Ўрта асрлар тарихи фан соҳаси сифатида


Download 38.07 Kb.
bet1/10
Sana23.04.2023
Hajmi38.07 Kb.
#1383562
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Манбашунослик фанининг предмети, мақсад ва вазифалари


Ўрта асрлар тарихининг манбалари, турлари ва хусусиятлари
Блог им. oigkokand
27 декабр 2012, 01:32
Ўрта асрлар тарихи фан соҳаси сифатида. Тарих фанининг ўрта асрлар тарихи соҳаси Ғарб Ренессанси таъсирида шакллана бошлаган. Ўрта аср гуманист-тилшуносларининг лотин тили тараққиёт босқичларини қадимги, ўрта ҳамда янги давр (Уйғониш даври)ларга бўлишга қаратилган саъй-ҳаракатлари уларга замондош бўлган гуманист-тарихшуносларни ҳам тарихни қайтадан даврлаштиришга ундаган. Ва бу жараён ўз навбатида XVI-XVII асрларга келиб “ўрта асрлар тарихи” атамасининг пайдо бўлишига олиб келган.
Замонавий фанда ўрта асрлар тарихининг қатъий давр чегараларини белгилаш муаммаоси мавжуд. 
Айрим тарихчилар томонидан мазкур даврнинг бошланиш санаси сифатида Рим императори Константин I ҳукмронлиги бошланиши (IV аср) кўрсатилади. Шарқий Рим империяси (Византия)нинг қулаши санаси (1453-й.) эса тарихий даврга якун ясайди деб ҳисоблашган. 
Бошқа гуруҳ олимлар эса ўрта асрлар тарихи чегараларини Ғарбий Рим империясининг қулаши (476-й.) ва Христофор Колумб томонидан янги қитъанинг кашф этилиши (1492-й.) санаси билан белгилашни таклиф этишган.
Учинчи гуруҳ тарихшунослар берган таклифга кўра эса мазкур давр чегаралари сифатида Ғарбий Рим империясининг қулаши (476-й.) ва Англияда буржуа инқилобининг юз берган санаси (XVII аср ўрталари) билан белгилаш мақсадга мувофиқдир.
Ўрта асрлар тарихини 3 босқичга бўлиб ўрганиш қабул қилинган.
Биринчи босқич. Илк ўрта асрлар даври – милодий V асрдан то XI асргача; қулдорлик тизими емирила бориб, феодал ер эгалиги муносабатларининг қарор топа бошлаши, феодал ер эгалигига асосланган жамият ва иқтисоднинг шаклланиши; Ғарбий Европада католик черкови ҳокимияти ва ақидаларининг кенг тарқалиши билан характерланади.
Иккинчи босқич. Ривожланган ўрта асрлар даври – XI аср ўрталаридан XV асргача; ўрта аср шаҳар ва қишлоқларида феодал ишлаб чиқариш муносабатларига тўлиқ ўтилиши, шаҳарлар тараққиётининг муҳим жиҳатлари – уларнинг феодалларга қарамликдан озод бўлиши, хусусан, эркин шаҳарлар ва шаҳар республикаларнинг ташкил топиши; ўрта асрларнинг биринчи давридан фарқли ўлароқ Ғарбий Европада феодал тарқоқликка барҳам берилиб, қирол ҳамда тоифавий вакиллик идоралари ҳокимиятини ўзида акс эттирган йирик марказлашган давлатларнинг вужудга келиши; аҳоли ўртасида товар-пул муносабатларининг юзага келиши ва тараққий этиши билан характерланади.
Учинчи босқич. Ўрта асрларнинг ушбу босқичи XVI аср бошидан то XVII аср ўрталари (Англияда буржуа инқилобининг рўй бериши)гача бўлган даврни ўз ичига олади. Даврнинг ўзига хос хусусиятлари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: феодализм тизимининг барбод бўла бошлаши ва ундан капиталистик бозор ва ишлаб чиқариш муносабатларига ўтилиши; капитал ва меҳнат ўртасида мутаносибликнинг шаклланиши; Европанинг аксарият мамлакатларида мутлақ монархия шаклининг ўрнатилиши ва ҳ.к. 
Хулоса қилиб айтганда, ўрта асрлар даври инсоният тарихида янги ижтимоий муносабатлар даври, варваризмдан капитализмга ўтиш вазифасини ўтаб берган катта ва муҳим давр бўлди. Кўплаб кашфиётларга асос солинди, кўплаб муаммоларга ечим топилди, лекин кишилар онгидан, жамият ҳаётидан капиталистик муносабатларнинг мустаҳкам ўрин олиши қийин ва узоқ муддатга чўзилган жараёнга айланди. Буни узоққа бормай, Ўрта Осиё хонликлари мисолида кўриш мумкин. Шу жиҳатдан олиб қараганда, фақатгина XIX асрнинг иккинчи ярмида Ўрта Осиёда ўрта аср муносабатларига барҳам берила бошлаганини тан олмай иложимиз йўқ.

Download 38.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling