Ўрта асрлар тарихи фан соҳаси сифатида


Ўрта асрлар тарихини кенг ёритган тарихшунослар ва уларнинг асарлари тўғрисида


Download 38.07 Kb.
bet3/10
Sana23.04.2023
Hajmi38.07 Kb.
#1383562
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Манбашунослик фанининг предмети, мақсад ва вазифалари

Ўрта асрлар тарихини кенг ёритган тарихшунослар ва уларнинг асарлари тўғрисида.Ўрта аср тушунчаси фанга Ғарб муаррихлари томонидан киритилганини айтиб ўтдик. Давр тарихини илк назарий ва илмий жиҳатдан ўрганиш ва тадқиқ қилиш ҳам айнан Ғарб билан боғлиқ. Зотан Шарққа нисбатан Ғарбда капиталистик бозор муносабатлари тараққиёти бир неча юз йилга илгарилаб кетган эди.
Ўрта аср тарихи фанининг йирик вакилларидан бири франциялик Жак Ле Гофф 1924-йилда Тулон шаҳрида туғилган. Уни XIII аср тарихи бўйича тенгсиз деб эътироф этишади. Қирол Людовик IX Авлиё ҳамда Франциск Ассизский каби тарихий шахслар биографияси устида жиддий ва самарали ижод қилган. 
Асарлари: 
“Ўрта аср қаҳрамонлари ва мўжизалари”;
“Европанинг туғилиши”;
“Ўрта аср Ғарб цивилизацияси”;
“Болаларга айтилган Европа тарихи”;
“Людовик IXАвлиё”;
“Ўзгача ўрта асрлар”;
“Ўрта аср закийлари” ва бошқалар.
Ўрта асрлар фанининг яна бир йирик намоёндаси Марк Леопольд Бенямин Блокдир (1886-1944). Асли келиб чиқиши яҳудий бўлган француз тарихчиси, ўрта аср феодализмига оид қатор асарлар муаллифи. Блокнинг қуйидаги фикрлари тарихнавислик фани учун қимматлидир: “Тарих – феноменлар сузиб юрувчи плазмадир. Тарих феноменларни англаб етишнинг бир воситасидир”. “Тарихий феноменни ўз даври шароитида тушуниб етиш мумкин эмас”.
Асарлари:
“Апология истории и ремесло историка”;
“Феодал жамият”;
“Англия ва Францияда қирол ҳокимиятининг мустаҳкамланиши”;
“Француз қишлоқ хўжалик тарихининг этиборли жиҳатлари” ва ҳ.к.
Арон Яковлевич Гуревич (1924-2006) – россиялик таниқли ўрта асрлар мутахассиси. Мазкур соҳа бўйича йирик олим Е.А.Косминскийинг шогирди. Италия, АҚШ, Германия, Дания, Норвегия, Швеция, Англия ва Франция университетларида маърузалар ўқиган. Маркс ва Энгельс томонидан ўрта аср жамияти ҳақида билдирилган нотўғри фикрларни шубҳа остига олган.
Рисолалари:
“Жанубий-Ғарбий Англия деҳқонлари нормандлар истилосига қадар бўлган даврда”;
“Норвегиянинг IX-XIасрлардаги ижтимоий тарихи очерклари”.
Асарлари:
“Викингларнинг юришлари”;
“Ўрта аср маданияти категориялари”;
“Ўрта асрлар аҳолиси маданияти муаммолари”;
“Ўрта асрларда Ғарбда индивид ва социум”;
“Тарих – туганмас мунозарадир” ва бошқалар.

Download 38.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling