги давр воқеа-ҳодисаларини қамраб олган. Булар одамларнинг иш жараёни, турли маросимлар, ов манзаралари, қурол-аслаҳалар, ўша даврларда фойдаланилган кийим-кечак ва тақинчоқлар, кийик, қулон, жайрон, шер, арслон, қоплон ва итларнинг хатти-ҳаракатлари орқали моҳирона акс эттирилган.[1] Ўрта Осиёнинг жанубий ҳудудларида ўтроқ деҳқончилик ва чорвачилик қарор топиб, ишлаб чиқарувчи хўжалик шаклланаётган замонда, унинг шим. ва шарқий қисмида жойлашган кенг даштликлар ва тоғликларда овчи ва балиқчи, овчи ва термачи қабилалари яшардилар. Милоддан аввалги 5—3 минг йилликларда Амударё, Сирдарё ва Зарафшон хавзалари ва улардан шимолда яшаган овчибалиқчи қабилаларнинг турар жой қолдиқлари дастлаб қадимги Хоразм ерларида топиб ўрганилди. Бу ёдгорликлар фанда Калтаминор маданияти номини олган. Ўзбекистонинг тош даври тарихи билан археолог олимлар шуғулланган (П.Окладников, Давид Лев, Т.Мирсоатов, М.Қосимов, Ўткир Исломов, А.П.Деревянко, К.А.Колобова, В. Ранов, Мавлон Журақулов, К.Крахмал, Б.Сайфуллаэв, Н.Холматов). Энеолит ва бронза даври[edit | edit source] Бақтрия-Марғиёна маданияти милоддан аввалги ХХИИИ-ХВИИИ асрларда жанубий Ўзбекистон, Шарқий Туркманистон, Афғонистон шимолида мавжуд бўлган бронза даври сивилизацияларидан биридир. Бундай сивилизациянинг мавжудлиги ҳақидаги фикр 1976-йилда археолог В.И.Сарианиди томонидан эълон қилинган. Бақтрия-Марғиёна маданияти бизнинг давримизда ҳинд-европаликлар келгунига қадар маҳаллий маданият сифатида қаралади. Бу маданият бўёқсиз кулолчилик буюмлари, икки қаватли кулолчилик устахоналари, мис ва бронза қуйма буюмлар (пичоқ, ханжар), аравачаларнинг лойдан ясалган моделлари, тор кўчалар билан ажратилган кўп хонали уйларнинг қолдиқлари билан ажралиб туради. Юқори даражада ривожланган кулолчилик ва заргарлик саноати шаҳарларда кўплаб ҳунармандлар мавжудлигини кўрсатади. Марказий Осиёнинг бронза даври тарихи билан машҳур археолог олимлар шуғулланган (Михаил Массон, Галина Пугаченкова, Эдвард Ртвеладзе, Виктор Сарианиди, Вадим Массон, Сергей Толстов, Й.Заднепровский, А.Исаков, М.Итина, Борис Литвинский, Аҳмадали Асқаров, Анатолий Сагдуллаэв, Темур Ширинов). Қадимги Бақтрия[edit | edit source] Бақтрия — Амударёнинг юқори ва ўрта оқимидаги тарихий вилоят. Асосан ҳозирги Ўзбекистон ва Тожикистоннинг жанубий вилоятлари ҳамда Афғонистоннинг шимолий қисмини ўз ичига олган. Шимолда Суғд, жанубда ва жануби-шарқда Арахосия, Гандҳара, ғарбда Марғиёна билан чегараланган. Марказий шаҳри Бақтра (Зариаспа) бўлган. Бақтрия милоддан аввалги ВИ—ИВ асрларда Аҳамонийлар, Александр (Искандар), Салавкийлар салтанатлари, сўнгра милоддан аввалги ИИИ аср ўртасидан Юнон-Бақтрия подшолиги таркибига кирган; милоддан аввалги ИИ асрда тоҳарлар томонидан босиб олингач, Тохаристон деб атала бошлаган. Бақтрия подшолиги тарихи билан машҳур археолог ва манбашунос олимлар шуғулланган (Галина Пугаченкова, Эдвард Ртвеладзе, Шокир Пидаэв, Борис Ставиский, Николас Симс-Уиллямс, Борис Литвинский, Анатолий Сагдуллаэв, Шаул Шакед). Қадимги Хоразм[edit | edit source] Милоддан аввалги ИИИ асрга оид деворий расм, Акчахон қалʻа Хоразм қалъалари, милоддан аввалги В асрдан милодий ВИ асргача Хоразм Амударё соҳилларида марказга эга Ўрта Осиё қадимий минтақаси — қадимги давлат[2][3][4] ва ривожланган ирригацияли деҳқончилик, ҳунармандлик ва савдо минтақаси. Хоразм орқали Буюк Ипак йўли ўтган. ИИИ аср охирларида Хоразм пойтахти Кат шаҳри бўлган; Х аср охирларида пойтахт Урганч шаҳрига кўчирилади (ҳозирги Кўҳна Урганч шаҳри). Милоддан аввалги ВИИИ асрда жанубдан келган хоразмийлар Амударёнинг қуйи оқимидаги маҳаллий аҳоли билан аралашган.[5] Милет Гекатийнинг ёзишича, Хоразм номи Аҳамонийларгача бўлган даврда тилга олинган [6]. С. Толстованинг сўзларига кўра, Орол денгизи аҳолиси ҳақида ўзларининг ўтмишини жанубий ҳудудлар билан боғлайдиган афсоналар бўлган ва эҳтимол бу қадимги Митанни тарихи билан боғлиқ.[7] Милоддан авалги И минг йиллик ўрталарида кўчиб келганлар ва маҳаллий массагет қабилалари билан аралашиб, уларга ўз номларини берганлар. Мил. ав. В аср охири эса, Хоразм алоҳида сатраплик ҳисобланган ва милоддан аввалги ИВ аср бошларида мустақилликка эришган. ИИИ асрда ташкил топган Қанғ давлатининг таркибида бўлган. Тарихий манбаларнинг таққосий таҳлилидан маълум бўлишича, хоразмийларнинг дастлабки ватани Бақтриядан жанубда Ареядан шарқда, Ҳерируд ва Ҳилманд дарёларининг юқори ҳавзасида жойлашган (яна қ. Хоразмийлар). Шубҳасиз, хоразмийлар массагетлардан фарқли ўлароқ, парфянлар, марғиёналиклар, бақтрияликлардек суғорма деҳқончилик ва унинг асоси ҳисобланган суғориш иншоотлар барпо этишда бой асрий тажрибага эга эдилар. Уларнинг кўп асрлик бинокорлик ва хунармандчиликдаги тажрибалари ва амалий кўникмалари туфайли асрлар оша Амударё этаклари обод этилиб, йирик суғориш тармоқлари ва сув иншоотлари — дамбалар барпо этилган, ҳунармандчиликнинг барча соҳалари кенг ривож топган. Мил. ав. ИВ асрнинг 2-ярмида Хоразмда мустақил давлат қарор топади. Милоддан авалги 328-йил баҳорида Ўрта Осиёга юриш қилган македониялик Александр (Искандар) қароргоҳига музокара қилиш учун Хоразм ҳукмдори Фарасман 1500 суворий билан ташриф буюрган. Хоразм давлатини афсонавий сиёвушийлар, аслида эса африғийлар сулоласи бошқарган. Давлат пойтахти дастлаб Тупроққалъаада бўлган. Кейинчалик (305-йилдан) эса Кот шаҳрига кўчирилган. Беруний хоразмшохлардан 22 тасининг номини қайд қилади. Аверси(бети)да тождор ҳукмдор, реверси (сирти)да суворий тасвири туширилган дастлабки кумуш танга Тупроққалъадан топилган. Танга мил. ав. И асрга мансуб. Нумизматик маълумотлардан аён бўлишича, бундай шаклдаги тангалар милодий ВИИИ асргача зарб этилган. Хоразм давлати Ўрта Осиёда ташкил топган ўзига хос энг қадимги давлатлардан бири бўлиб, унда ўтроқ зироаткор ва кўчманчи чорвадор аҳолининг удумлари, деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунармандчилик каби хўжаликлар бошқарувини асрий тизимлари мужассамланган эди. Беруний вилоятида Акчахон-Қалʻа ёдгорлиги ўрганилиб, у эрда ИИИ асрнинг охиридан бошлаб сарой очилган. Расмларнинг кʻопчилиги милоддан аввалги ИИ–ИИ асрнинг бошлариган оиддир. Унинг залларидан бирида баландлиги олти метрга тенг бўлган одамлар тасвирланган ноёб девор расмлари топилди. Улардан бири — бошида катта тож кийган одамнинг тасвири. Кўйлакнинг ёқаси одамлар ва ҳайвонлар манзаралари билан безатилган. У кўйлак кийган, уни хўроз бошлари маскали одамларнинг расмлари билан безатилган. Шимларда узун оёқли ва узун бўйинли қушлар билан такрорланадиган нақш мавжуд.[8] Қадимги Хоразм тарихи билан машҳур тарихчи ва археолог олимлар шуғулланган (Сергей Толстов, Яҳё Ғуломов, Юрий Рапопорт, Белла Вайнберг, Вадим Ягодин, Исо Жабборов, М.Мамбетулаэв, М.Кдрниязов). Македониялик Искандарнинг Ўрта Осиёга юриши[edit | edit source] Искандар империясининг харитаси Македониялик Александр 329 йил Бақтрияни эгаллагач, сатрап Бесс, Оке (Укуз, Амударё) дан кечиб ўтиб, Навтака (Қашқадарё воҳаси) га чекинган. Аммо Бесс тезда қўлга олиниб, қатл этилган. Сўнг, А. Самарқанд (Мароканда)ни эгаллаб, Сирдарё томон йўл оладида, у ерда шаҳар барпо этиб, уни Александрия Эсхата (Чекка Искандария) деб атайди. Александр Суғдиёнада Спитамен қўзғолон кўтариб, Марокандани қамал қилгани (қаранг Спитамен, Спитамен қўзғолони) ва Танаис ортидан саклар подшосининг укаси Картазис бошчилигидаги катта қўшин унга ёрдамга етиб келгани ҳақида хабардор бўлгач, қўзғолончиларга қарши 2000 кишилик қўшин жўнатиб, ўзи саклар томон қўшин тортган (қаранг Танаис дарёси бўйидаги жанг). Мазкур қўшин тор-мор келтирилгач, А. шахсан ўзи катта куч билан Спитаменни дашт чегарасигача та’қиб қилиб бориб, ортга қайтишда 120 мингдан ортиқ тинч аҳолини қириб ташлайди, кўплаб қишлоқ ва қал’аларни вайрон қилади, экинзор, боғ-роғларни пайҳон этади. Александр мил. ав. 329–328 йиллар қишини Зариаспа (Балх, Бақтра)да ўтказади. Милоддан аввалги 328 йилда Искандар ўзининг саркардаси ва дўстларидан бири Клитни Самарқандда тунги зиёфат вақтида ўлдирган.[9] Баҳорда унинг ҳузурига хорасмийлар подшоси Фарасман 1500 жангчиси билан келиб ўзаро иттифоқ тузишни таклиф этади. Александр 328–327 йил бошида Суғдиёнадаги тоғлар устида жойлашган қал’алардаги қўзғолончиларни бўйсундиришга жуда кўп куч сарфлайди, уларни мағлуб қилгач, Оксиартнинг қизи Рохшанак (Роксана) га уйланади (қаранг Сўғд қояси, Хориен қал’аси ва бошқалар). Мил. ав. 327 йил ёзида Александр сўғдлик Оропийни Сўғдиёна ҳокими этиб тайинлаб, ўзи Ҳиндистонга юриш қилади. Македониялик Искандар тарихи билан машҳур археолог олимлар шуғулланган (Галина Пугаченкова, Эдвард Ртвеладзе, Шокир Пидаэв, Борис Ставиский, Анатолий Сагдуллаэв). Салавкийлар давлати[edit | edit source] Буюк Искандар империясининг Ипсдаги жангдан кейинги (мил.ав. 301-йил) бўлиниши; сариқ ранг билан Селевкийлар империяси кўрсатилган Салавкийлар давлати, мил.ав. 312 — 64-йил Ғарбий Осиёда эллинлик (юнон-македон) давлатларининг биттаси. Пойдеворини Селевк И Никатор қўйган. Пойтахти — Селевкия, кейинчалик Антиохия бўлди. Селевкийлар сулоласини давлатининг таркибига Сурия, Месопатамия, Кичик Осиёнинг бир қисми, Эрон тоғли ўлкаси, Марказий Осиёнинг бир қисми кирди. Селевкнинг меросхўри Антиохнинг онаси Сўғд маликаси Апама эди. Селевк ва Апама милоддан аввалги 324 йилда Сузада турмуш қуришган. Баъзи тахминларга қараганда Апама Спитаменнинг қизи бўлган. Юнон-Бақтрия подшолиги[edit | edit source] Юнон-Бақтрия подшолиги — Қадимий қулдорлик давлати (мил. ав. 250 йил — мил. ав. 140—135 йиллар). Асосчиси салавкийларнинг Бақтриядаги сатрапи Диодот ҳисобланади. Милоддан авалги 250 йилда у ўзини Бақтриянинг мустақил ҳукмдори деб эълон қилади. Давлат ҳудудига ҳозирги Жанубий Тожикистон, Жанубий Ўзбекистон ва Афғонистон кирган. Ю.Юнон-Бақтрия подшолиги кучайган пайтларда унга Покистон, Шимолий Ғарбий Ҳиндистон ҳам бўйсунган. Пойтахти Бақтра (ўрта асрлардаги Балх) шаҳри бўлиб, унинг харобалари Шимолий Афғонистонда, Мозори Шариф шаҳри яқинида жойлатлган. Юнон-Бақтрия подшолиги тарихи билан машҳур археолог ва манбашунос олимлар шуғулланган (Галина Пугаченкова, Эдвард Ртвеладзе, Шокир Пидаэв, Борис Ставиский, Борис Литвинский, Анатолий Сагдуллаэв). Кангюй[edit | edit source] Қанғ давлати, қадимги хитой манбаларида Кангкия, замонавий ўқилишда Кангжюй, рус адабиётида Кангюй) — қадимда Сирдарёнинг ўрта ҳавзасида мавжуд бўлган давлат (мил. ав. 3 — мил. 5-аср ўрталари). Айрим адабиётларда ушбу давлат аҳолиси ҳам унинг номлари билан аталади. К.Шониёзовнинг фикрича, Қ.д. шарқда Фарғона (Даван, Дайюан), шим.шарқда Усун (Уйсун) давлатлари, шим.ғарбда Сарису, ғарбда Сирдарёнинг қуйи оқими билан чегарадош бўлган. Хитой манбаларига кўра, Қ.д.нинг жан. ҳудудига ҳозирги Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Каттақўрғон ва Урганч туманлари кирган бўлиб, унинг чегараси Амударёга бориб тақалади. Жанубий да — Дайрузие (Даюэчжи) давлати жойлашган. К. Шониёзовнинг ёзишича, кангюйлар ко'чманчи туркийзабон қабилалар билан бирлашиб, Со'г'д ва О'рта Сирдарёнинг о'тирган аҳолисининг дастлабки туркийзабон қатламини ташкил этган.[10] Қадимги Қанғ тарихи билан тарихчи ва археолог олимлар шуғулланган (Сергей Толстов, Яҳё Ғуломов, Карим Шониёзов, Юрий Буряков, Исо Жабборов, М.Филанович, Г.Богомолов). Кушонлар давлати[edit | edit source] Кушон империяси Кушон шаҳзодаси, Далварзин тепа, И аср. Фаёз-тепадан топилган Будда хайкали, Термиз, ИИ-ИИИ асрлар Кушон подшолиги - ўзбек давлатчилиги тизимидаги кадимги давлат (милодий 1—3-асрлар). Милодий 1-асрнинг 1-ярми ёхуд ўрталарида юечжилар тасарруфидаги Кушон мулкининг юксалиши натижасида вужудга келган. Массагетлар (Хитой йилномаларида — юечжи) милоддан аввалги 140 йил Сирдарё ортидан Бақтрияга келиб, сакларни енгган ва Юнон-Бақтрия подшолиги ўрнида бир аср давомида 5 қабилага бўлиниб яшаган. Бўлардан кушон (Хитой йилномаларида гуйшуан) қабиласи жабғуси Кужула Кадфиз (Кадфиз И) милодий 1-асрда қолган 4 қабилани бўйсундириб, ўзини ҳукмдор деб эълон қилган. Кушон подшолиги Рим, Парфия ва Хитой билан ҳар жиҳатдан беллаша олган Қадимги Шарқдаги энг қудратли салтанатлардан бири бўлиб, икки аср мобайнида осиёликларнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётига катта таъсир ўтказган. Бир салтанат таркибида бир неча мамлакатлар, халқ ва элатларнинг бирлашуви турли маданиятларни ўзаро яқинлаштирди, давр маданиятлари Бақтрия, юнон, сак ва ҳинд маданиятларини мужассамлаштирди. Канишка И даврида Кушон давлатига буддизм кириб келади ва тез орада давлат динига айланади. Аммо шу билан бирга зардўштийлик ва бошқа динлар ҳам ўз кучини йўқотмайди. Кушон давлати эрамизнинг ИИИ асри биринчи ярмининг охирида барҳам топди. Кушон подшолиги тарихи билан машҳур археолог олимлар шуғулланган (Михаил Массон, Галина Пугаченкова, Эдвард Ртвеладзе, Лазар Албаум, Шокир Пидаэв, Баходир Турғунов, Т.Аннаэв, Борис Ставиский, Николас Симс-Уиллямс). Эфталийлар давлати[edit | edit source] Эфталийлар (эфталитлар, эфталлар, хайталлар, абдаллар, еда) — Ўрта Осиёнинг шимоли-шарқидан Мовароуннаҳрнинг ички вилоятларига кириб, милодий В аср - ВИ асрларда давлат барпо этган қабила иттифоқи. Эфталийлар элчиси Тан империяси-Хитойда, 526-539 йиллар. Канадалик синолог Эдвин Пуллибланк эфталитларни, Эронийзабон халқлар таʻсирида бўлган туркий қабилалар деб ҳисоблаган.[11] Эфталийлар хионийлар (350 йил) ва кидарийлардан (380 йил) кейин Ўрта Осиёга кўчишнинг учинчи тўлқинини ташкил этганлиги одатда қабул қилинган. Яқинда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бунинг ўрнига милодий 350-360 йилларда кўчманчилар кўчиб ўтишнинг катта тўлқини бўлиши мумкин.[12][13] 5 асрда Эфталийлар Сўғдиёна ҳудудини босиб олдилар. 479 йилларда эфталийлар Самарқанд вилоятини эгаллаб олишган. 484 йилдаёқ таниқли эфалит ҳукмдори Ахшунвар сосонийлар подшоси Пероз И ни мағлубиятга учратди. [14] Турк хоқонлиги[edit | edit source] Ғарбий Турк хоқонлиги, 7 аср бошлари Турк хоқонлиги Марказий Осиё минтақаси ва унга туташ бир неча ўлкаларни ўз ичига олган йирик салтанат (6—8-асрлар). Турк Хоқонлиги (552—747) — Туркийлар томонидан Евросиёда яратилган улкан империя. Уларга Ашина уруғи бошчилик қилган. Ўзининг энг равнақ топган даврида Охота денгизидан Қрим яриморолигача, Сибирдан Ҳиндистонгача бўлган ерларни бошқарган. Варҳуман саройи деворий расмларида тасвирланган туркий зодагонлар, Самарқанд, 650 йил Ўз даврида "Ўн Ўқ хоқонлиги" деб юритилган Ғарбий Турк хоқонлиги Истамининг ўғли Тарду хоқон (576—603) Сосонийлар Эронига қарши жанглар олиб бориб, ғарбда ўз ҳокимиятини кучайтирди. Унинг ўғли Шегуй хоқон (610—618) даврида хоқонлик қўшинлари жан.ғарбий ҳудудларда фаол ҳаракат юрита бошлайди. Унинг иниси Тун ябғу (618—630) хоқонликнинг ғарбдаги нуфузини янада мустаҳкамлайди. У ҳукмронлик қилган даврда Турк хоқонлигининг чегараси ғарб ва жан.ғарбда, Жан.Шарқий Европа даштлари, Кавказ, Волгабўйи, Гургон, Марв, Ҳинд дарёсининг юқори ҳавзалари, Шим. Ҳиндистон ва Афғонистоннинг аксарият вилоятларини ўз ичига оларди. Тун ябғу ғарбий ҳудудларда ҳокимиятни мустаҳкамлаш мақсадида қароргоҳини Шош воҳасининг шимолидаги Мингбулоқ мавзесига кўчиради ва бошқарувда ислоҳотлар ўтказиб қарам ўлкаларга туркий тудун ва элтабар унвонли вакиллар жўнатади. Биринчи туркий шоир, ёзувчи ва тарихчи Йўллуғ тегин (7-аср охири - 8-аср бошлари) бо'либ, у Кул-тегин, Билга-хоқон ва Қутлуғ Элтарис-хоқонлар шарафига битиклар муаллифи бўлган. Ёзувларда туркларнинг маданий даражаси, уларнинг адабиёти, тарихий билимлари акс этган. ВИИ-ВИИИ асрларда манбаларда Ўзбекистон ҳудудидаги бир қатор туркийзабон қабилалар: турклар, кумиджия, қарлуқлар, халажлар, аргу, туркашлар номлари қайд этилган.[15] ВИИ-ВИИИ асрларга оид туркий исмлар ва унвонлар Бақтрия ҳужжатларида учрайди: хоқон, тапаглиг элтабир, тархон, тудун, Кутлуг Тапаглиг Билга савук, Кера-тонги, Тонгаспар, туркий этник исмлар: халач, турк [16] ВИИИ аср ўрталарида Бухоро воҳасининг туркий ҳукмдорлари бир қатор туркий-Сўғд тангаларини зарб қилганлар, уларга "Хоқон пуллари" ёзуви туширилган.[17] Ўрта Осиё воҳалари турклари ўзларининг танга пулларини чиқарганлар: турк, туркеш, тухус турк-сўғд тангалари. Сўғд ҳудудида 8 аср бошидаги хужжатлар орасида туркий тилда руник алифбосида ёзилган ҳужжат топилган. Фарғона водийси ҳудудида қадимги туркий тилда 20 дан ортиқ руник ёзувлар топилган. Бу ВИИ-ВИИИ асрларда маҳаллий туркий аҳоли ўзларининг ёзма анʻаналарига эга бўлганлигидан далолат беради. Турк хоқонлиги тарихи билан машҳур тарихчи ва археолог олимлар шуғулланган (Александр Бернштам, Лев Гумилёв, Сергей Кляшторний, Дмитрий Савинов, Леонид Кйзласов, Игор Кйзласов, Олга Смирнова, Лариса Баратова, Насимхон Раҳмон, Шамсиддин Камолиддинов). Сўғд[edit | edit source] Суғд, Сўғд, Суғуд - Ўрта Осиёдаги қадимги тарихий-маданий вилоят. Илк бор муқаддас милоддан аввалги 7-6 асрларда қадимги "Авесто"да тилга олинган. 4-8-асрларда сўғдлар Узоқ Шарқ, Марказий Осиё ва Яқин Шарқ минтақалари савдосида асосий воситачи бўлганлар ва бутун Буюк ипак йўли бўйлаб мунтазам халқаро карвон савдосини ташкил этганлар. Сўғд бу даврларда кичик давлатлар конфедерацияси ва эркин шаҳарлар ҳамдўстлигидан иборат бўлган ва улар орасида Самарқанд, Маймурғ, Кеш, Нахшаб, Иштихон, Кушания, Бухоро ажралиб турган. Хитойгача бўлган бутун йўл бўйлаб, жанубдаги Хотан ва Шарқий Туркистон орқали Лоб Нор ва Еттисув шимолигача сўғд мулкий ҳудудлари таркиб топган ва улар 9-асргача мавжуд бўлган. Сўғдларнинг Туркистон ва Хитойдаги энг йирик мулклари уларнинг алоҳида жамоалар бўлиб яшаган Куча, Чанан, Ланчжоу, Дунхуан, Лоян каби шаҳарларда мавжуд бўлган. Сўғд тарихи ва маданияти билан машҳур тарихчи ва археолог олимлар шуғулланган (Александр Бернштам, Лариса Баратова, Ш.Камолиддинов, Владимир Лившиц, Борис Маршак, Олга Смирнова, Валентина Распопова, Лазар Албаум, Александр Беленицкий, Т.Лебедева, Галина Шишкина, Амриддин Бердимуродов, Ҳ.Охунбобоев, Павел Луриэ). Араблар томонидан Мовароуннахрни фатх этилиши[edit | edit source] Қутайба арабларнинг бохилийлар қабиласидан бўлиб, Араб халифалигининг дунёни фатҳ қилиш қилиш учун ё'ллаган мужоҳидлар қаторида иштирок этган. 704-йилда Хуросон ноиби этиб тайинланган. У арабларнинг Ўрта Осиёга исломни ёйиш мақсадида қилинган г'азотларининг бош ташкилотчиси бўлиб, ушбу ҳаракатларга бошчилик қилган. Ўзидан аввалги ноиблардан фарқли ўлароқ, Моварауннаҳрни забт этишда мисли кўрилмаган муваффақиятларга эришган. 708-йилда Кеш, 709-йилда Бухоро, 712-йилда Хоразм ва Самарқанд,[18] 713-йилда эса Шош (Тошкент) эгалланган. 714-йилда Қутайба қўшинлари Фарғона водийсини фатҳ қилган. Сомонийлар давлати[edit | edit source] Сомонийлар мақбараси, Бухоро Сомонийлар даври идиши, араб тилидаги ёзув Сомонийлар давлати (875-999) — Мовароуннаҳр ва Хуросондаги о'рта аср давлати. Сомонийлар давлатининг ташкил топиши Араб халифалигининг қулаши ҳамда Мовароуннаҳр ва Хуросонни бошқарган Сомонийларнинг давлат тепасига чиқиши билан бог'лиқ. Равнақ топган даврида Мовароуннаҳр, Хуросон, Шимолий ва Шарқий Эронни ўз ичига олган. Сомонийлар давлатининг энг машҳур ҳукмдори Исмоил Сомоний бўлган. У бутун Мовароуннаҳрни ўз қўли остида кучли бир давлат қилиб бирлаштирди. Хуросонда ташкил топган Саффорийлар давлатига барҳам берди ва уни ўз давлатига қўшиб олди. Натижада пойтахти Бухоро шаҳри бўлган замонасининг энг йирик мустақил давлати ташкил топди. Исмоил Сомоний 907 йилгача ҳукмронлик қилди. Сомонийлар даври тарихи ва маданияти билан машҳур тарихчи ва археолог олимлар шуғулланган (Василий Бартолд, Михаил Массон, Галина Пугаченкова,Э.Бертелс, Убайдулла Каримов, Музаффар Хайруллаев, Шамсиддин Камолиддинов). Қорахонийлар давлати[edit | edit source] Қорахонийлар давлати, хонийлар ёхуд Хоқонийлар давлати (840-1212) — Шарқий Туркистон, Еттисув ва Тяншаннинг жанубий ён бағрида ташкил топган туркий давлат. Қорахонийлар сулоласи бошқарган. Қд.нинг барпо этилишида туркий қарлуқ, чиғил ва яғмо қабилалари етакчи рол ўйнаган. Қорахонийлар давлати 1006-йил Калон минораси, Бухоро Работи Малик карвон саройи, Навойи шаҳри яқинида Қорахонийлардаврида турли ўлкаларнинг бирлашиши фан ва маданият ривожига ҳам имкон берди. Бу даврда Бухоро, Самарқанд, Боласоғун, Қашқар, Ўзган каби шаҳарлар ҳам маъмурий, ҳам маданий марказ сифатида аҳамияти ошиб, янада кенгайиб, ривожланиб борган. Қорахонийлар фан ва маданиятнинг ўлка ҳаётидаги муҳим ўрнини англаб унга ҳомийлик қилишган. Буюк ипак йўли асосидаги ҳудудлараро савдо-сотиқ янада равнақ топди. Маҳмуд Қошгарий Туркий халқларнинг араб тилидаги илк энсиклопедияси — „Девону луғотит турк“ (1072-74) яратди ва туркшунослик илмининг асосчиси бўлди. „Девону луғотит турк“да туркий халқларнинг тиллари, оғзаки ижоди, тарихи, яшаш жойлари ва турмуши акс этган бўлиб, асар туркий халқлар тарихи бўйича муҳим манба ҳисобланади.[19] Қорахонийлар даврида (11—12-асрлар) Мовароуннаҳр ва Хоразмда ҳозирги ўзбекларга хос туркий этнос қарор топди ва мазкур даврда ўзбек халқига хос элатни белгиловчи ҳудуд, тил, маданият, тарихий қисматининг умумийлиги, этник ўзликни англаш, этноснинг уюшқоқлиги маълум бир давлат доирасида бўлиши, дин умумийлиги ва бир қанча шу каби бошқа этник аломатлар шаклланган. Бу даврда ўзбекларнинг умум элат тили қарор топди. Умуман олганда, 11 — 12-асрда ўзбеклар халқ сифатида шаклланган.[20] Юсуф Хос Ҳожиб (11 аср) Қорахонийлар даврининг машҳур туркий шоири, мутафаккири, давлат арбоби бўлган. 1069-70 йилларда ёзиб тугалланган «Қутадғу билиг» («Саодатга бошловчи билим») асари қорахонийлар давлатидаги туркий адабиёт намунасидир. Қорахонийлар давлати ва маданияти тарихи билан қатор олимлар шуғулланган ва кўплаб китоб ва мақолалар эълон қилишган. Қорахонияларнинг сиёсий тарихига оид В.Бартолд, Борис Кочнев, Элена Давидович, Федоровлар йирик тадқиқотлат олиб боришди. Қорахонийлар даври маданияти ва археологиясига оид Александр Бернштам, М.Массон, Г.Пугаченкова, Олег Болшаков, Солиҳ Муталлибов, Л.Ремпел, Нина Немцева, Карл Байпаков, Юрий Буряков, А.Анорбоэв, Ш.Камолиддинов, Й.Каревлар чуқур тадқиқотлар олиб борисган. [21] Ўзбек этноними[edit | edit source] Ўзбек этнонимининг келиб чиқиши тўғрисида бир нечта таҳминлар мавжуд. Шахсий исм сифатида ўзбек сўзининг биринчи эслатилиши ХИИ асрга тўғри келади. Ўзбек сўзи Туркий қабилалари орасида Мовароуннаҳрда ХИИИ аср мўғуллар келгунига қадар пайдо бўлган. ХИИ аср араб тарихчиси Усама ибн Мунқиз „Таълим китобида“ Салжуқийлар даврида 1115—1116-йилдаги йўлбошловчиларидан бири амир Ўзбек деган Мосул ҳукмдори бўлганлигини таъкидлайди [22]. Тарихчи Рашидуддиннинг ёзишича, Табризда ҳукмронлик қилган Илдегизидлар сулоласининг сўнгги вакили Ўзбек Музаффар (1210—1225) бўлган [23] 1221-йилда Афғонистондаги Хоразмшоҳ Жалолиддин қўшинларининг этакчиларидан бири Жаҳон Пахлавон Ўзбек Тайи эди. [24] Тарихчи Мутал Эрматов ўзбек сўзи „Ўзлар“ уруғи номидан келиб чиққан деб тахмин қилган [25] Тарих фанлари доктори, профессор Р. Г. Мукминова ўзбекларнинг этник исмини Ўзбек Хон номи билан боғлашга қарши қўшимча далиллар келтирган. Тарихчи Шарофиддин Али Яздий Ўзбек Хон давридан анча олдин 1289-йилги воқеалар ҳақида хабар бериб, Табриз вилоятидаги ўзбек қўшинларининг рейдини эслатиб ўтади.[26] 1360-йилларда, Дашт-и-Қипчоқ ҳудудида ўзбеклар деб номланган кўчманчи туркий қабилаларининг иттифоқи тузилди. 1360-йилларда „ўзбек“ этноними шарқий Дашт-и-Қипчоқнинг бутун туркий аҳолиси учун жамоавий номга айланди. „Ўзбек“ этноними Амир Темур даврида Мовароуннаҳрга кириб келган. Буйк шоир Алишер Навоий (1441—1501) ёзган асарларида „ўзбек“ этнонимини Хуросон ва Мовароуннаҳрда тилга олган.[27] Шоҳу тожу хилъатеким, мен томоша қилғали, Узбаким бошида қалпоқ, эгнида ширдоғи бас.[28] Мазмуни: Шоҳ тож ва хилъатли мен томоша қиламанми, менга бошига қалпоқ (дўппи), эгнига яктак кийган ўзбегимнинг ўзи бўлса бас. Хоразмшохлар давлати[edit | edit source] хоразмшоҳлар империяси, 13 аср бошлари Кҳоразмшолар давлати тарихи билан озарбайжонлик академик олим Зиё Буниётов (1921-1997) шуғулланган ва катта монография нашр қилган.[29] 1077-йилда Маликшоҳ Ануштегин Гарчоини Хоразмга ноиб этиб тайинлайди ва Хоразмда Ануштегинийлар сулоласи ҳукмронлиги бошланади. Ануштегинлар туркийлар сулоласидан бўлиб, ўша пайтда, Осиёда ҳукмронлик қилган уч буюк сулола: Ануштегинлар, Салжуқийлар ва Ғазнавийлар бир негиздан келиб чиққан. Қутбиддин Муҳаммад (1097-1127 йй.) "Хоразмшоҳ" унвонини тиклаб, шу ном билан улуғланса ҳам Салжуқийларнинг садоқатли ноиби бўлиб қолди. Қайта тикланган хорамшоҳ мансабига сазовор бўлган Ануштегин набираси Оциз Хоразм мустақиллиги йўлида астойдил ҳаракат қилган. Хоразмшоҳ Оциз (1127-1156 йй.) салжуқ султони Санжарга қарши муваффақиятли кураш олиб борган. У муғомбир дипломат ва қатъий саркарда бўлиб, мустақил ташқи сиёсат юритади. Чунончи, у ўз ҳукмдори Санжарнинг рухсатисиз қипчоқлар ва туркманларга қарши уруш бошлайди. 1156-йили Оциз вафот этади ва унинг ўғли Эларслон (1156-1172 йй.) хоразмийлар давлатини мустаҳкамлашни давом эттириб, Дихистонни теварак-атрофдаги ерларга қўшиб олади. 1195-йили Текеш аббосий халифа қўшинини тор-мор қилиб, Ироқга бостириб киради. Ўз мамлакати ҳудудларини икки карра кенгайтирган ва қудратли давлат барпо этган хоразмшоҳ Текешни Хоразмнинг энг истеъдодли ҳукмдори деб эътироф этиш мумкин. Унинг сиёсати камчиликларидан бири қипчоқ ҳарбий аристократиясига кўрсатилган ҳомийлик бўлган. Аловуддин Муҳаммад (1200-1220) даврида мамлакат ҳудуди янада кенгади. 1210-йилда Мовароуннаҳрни Қорахитойлардан торитиб олади. Унинг даврида мамлакат қанчалик гуллаб-яшнамасин, мамлакат ич-ичидан емирилиб борган. Хатто, султон саройида ҳам ички низолар авж олиб, уларнинг бошида Туркону Хотун ва қипчоқлар турган. Ануштегинлар сулоласидан бўлган Хоразмшоҳлар (1077-1231-йиллар): 1. Ануштегин Гарчои 1077-1097 йй. 2. Экинжи ибн Қорачар 1097-й. 3. Қутбиддин Муҳаммад 1097-1127 йй. 4. Оциз 1127-1156 йй. 5. Эларслон 1156-1172 йй. 6. Султоншоҳ Маҳмуд 1172-й. 7. Такаш 1172-1200 йй. 8. Аловуддин Муҳаммад 1200-1220 йй. 9. Жалолиддин Мангуберди 1220-1231 йй. Мўғуллар истилоси[edit | edit source] Муғулларнинг босқинчилик юришларии, 13 аср Мўғуллар истилоси Чингизхон бошчилигида мўғуллар давлатининг ташкил топишидан бошланиб, 13-аср охирига қадар давом этган. 1219-1221-йилларда Ўрта Осиё халқлари бўйсундирилди. Самарқанд, Урганч, Термиз ва бошқа шаҳарлар вайрон қилинди. 1222-йилда хоразмшоҳлар давлати ерларнинг ҳаммаси мўғуллар қўлига ўтди. Амир Темур ва Темурийлар давлати[edit | edit source] Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling